Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ma'rifat_un Nafs

Muz_Dalifaa
Группа аёллар учун ✔️ эркаклар ёзмасин ❌ Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз. https://www.facebook.com/MuzDalifa777
Подписчики
2 290
24 часа
30 дней
-100
Просмотры
278
ER
12,88%
Посты (30д)
64
Символов в посте
1 480
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
April 29, 13:26
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бир даъватчи уламонинг шундай деганини эшитган эдим:
Бир куни жамиятда обрўли бир одамнинг таъзиясида эдик. Шайх Қуръон ўқиб турган эдилар. Бир пайт бир вазир ўз шотирлари билан бирга кириб келиб, менинг яқинимга ўтирди. Барча ўтирганлар жим бўлиб қолишди, фақат шайхнинг Қуръон ўқиши эшитиларди.
Вазир шайх Қуръон ўқишини тугатмасидан туриб, ёнидагига шундай деди:
«Юр, кетайлик… яхшиси кетамиз, кўнглим бўшаб, ғалати бўлиб кетяпман!»
Кейин у ҳали қироат тугамасидан олдин ўрнидан турди ва ўз ҳамроҳлари билан бирга тезда чиқиб кетди.
Баъзи инсонлар ҳидоятни ёқтирмайдилар… Ҳатто у ҳидоят уларга бир қарич қолганда ҳам, ундан қочадилар. Гўё қалблари йўлдан адашишига кўникиб қолгандек — Аллоҳ асрасин.
Уламолар бу тоифани
«Кибр сабабли осий бўлганлар»
деб аташган. Улар ҳақида:
«Бу тоифа кўпинча ҳидоятсиз ҳолда ўлиб кетадилар»,
— дейишган.
Аллоҳ айтганидек:
«Мен Ўз оятларимдан  кибр  қилувчиларни (ҳақдан) буриб қўюрман»
(Аъроф сураси, 146-оят)
Илгарилари мен бу тоифа одамлар оз деб ўйлардим. Лекин кейин ҳақни билиб туриб, барибир ботилни танлайдиган мутакаббир ғофилларни кўравериб, уларнинг кўп эканига амин бўлдим.
Арабларнинг доно, ҳикматли шоири ва насиҳатчиси бўлган Умайя ибн Абу Салт Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин у зотга иймон келтирмади. Чунки у ўзини набийликка муносиброқ деб ҳисобларди.
Унинг кибри ғолиб келиб, унга ўзи одамларга қилиб юрган  насиҳатини ва ҳикматини унуттирди.
Ибн Таймия Мисрда халқ орасида обрў қозонганида,бошқа уламолар унга ҳасад қилиб, унинг устидан шикоят қилиб, уни қаматдилар ва азобланишига сабаб бўлдилар.
Улар бу обрўга ўзларини ундан кўра лойиқроқ деб билардилар. Кибр ва ҳасад уларни Ибн Таймиядан таълим олишдан ман қилди.
Улар Қуръонни ёд олган, динни ўрганган бўлсалар-да, бу илмлари уларга унуттирилди.
Жоҳиллик сабаб  гуноҳ қилганларни Аллоҳ мағфират қилиши умид қилинади, чунки уларда билмаслик узри бор, Аллоҳ эса раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир.
Лекин қасддан ва такаббурлик билан гуноҳ қилувчилар азобдан омон қолади деб ўйламайман…
Чунки ҳақ энди шунчалик очиқ-ойдинки, у ҳақда баҳслашишнинг ўзи ортиқча.
Аммо…
Қалблар хунук, ниятлар ифлос бўлса далил қандай кор қилсин?!
Эй Роббим, саломат қил!
𝐌
𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

