
Ehtirom.uz
#Ҳикмат
ҚАЛБ БИР БОҒЧАДИР
Қалб бир боғчадир. Унда албатта нимадир униб-ўсади. Шундай экан, гўзал нарсалар
эккин-ки, гўзал нарсалар униб чиқсин!
Мавлоно Румий
🌿
🌿
🌿
🌿
🕌
🌿
🌿
🌿
🌿
🕌
🌿
🌿
🌿
🌿
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
#Ривоят
ИБОДАТ ВА ИХЛОС
- Ибодат нима? Қандай ибодат қилсак ажр-у мукофотлари улуғ бўлади?
- Масжидга кириб, у ердагиларни қайси бири қандай тургани, ўтиргани, кийими қандайлиги, ранги қанақалиги, оёғи, қўли, саждаси, рукуъси, қаъдаси қандайлигига эътибор қилмасдан, сокингина бир чеккада намоз ўқисанг, ҳеч кимга нафрат, адоват қилмасанг, ҳеч бировни камчилигини кўрмасанг, ҳеч кимни айбламасдан Робббимиздан ўз айб-у нуксонларингни ва бошқаларни ҳам нуксонот-у айбларини кечиришини сўрасанг. Хокисорлик билан чиқиб кетсанг мана шу комил ибодат бўлади.
📚
📚
🌿
📚
📚
🌿
📚
📚
🌿
🕌
🕌
🕌
🕌
🕌
🕌
🕌
🕌
🕌
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
ФАОЛИЯТНИ РАҚАМЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ
Бугун, 28 апрель куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари учун семинар ташкил этилди.
«Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида иш фаолиятни рақамлаштириш, ҳисобот ва мониторинг жараёнларини автоматлаштиришни изчил давом эттириш, имом-хатиб ва имом ноибларнинг
muftiy.uz
иловасидан самарали ва тўлиқ фойдаланишини ташкил этиш» мавзусидаги семинарни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
олиб бордилар.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Музаффар Камолов иштирок этди.
Семинар давомида диний соҳа ходимларига фаолиятни рақамлаштириш, ҳисобот ва мониторинг жараёнларини автоматлаштириш,
muftiy.uz
мобил иловасидан фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅
Telegram
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
😊
😊
😊
Дастурхонингиздан қут-барака аримасин,
Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.
Ғам-алам остонангиздан йироқ бўлсин.
БАХТ, СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдошингиз бўлсин.
КУНИНГИЗ ФАЙЗЛИ ВА БАРАКАЛИ ЎТСИН!
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
🌿
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
#Бисмиллаҳир_роҳманир_роҳийм
#Намоз_вақтлари
🗓
🌙
1447 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 11-КУН
28 АПРЕЛЬ 2026 ЙИЛ
СЕШАНБА куни тақвими
⌚️
⬇️
Т О Ш К Е Н Т
⬇️
⏰
ТОНГ - 03:57
⏰
ҚУЁШ - 05:25
⏰
ПЕШИН - 12:26
⏰
АСР - 17:14
⏰
ШОМ - 19:21
⏰
ХУФТОН -20:42
📖
«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
#видео
«
ҲАР БИР ИШИ ЎЗИ УЧУН ЯХШИЛИК...»
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
«ҲАР БИР ИШИ ЎЗИ УЧУН ЯХШИЛИК...»
Динимиз ҳар бир ишдан ҳикмат қидириб яшашга буюради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг ишига ажабланаман. Ҳар бир иши ўзи учун яхшиликдир. Бу фақат мўминга хос. Севинтирувчи иш бўлса, шукр қилади, бу унга яхшилик бўлади. Балога учраса, сабр қилади, бу ҳам унинг учун хайрлидир»
, деганлар
(Имом Муслим ривояти)
.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани «Университет» маҳалласида яшовчи 63 ёшли Тухтамурод ака Вакиловнинг бошига оғир мусибат тушиб, унинг турмуш ўртоғи вафот этди. Кўп ўтмай уйига ҳам ёнғин туфайли катта талофат етди.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида Саидхон домла Махсумов ва Муҳиддин қори Нўъмонжонов ушбу хонадонга бориб, мусибатзадалардан кўнгил сўрадилар, Муфтий ҳазратларининг саломларини етказдилар.
Талафотни кўздан кечириб, хонадон аҳллларига сабр-бардошли бўлиш динимиз таълимоти эканини, иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло бу мусибат ортидан, албатта, енгиллик беришини тушунтирдилар.
Шу билан бирга, ҳомийлар кўмагида хонадон аҳлларига чилангарлик маиший маҳсулотлари эҳсон қилинди.
Шу пайтгача ҳам талафот етган уй имомлар, саховатпеша инсонлар кўмагида анча таъмирланиб, гўзал ҳолатга келтирилган.
Эҳсон қилинган маиший техника воситалари хонадон аҳлларининг оғирини енгил қилади, иншоаллоҳ.
Хонадон соҳиби ҳам, ўз навбатида, хайрли ишларнинг бошида турган Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ва барча азиз инсонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилди.
Аллоҳ таоло тилсиз ёвдан барчамизни асрасин.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅
Улашинг |
@MuslimShosh
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube
САЙЁР МАЛАКА ОШИРИШ БОШЛАНДИ
Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан Хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун «Хотин-қизларни радикал ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш асослари» йўналишида сайёр малака ошириш ўқувлари бошланди.
Бугун, 27 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида отинойилар иштирокидаги ўқувларнинг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди.
Йиғилишни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов очиб бердилар.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Матлуба Қаҳҳорова, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров иштирок этди.
Сайёр ўқувлар ҳар жиҳатдан самарали бўлади, иншоаллоҳ.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅
📚
📚
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Youtube