
LOHUTIY JOME MASJIDI
АКУЛАНИНГ СУЯГИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓
2059-САВОЛ: Мен бир дори сотиб олдим. Акуланинг суягидан тайёрланган экан. Истеъмол қилсам бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Акула балиқсимонлар туркумига кирадиган жонзот ҳисобланади. Шу боис унинг гўшти ва бошқа аъзолари ҳалол бўлиб, уларни ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
✨
ХАЙРЛИ ТОНГ
✨
Эрталаб айтиладиган зикр:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ
Биз ва бутун мулк оламлар парвардигори Аллоҳники бўлиб тонг оттирдик. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалабасини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман.
(Абу Довуд ривояти).
Яқинларингизга ҳам улашинг!
😎
😎
😎
😎
😎
😎
Каналга уланиш
🔔
https://t.me/Lohutiymasjidi
#Moturidiy hikmatlari
🖋
Ota-onaga yaxshilik qilish ularning yoshlikda bergan tarbiyasiga, mehr-muruvvatiga shukronalik keltirish bilan yuzaga chiqadi.
©️
Imom Moturidiy
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Ассаламу алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу!
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
❗️
🕌
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
😎
😎
😎
😎
😎
😎
Каналга уланиш
⭐
@Lohutiymasjidi
Дуо
ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُبِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلَاقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَالِ وَالْأَدْوَاءِ.
Ўқилиши:
“Аллоҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал-аъмаали вал-аҳвааи вал адвааи”.
Маъноси:
“Ё Аллоҳим! Мен Сендан ёмон хулқлардан ва ёмон амаллардан, гуноҳга берилишдан ва кассаликлардан паноҳ тилайман”.
@Lohutiymasjidi
Инсонларнинг энг комили чиройли хислатлар билан кишиларни бошқарадигани, уларнинг энг жоҳили эришиб бўлмайдиган нарсаларни талаб қиладиганидир.
Изоҳ.
Чиройли хислатлар бу – гўзал хулқдир. Гўзал хулқнинг нақадар кучга эгалиги Фузайл ибн Иёзнинг ушбу гапидан ҳам маълум:
«Менга хулқи ёмон обиднинг ҳамроҳ бўлганидан кўра, хулқи яхши фожирнинг ҳамроҳ бўлгани суюклироқ»
. Яҳё ибн Муознинг қуйидаги сўзлари бу маънони янада аниқроқ ифодалайди:
«Ёмон хулқ ёнида қанча яхшиликлар бўлса ҳам фойда бермайди. Яхши хулқ ёнида қанча ёмонликлар бўлса ҳам зарар бермайди».
Хулқнинг яхши ё ёмон бўлиши кишининг мақоми ва унга муносабатни белгилашда шу даражада муҳимдир.
Бошқарувни чиройли хислатлар асосига қурган бошлиқ «ҳозиқ», яъни «ўз ишининг устаси» деб номланишга лойиқ бошлиқдир. У ғазаб ва ҳалимликни мўътадил даражада сақлай олгани учун хам на ғазаб, на ҳалимлик ақлидан ғолиб келади, балки, ақли ғазаб ва ҳалимликни ўз ҳаддида ушлаб туради. Одамлар унга ишонади, ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, айтганларига итоат қилади.
Ҳукми жаҳолат, зулм, қўполлик, алдовга асосланган бошлиқ қавмини бажариш имконсиз ишларга мажбур қилади. Оқибат, раийят ишончидан маҳрум бўлади ва қуйидаги шеърда айтилган ҳолга тушади:
Шеър:
Бўйсунмасликларин истасанг агар
Уларга имконсиз ишларни буюр.
“Унвонул баён”дан.
@Lohutiymasjidi
🤲
ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ...
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".
📃
Маъноси:
"Аллоҳим, Сендан бунинг
(шамолнинг)
яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг
(ёмғирнинг)
яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".
🤲
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди",
дедилар.
🗣
Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!
ШЕРИКЛИК АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНАНИНГ ЗАКОТИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#закот
❓
2058-САВОЛ: Мен бир дўстим билан иккимиз пул ташлаб корхона ташкил қилиб, турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Бунинг закотини қандай чиқарамиз?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аввало корхона биноси, ундаги ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган дастгоҳ ва ускуналар, маъмурият ва ходимлар фойдаланадиган мебел жиҳозлари, хизмат қиладиган енгил ва юк автомобиллари, ишлатиладиган компьютер кабилардан закот берилмаслигини қайд этиш лозим бўлади.
Закотни ҳисоблашда корхонага тегишли нақд ва ҳисоб рақамдаги пуллар (жумладан, валюта, олтин ва кумушлар), корхонанинг бошқалардаги ҳақлари, сотиш учун ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ҳамда тижорат учун бўлган бошқа кўринишдаги буюмлардан закот бериш вожибдир.
Закот бериш вақти келганда корхонада закот берилиши керак бўлган барча нарсаларнинг умумий қийматини ҳисоблаб чиқасиз. Жами маблағни аниқлагандан сўнг корхонанинг коммунал тўловлари, ходимларнинг шу вақтгача берилмаган иш ҳақлари (келгусида бериладиган иш ҳақлар эмас), солиқлар ва бошқа қарзлари бўлса, уларни умумий миқдордан чегириб ташлайсиз. Шундан кейин қолган соф қийматнинг закотини бериш ҳар бир шерикнинг зиммасига ўз улушига қараб вожиб бўлади. Агар иккингизнинг ҳам улушингиз нисобга етса, закот чиқарасиз. Нисобга етмаса, чиқармайсиз. Шериклардан бирининг улуши нисобга етиб, бошқасиники етмаса, улуши нисобга етган шерик ўзининг закотини адо этади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
🔡
❗️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос»
, дедилар».
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман.
Муслим ривояти.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
😎
😎
😎
😎
😎
😎
Каналга уланиш
⛓️💥
@Lohutiymasjidi
«ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР
»
(Раъд сураси, 28-оят)
.
Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ.
“Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман”
(Бақара сураси, 152-оят).
Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар”
(Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас
“Аллоҳ” исми билан нидо қил.
“Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!”
(Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди”
(Оли Имрон сураси, 148-оят).
✨
🌱
✨
🌱
✨
🌱
✨
🌱
✨
☘️
Тасбеҳ
–
“Субҳаналлоҳ”;
☘️
Такбир –
“Аллоҳу акбар”;
☘️
Таҳлил –
“Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️
Таҳмид –
“Алҳамдулиллаҳ”
.
"Ўкинма" китобидан.