April 29, 01:39
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

УЛИМ
ЎЛИМНИ ЭСЛАШГА УНДАЙДИГАН САБАБЛАР
1. Қабрларни зиѐрат қилиш.  "Қабрларни зиѐрат қилинглар, у сизларга охиратни эслатади".                            Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.
2. Ўликларни ювадиган жойларни зиѐрат қилиш ва маййитни юваѐтган пайтда кўриш.
3. Тобутни кўтариб, марҳумни охиратга кузатиб қўйиш, жаноза намозида ва дафн маросимида иштирок этиш.
4. Ўлим талвасаси пайтида жон таслим қилаѐтганларни кўриш ва уларга шаҳодат калимасини айттириш.
5. Қуръон тиловат қилиш, айниқса ўлим талвасаларини эслатадиган оятларни ўқиш.  "Мана ўлим мастлиги (яъни жон чиқар пайти) ҳаққирост (етиб) келди..»..                                           "Қоф" сураси, 19-оятдан.
6. Соч оқариши ва ҳолсизлик, булар ўлим фариштасининг элчиларидир.
7. Аллоҳ таоло бандаларига ўлимни ва Қиѐматни эслатиб қўйиш учун пайдо қилаѐтган зилзилалар, вулқонлар, сув тошқинлари, ер кўчишлари ва тўфонлар каби коинот ҳодисалари.
8. Ўтган халқлар тарихини ўрганиш, ибратланиш.
Манба:Улим китоби
📚
𝐌
𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

April 28, 05:19

Дунёда энг яхши шароитда, энг яхши ҳолатда яшамоқчимисиз?
— Тижорат қилинг.
Охиратда энг яхши шароитда, энг яхши ҳолатда яшамоқчимисиз?
— Ибодат қилинг.
Дунёю охиратда энг яхши ҳаётда яшамоқчимисиз?
— Унда илм олиб, амал қилинг.
Бир киши ҳикоя қилади:
— Мен мусулмон диёрида яшасам-да, намоз нималигини билмасдим. Куни билан ухлаб, туни билан маъсиятда, ҳаром ичимликлар, қўшиқ-мусиқа, қизлар… хуллас, барча гуноҳларни қилиб юрар эдим.
Бир куни бошқа шаҳарга гиёҳванд моддаларини олиб кетаётганимда, йўлда бир катта масжид олдида машинам бузилиб қолди. Шошиб тузатишга ҳаракат қилдим, бирор киши келиб машинамдаги нарсани кўриб қолишидан жуда қўрқдим.
Кўп уриндим, лекин қўлимдан ҳеч нарса келмай чарчаб, машинамга суяниб ўтирдим.
Шунда тонгги намозга азон айтилди.
Масжидга кетаётган инсонлар менга бошқача назар ташлаб ўтишар эди. Гўёки улар билиб қоладигандай, қарашларидан кўзимни олиб қочар эдим.
Шунда бир кекса одам ёнимга келиб:
— Болам, намозга кир, — деди.
Индамадим.
Кейинги кекса ўтиб кетаётиб мен тарафга қайрилди-да:
— Ҳой бола, намозга кир, — деб кутиб турди.
Мен ноилож туриб унга эргашдим. Намоз ўқиш учун эмас, сиримни одамлар билиб қолмасликлари учун масжидга мажбур кириб, таҳорат қилиб сафга турдим.
Намоз ўқилаяпти, лекин менинг хаёлим машинамда эди.
Намозга салом берилгач, имом:
— Эй одамлар! Аллоҳнинг азобидан ўзингизни қутқариб олинглар, — деб оят ва ҳадисларни, гуноҳлар учун бериладиган жаҳаннам азобларини айта бошлади.
Имом айтаётган ҳамма гуноҳларни қилиб бўлган эдим. Юрагимга охират қўрқуви келди. Баданим сесканиб, титрай бошладим. Эшитаётган оятлар юрагимни тешиб юбораётгандек, ўзимни заиф ҳолатда сездим. Кўзларимдан пушаймонлик ёшлари оқа бошлади.
Имом гапини тугатгач, мен олдига бориб салом бердим:
— Бугун мени Аллоҳ сизнинг қўлингизда тавба қилдирди. Мен тушундим, мен бошқа қайтмайман, — дедим.
Ўша кундан бери беш маҳал намозни қўймадим. Ҳаётимга Қуръон кириб келди, унинг нури ҳаётимни ёритиб, кўр кўзимни очди.
Авваллари маъсиятга уйғонган бўлсам, энди Роббимнинг тоатига уйғонадиган бўлдим. Мен илм олиб, одамларни ҳам мана шу мунаввар бахт йўлига чақиряпман, — дейди.
Йиллаб ўрганган одатларни бир дақиқада ташлаш мумкинми? Инсон ҳаётини ўз ихтиёри билан истаган вақтида, истаган тарафга буриб олиши мумкинми?
— Ҳа, албатта. Ҳар бир инсон ҳақни эшитиб, қалбини очиб берса, унинг қалбига кирган имон ёмонликларни чиқариб ташлайди.
Чунки қалб — имон яшайдиган уйдир. Уни гуноҳ “илон-чаёнлари” босишининг сабаби — имон тарк қилган бўлади.
Имон эса илм йўқлиги сабаб йўқолади.
Инсонда илм бўлмаса, Аллоҳ ҳақида, Пайғамбарлар ҳақида, охират ҳаёти ҳақида, ундаги ҳисоб куни, жазо ва мукофот ҳақида билими бўлмаса, у инсон гўё жасадини кўтариб юрган “мурдадир”.
Илм олишга қизиқмаган инсон — охиратда насибаси йўқ инсон.
Илми йўқ инсон ҳам яхши бўлиши мумкин, лекин унинг яхшилиги охират учун эмас. Унинг яхшилигига дунёдаёқ мукофот берилади. Лекин охиратда унга ҳеч нарса йўқ.
Икки оламингиз яхши бўлишини истасангиз, шариат илмларини олинг. Қуръон нимага буюради, нимадан қайтаради, ҳадис нимага чақиради, нимадан қайтаради — мана шуларни билмагунча сиз нима яхшилик, нима ёмонлик эканини ажрата олмайсиз.
Сизнинг ақлингизни чархлайдиган, дунёқарашингизни кенгайтириб, икки олам манфаат ва зарарини ажрата оладиган, ҳаётингизни ёмонликдан яхшиликка буриб юборадиган нарса — битта:
шаръий илмни раббоний уламолардан, ҳақни Аллоҳ нозил қилганидай айтадиган, Аллоҳнинг китобини нафси ҳавосига бурмай етказадиган амонатдор устозлардан олишдир.
Атрофга қаранг: ёшу қари телефонга “сажда” қилиб кунини ўтказмоқда. Бошлар энгашган, беллар букилган, хаёл ўзидa эмас. Бармоқлар тинмай ҳаракатда, кўзлар безовта.
Умр ўтиб бормоқда…
Катта эркаклар телефон ўйинлари билан банд. Оталари ва боболари ўйин билан умрини ўтказаётган халқнинг фарзандлари эртага ким бўлади?
Динини психологлардан ўрганаётган аёлларнинг болалари ким бўлиб етишади?
Бувилари сериал кўрса, боболари чойхонада ўтирса, ўғиллари компьютер хонада, қизлари кафе ва салонларда умр ўтказса — бу халқнинг келажаги қачон фаровон бўлади?

