
Ибратли Хикоялар
Shayton qulog‘imga bog‘ladi tugun,
Ajal uzoqda deb tazirim yedim.
Janozamni o‘qib ketishdi bugun,
Men ertaga tavba qilmoqchi edim…
@IBRATLY
• Биласизми, бахтли кўриниш бошқа, бахтли яшаш — бутунлай бошқа...
• Аллоҳ таоло шу қадар Ҳикматли Зотки, эркак зотини бежиз оила ва жамият устуни, унинг бошқарувчиси қилиб қўймаган. Бу юксак мартабанинг ортида тоғларни ҳам титратадиган масъулият юки бор. Эркак кишининг елкасидаги юк жуда оғир бўлади. Оила тебратиш, ҳаётнинг тинимсиз синовлари, ишдаги муаммолар ва эртанги кун хавотирлари унинг ичини худди олов каби куйдириб, еб битиради.
• Биласизми, эркак кишининг ичи тўла дард-ташвиш бўлса ҳам, у аёллардек гапириб, дод солиб йиғлаб, ичидагини ташқарига чиқара олмайди. Унинг табиати сукутга, сабрга ва ичига ютишга мослаб яратилган. Аммо чеккан изтироблари ва руҳий чарчоқлари барибир изсиз кетмайди — улар сочларининг оқида, юзидаги теран чизиқларда ва сўлғин чеҳрасида муҳрланиб қолади. Юзи кулиб турса ҳам, аслида қалби бир вайронадек яксон бўлган бўлади...
• Майли, у зўр пул топиб, қимматбаҳо кийимлар олиб бермаётгандир. Майли, сизга ҳар куни "севаман" деб ширин сўзлар айтмаётгандир, гуллар тутқазмаётгандир. Лекин «оилам оч қолмасин» дея, бир бурда нон учун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай, фақат сизни ўйлаб меҳнат қиляпти-ку!
• Шуни билингки, ҳаётда ҳиссиётлардан-да қадрлироқ нарсалар бор: бу — Ҳурмат ва Масъулият. Аксар эркаклар севгисини тили билан айтмайди. Уларнинг муҳаббати — "уйда нима кам?", "нима ейсизлар?", "яхши ўтиринглар" дейишида, оиласини боқиш учун дунёнинг заҳматига кўксини қалқон қилиб кўчага чиқиб кетишида намоён бўлади.
• Айтинг-чи, шундай инсонни қандай қилиб "мени севмайди" дея оласиз? Инсон севмаган кишисига шунчалик қайғурадими? Севмаган одами учун ўзини ўтга-чўққа уриб, унинг еб-ичишини ўйлайдими?
Инсон ичидагиларининг ҳаммасини ҳам сўзлаб бермайди...
Баъзи туйғулар фақат амалларда кўринади.
• Эй аёллар жамоаси! Эркакларингизни қадрланг. Уларнинг сукути ортидаги фарёдни, табассуми ортидаги чарчоқни ҳис қилинг. Сизнинг биргина ширин сўзингиз ва миннатдор нигоҳингиз уларнинг елкасидаги тоғдек юкни енгиллатиши мумкин.
• Улар сиз ва фарзандларингиз учун ўзлигини фидо қилаётган қалқондирлар...
©
Раббоний
©
AbuDovud
✍
©
Asaka_Ziyo
https://t.me/IBRATLY
😢
😢
😢
😢
ROSSA TASIRLANDIM
😭
😭
😭
😭
Хulosa chiqaring....
©
begoyim_kanalii
🌿
САДАҚА — ДАРДЛАРГА ШИФО
🌿
Баъзи дардлар борки, дори билан кетмайди…
Баъзи оғирликлар борки, сабабини ҳам тушунолмайсан…
Шунда унутманг:
Садақа — Аллоҳнинг сирли шифоларидан биридир.
📖
Аллоҳ таоло айтади:
“Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган нарсаларни нозил қиламиз.”
🤲
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Беморларингизни садақа билан даволанглар.”
💭
Салафи солихинлар айтган:
— Садақа балони қайтарур
— Садақа тушмаган мусибатни ҳам даф қилур
— Садақа — кўринмас қалқондир
✨
Бир таом беринг…
✨
Бир муҳтожни қувонтиринг…
✨
Бир етим бошини силаб қўйинг…
Балки шу амалингиз сабаб:
— дардинг енгиллар
— ғаминг тарқалар
— дуоларинг қабул бўлар…
🌙
Энг муҳими — ихлос билан қилинг.
Чунки кичик садақа ҳам, агар қалб тоза бўлса, улкан мўъжизага айланади…
🤍
Бугун бир садақа қилинг…
Балолар сизга етмасдан қайтсин…
#Садақа
#Шифо
#Ихлос
#Таваккул
©
Asaka_Ziyo
👉
@IBRATLY
Эй нафсим, қаршингда тиз чўксам мангу,
Ҳеч-да тўхтатмадинг ҳавас-ўйларни.
Рамазон ойида тузалмадинг-ку,
Қандоқ кучи етсин бошқа ойларни?!
©
Xayrulla_hamidov
👉
@IBRATLY
🌙
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!
Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!
👉
@IBRATLY
🌱