Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

ERKIN VOHIDOV

Erkin_Vohidov
Erkin Vohidov hayoti va ijodiga bag'ishlangan kanal
Подписчики
4 370
24 часа
10
30 дней
30
Просмотры
955
ER
19,77%
Посты (30д)
10
Символов в посте
506
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Прочая
Пол аудитории
Смешанная аудитория
Возраст аудитории
-
Финансовый статус аудитории
Смешанный
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
-
April 29, 10:57

☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi

April 29, 10:57
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🇺🇿
Президент Шавкат Мирзиёев: Эркин Воҳидов билан гаплашиш кишига маънавият бахш этарди.
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz

April 11, 13:02

☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi

April 11, 13:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

💫
ЎТА ТОПҚИРОНА ЧОРА
Эркин ака етмиш тўққиз ёшга тўлганида, оиласидагиларни дастурхонга уринтириб қўймаслик учун Иқбол Мирзо, Аҳрор Аҳмедов, Азизбек Анвар биргалашиб, эрталаброқда табриклашга борсак, кеннойимиз билан бозор қилишга чиқиб кетишган экан. Камтарона туҳфаларимизни невараси Ифтихорга топшириб, ортга қайтдик.
Устоз пешиндан кейин менга сим қоқиб, одамни жуда хижолатга қўйдиларинг-ку, олдиндан қўнғироқ қилганларингда, бирон-бир вақтни белгилаб олардик, деб дакки берди. Кечирим сўраб бўлганимдан сўнг, ташлаб келган совғамнинг нархини ошириб, тўннинг ичида Олтиариқнинг энг қўлигул чевари тиккан ўта тоза дўппи ҳам бор, уни фақат катта тантаналарда кийинг, деб дабдабавозлик қилдим.
– Дўппини аллақачон кийиб кўрдим, ростданам чиройли тикилган экан, – деган товуш келди эшитқидан. – Фақат, бошимга сал катталик қилиб, олд томондаги бурчаги очилиб қолаяпти. Ўша жойига кесак қистириб олсаммикин деб турибман.
Эшитқидан таралган ёқимли кулги менинг ҳам завқимни жўштирди.

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон

April 06, 05:07

☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi

April 06, 05:06
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🌷
ЛОЛА
Дейман: саҳар шафақдан
Учқунми, лоласанму,
Шодлик майига тўлган
Гулгун пиёласанму?
Дейди: қизиқ саволинг,
Қайда, ажаб, хаёлинг,
Еллар кўриб бу ҳолинг
Кулмоқда, боласанму?
- Сўзимни қаттиқ олма,
Бошингни қуйи солма,
Бунча қизарма, лола,
Мендан уёласанму?
- Сен, айт-чи, қайси ёғдан,
Қайси чаман ва боғдан?
Кулсанг дедим, шу тоғдан
Тушган шалоласанму?
- Билсанг, уйим шаҳарда,
Келдим сенга саҳарда,
Юр, хўп десанг агарда,
Ё шунда қоласанму?
Кўксингда, майли, инсон,
Сенга фидо қилай жон.
Баргимни шеър ёзилган
Дафтарга соласанму?
- Дема фақат варақдан,
Жой олгусен юракдан.
Учқунмисан шафақдан
Ёинки лоласанму,
Ёқут пиёласанму?
🥀

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1959-1968 йиллар
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz

April 03, 14:59

☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi

April 03, 14:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#табассум
😊
ЎЗИНИ ЎЗИ ҚИДИРИШ...
Эркин ака билан ёшлар нашриётида бирга ишлардик. Бир таниши тўйга айтган экан, юринг, текинга тушлик қилиб келасиз, деб мени ҳам бирга олиб борадиган бўлди.
Гараждан машина чақирса, бузилган жойини ҳайдовчи ҳали тузатиб улгурмаган экан, майли, автобусда бора қоламиз, - деди.
Автобусга чиқиб, орқароқдаги ўриндиққа ўтириб-ўтирмасимизданоқ, олдимизда кондуктор аёл пайдо бўлди. Пулимизни олиб, чипта йиртиб узатаркан, Эркин акага тикилиб боқиб, худди Эркин Воҳидовга ўхшаркансиз, -  деди.
– Мен акаси бўламан, – дея аёлга жиддий қиёфада юзланди Эркин ака. – Бир ҳафтадан бери уйга келмаяпти, деб хотини кеча арз қилганиди, мана, ўша Эркинбойларингни эрталабдан бери ахтариб юрибман, - дедилар.

Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон
Эркин Воҳидов Ижод Мактаби  саҳифасидан олинди.
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz

March 31, 07:35

☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi

March 31, 07:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❤️‍🩹
ЮРАК ВА АҚЛ
Икки куч бор —
Юрак ва ақл
Икки ёнга тортувчи мени,
Улар бундоқ бўлса ноаҳил,
Қай бирининг тутай измини?
Мени бир ён бошласа ақлим,
Бошқа ёнга етаклар юрак.
Билолмайман, қай бири ҳақли,
Қай бирига ишонмоқ керак?
Ақл менинг ҳар қадамимни
Солмоқ бўлар тарозу тошга,
Ҳар дақиқа тергайди мени,
Ўхшама деб кўча бебошга.
Юрак эса унга сўз бермас,
Бу дунёда фақат ўйна дер.
Билмас,
Сира билгиси келмас
Қонун надир, қоида надир.
Ёр кўйига чорласа бири,
Юр деб ҳар кеч айласа хитоб,
Бири уйга этаклаб кириб,
Қўлларимга тутқизар китоб.
Ақл айтар:
Севдинг, ўша қиз,
Айт-чи, сенга қилурми вафо?
Юрак фақат сев дер, севгисиз —
Яшамоқдан борми ҳеч маъно?!
Ақл менга қилар насиҳат:
«Ёш жонингни ўртама бекор».
Юрак бўлса ён дейди фақат,
Ҳаёт бизга берилар бир бор.
Ақл дейди:
Шеърингдан не наф,
Машқларингдан лаззат олар ким?
Йўқ, дер менга, ўлтирма ўйлаб,
Шеър ёз дейди нодон юрагим...
Ақл чексиз фазога ҳоким,
Ақл ҳоким олам юзига.
Борлиқ унга бўйсунар,
Лекин
Юрак кирмас унинг сўзига.
Шундан бир ён бошласа ақлим,
Бошқа ёнга этаклар юрак.
Билолмайман, қай бири ҳақли,
Қай бирига ишонмоқ керак.
Айбли эмас бунда иродам,
Маъзур тутинг, дўстлар, сиз мени.
Ақл қанча ҳақли бўлса ҳам,
Тутар бўлдим юрак измини.
У бахш этган оташда ёндим,
Ўзи бўлди менга раҳнамо.
Унга,
Фақат унга ишондим,
Юрак мени алдамас асло!
✍️
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1962 йил
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
erkinvokhidov.uz