April 28, 05:19

Кўча-бозорлари тўла, тўй-маросимлари бидъат билан тўлган халқнинг “порлоқ келажаги” қачон порлайди?
Ёш гўдаклигидаёқ қизларга номаҳрам либослар кийдирилиб, севги асарлари ўқитилиб, бирорта оят-ҳадис ўқимасдан мактабни тугатаётган болалар қачон пок имонни танийди?
Покиза либосда, таҳорат билан, солиҳлар суҳбатида, масжид ва мадрасаларда илм олаётганларни жиноятчи деб атаётганларнинг болалари кимлар сафида ўсади?
Агар дин бўлмаса, ҳаққа чақирувчи насихат бўлмаса, амр маъруф ва наҳий мункар бўлмаса — инсонни қайси қонун ҳалол, пок ва одобли қила олади?
Илм мажлисларининг баракотидан маҳрум бўлманг.
هُمْ القَوْمُ لَا يَشْقَى بِهِمْ جَلِيسُهُمْ
Улар шундай қавмки, улар билан бирга ўтирган киши бахтсиз бўлмайди. Яъни, зикр аҳли ва солиҳлар билан бирга ўтирган инсон ҳам уларнинг баракаси туфайли раҳмат ва яхшиликка эришади, ҳатто ўзи улар каби амал қилмаса ҳам.
Солиҳлар билан ўтириш сизни кўтаради, ҳатто заиф бўлсангиз ҳам…
Зикр аҳлига яқинлик қалбингизни тирилтиради, ҳатто ғофил бўлсангиз ҳам…
Шунинг учун ким билан ўтиришингизни танланг, чунки жўра инсонни ё жаннатга, ё бошқа йўлга олиб боради.

