
🌹✨Muhammad Sollallohu alayhi va sallam Ummatlari🤗🤗
Бир донишманддан сўрадилар:
“Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
Донишманд жавоб берди:
“Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.
Аёлингизга меҳрибон ва ширинсўз бўлинг!
#ёдлаб_олинг
Ҳаким деди:
Етти нарсани тавсия қиламан, уни ёдлаб амал қилсанг, саломат бўласан:
1. Ғаюр, ичиқора билан шерик бўлма.
2. Ҳасадчидан бирон нима сўрама.
3. Жоҳил, нодон билан яқин бўлма.
4. Ўзингдан кучли билан курашма.
5. Иккиюзламачи билан биродар бўлма.
6. Бахил билан дўст тутинма.
7. Сирингни ҳеч кимга ишониб, омонат қилма.
Ота-онани айблаган одам ҳеч қачон ютуқга эришмайди…
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌱
АЛХАМДУЛИЛЛАХ ЯНА БИР БОР НАВРЎЗГА ЕТКАЗДИ!
ЯНГИЛАНИШ, ЯШАРИШ
БАЙРАМИ - НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК !
😊
🍀
Барчангизга тинчлик- ҳотиржамлик, хонадонингизга қут- барака , ишинларингизга ривож тилаймиз ! Ўйлаган тилакларингиз энг чиройли тарзда ижобат бўлсин !
❗️
ҚАДРДОНЛАРНИ БИРИНЧИ БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ
#Ҳайит_муборак
🌙
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🤲
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилган барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ушбу ойда гуноҳлардан покланиб чиққан, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга эришган бандалари қаторида қилсин!
Аллоҳим ҳаммамизни кейинги Рамазонга соғ-саломат етказсин!
🌙
✨
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Азизлар, барчангизни ушбу муборак ва файзли Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз!
🤍
Бу улуғ кун қалбларингизга хотиржамлик, ҳаётингизга барака ва хонадонларингизга чексиз қувонч олиб кирсин. Рўза давомида қилган барча сабрингиз, ибодатларингиз ва дуоларингиз қабул бўлсин.
⏱
19-Март ифторлик вақти барча вилоятлар учун
☪️
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
Ҳайит муборак бўлсин
😇
Қадрли яқин инсоним, келаётган Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!