
🇺🇿KOKAND.YPX AVTO-BLOG🇺🇿
Кеча таҳририятимиз томонидан маҳалла инспекторига унвон бериш, унинг Ватан олдидаги хизматлари ва меҳнатини муносиб қадрлаш кераклиги ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Бугун эса қувонарли янгилик етиб келди — ушбу таклиф амалга оширилиб, маҳалла инспекторига майор унвониберилди.
Бу нафақат унинг шахсий меҳнатига берилган баҳо, балки юртимиз тинчлиги, маҳалла осойишталиги йўлида хизмат қилаётган барча фидойи ходимлар меҳнатининг қадрланаётганидан далолат беради.
Янги унвон муборак бўлсин! Келгуси фаолиятида янада катта ютуқлар ва муваффақиятлар тилаймиз.
#tashkentcity
🇺🇿
#protokol
#kokand
#videogames
#telegramyulduzlari
https://www.instagram.com/reel/DV6FT11DCi_/?igsh=MXRxMjh6MWJ6M3VjOA==
Уйқудаги йўловчи ҳайдовчининг сабрини синади
.
Ижтимоий тармоқларда такси ҳайдовчисининг машинада донг қотиб ухлаб қолган йўловчини уйғотиш онлари кенг тарқалиб, барчани кулдирди. У манзилга етиб келгач, қизни секингина уйғотишга уринди, бироқ фойдаси бўлмади. Кейин эса овозини кўтарди, ҳуштак чалди, бақирди — фойда бермади. Охири уни туртиб уйғотди. Ушбу лаҳзалар ижтимоий тармоқлардаги кулгили онлардан бирига айланиб, машҳур бўлиб кетди.
😁
https://t.me/KOKANDYPX
Маҳалла раисларига мурожаат.
Айримлар танқид қилиш ёки овоз йўллашни яхши билади. Лекин маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқот қилиш масаласида камчиликлар бор. Кўплаб маҳалла гуруҳлари қулфлаб қўйилгани сабабли фуқаролар ўз фикрини эркин билдиролмаяпти, бу эса норозиликка сабаб бўлмоқда.
Маҳалла гуруҳлари фақатгина «Жума муборак» табриклари ёки реклама хабарлари билан тўлиб кетмаслиги керак. Аҳоли учун муҳим бўлган масалалар — газ, электр, сув таъминоти, чиқиндиларни олиб кетиш каби долзарб муаммолар ҳам мунтазам муҳокама қилиниб, фуқароларга аниқ маълумот бериб борилиши зарур.
Маҳалла — бу аввало халқ билан очиқ мулоқот ва ҳамкорлик демакдир.
Yana deriskiy Yxxb xodimi nima bulyapti Yo'rt boshimiz xushmuomilada bo'l deb takidlab turishgan payitda bu xodim nimaga bunday gaplashadi xaydovchi bilan.
#tashkentcity
🇺🇿
#protokol
#kokand
#namanganliklar
#gayi
https://www.instagram.com/reel/DV5Wup2DMWa/?igsh=eTdybmQzY3N2dWpm
Тушунмадим, шунда қоғоз протокол йўқ булганми ?
https://t.me/KOKANDYPX
Бугун «метан заправка»лар 12:00дан 16:00гача ишлайди
Водийда эса йўқ (ҳокимлар билан келишиб, газ босимига қараб
деган баҳона билан
) —
Энергетика вазирлиги.
https://t.me/KOKANDYPX
Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билан
Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга халқ саломатлигини асраш йўлида кўрсатган жонкуярлиги, оғир пандемия йилларида инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун қилган саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорчилик билдирамиз.
2020 йил 15 март — инсоният хотирасига муҳрланган сана. Бу кун бутун дунё учун оғир синовларни бошлаб берган пандемия даврининг бошланиши сифатида ёдда қолди. COVID-19 пандемияси қисқа вақт ичида бутун жаҳон тизимини ларзага солди. Миллионлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди, яна қанчалаб одамлар оғир касаллик билан юзлашди.
Шу оғир даврда тиббиёт ходимларининг фидойилиги алоҳида эътирофга лойиқ. Шифокорлар ва ҳамширалар куну тун меҳнат қилиб, инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун курашдилар. Кўплаб табиблар беморларни даволаш жараёнида ўзлари ҳам бу дард қурбонига айланди. Улар ҳақиқий қаҳрамон сифатида халқ хотирасида қолади.
Пандемия билан оғир курашганлар орасида мен ҳам бор эдим. Бу — Яратганнинг марҳамати, шифокорларнинг тажрибаси ва фидойилиги туфайли омон қолганимни ҳис қиламан. Ўша йилларда ҳар бир беморга кўрсатилган меҳр, эътибор ва ғамхўрлик ҳеч қачон унутилмайди.
Ҳаммамиз яхши эслаймиз: ўша пайтларда дориларга бўлган талаб кескин ошган, айрим дори воситалари — ремдесивир каби препаратлар жаҳон бозорида жуда қимматлашиб кетган эди. Шундай бўлса-да, Ўзбекистонда кўплаб шифохоналарда беморлар зарур дорилар билан давлат томонидан таъминланди. Бу эса кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилди.
Бу синов инсониятга катта сабоқ бўлиб қолди. Энг катта тилак — бундай офат қайта такрорланмасин. Пандемия қурбонларини Аллоҳ ўз раҳматига олсин.