April 27, 00:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#дуо
#ҳадис
Абу Мусо ал-Ашаърий роźияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дуо қилар эдилар:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي هَزْلِي وَجِدِّي وَخَطَايَايَ وَعَمْدِي وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي.
«Аллоҳим, менинг гуноҳларимни, билмасдан қилган хатоларимни, (меъёрига етказа олмай ёки ошириб юбориб қилган) исрофимни ва Сен Ўзинг билган мендаги барча нуқсонларни мағфират қилгин. Аллоҳим, менинг ҳазил ёки жиддий ҳолатимда билмасдан ёки қасддан қилган ишларимни, мен тарафимдан содир бўлган барча камчиликларимни мағфират қилгин»¹.
📚
Бухорий (6399) ва Муслим (7076) ривояти.
__
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида Аллоҳга ҳар вақт муҳтож эканликларини изҳор қилганлар ва умматга қандай дуо қилиш кераклигини таълим берганлар.
Аn Nur Academy
𝐌
𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

April 26, 17:27
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Илмга ташна қалблар учун
❤️

April 26, 11:50
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Барча муаммоларга ечим!
𝐌
𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

April 26, 05:32

Ислом оламининг буюк сиймоси, адолат тимсоли ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ибратли ҳаётлари ва юксак тақволаридан намуналар Умар ибн Хаттоб шундай деган эдилар: «Агар Аллоҳ таоло бандалари орасидан фақат бир кишини азоблаши ҳақида ваҳий нозил…

April 25, 23:40
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ислом оламининг буюк сиймоси, адолат тимсоли ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ибратли ҳаётлари ва юксак тақволаридан намуналар
Умар ибн Хаттоб шундай деган эдилар:
«Агар Аллоҳ таоло бандалари орасидан фақат бир кишини азоблаши ҳақида ваҳий нозил қилганида, ўша мен бўлсам керак, деб қўрқардим. Агар бандалари орасидан фақат бир кишига раҳм қилиши ҳақида ваҳий нозил қилганида, ўша мен бўлишни умид қилардим».
Ҳазрати Умар мана шундай қўрқув ва умид (хавф ва ражо) орасида яшаганлар.
Бир гал эса: «Қани эди, Умарнинг онаси Умарни туғмаса эди, қани эди Умарнинг онаси туғмас бўлиб қолса эди!» деб йиғлаганлар.
Бир куни Умар разияллоҳу анҳу карвонни қўриқлаб турганларида бир гўдакнинг йиғисини эшитиб қолдилар. Онасига бориб: «Уни эмиз», дедилар. Аёл эмизди, лекин бола яна йиғлади. Иккинчи бор бориб: «Уни эмиз», дедилар. Бола учинчи марта йиғлаганда, Умар: «Эй ёмон она, болангни эмизсангчи!» дедилар. Шунда аёл: «Сизга нима? Мен уни сутдан айиряпман», деди. Умар: «Нима учун?» деб сўрадилар. Аёл: «Чунки Умар бола сутдан чиқмагунча нафақа (суюнчи пули) бермайди», деб жавоб берди. Буни эшитган Умар пешонасига уриб: "Шўринг қурсин, ибн Хаттоб!
Мусулмонларнинг қанча боласини ўлдирдинг экан-а?», дедилар. Яъни, ўзларини қотил деб ҳисобладилар, чунки онаси нафақа олиш илинжида гўдакни сутдан маҳрум қилган эди. Шундан сўнг дарҳол барча мусулмон болалари учун туғилган кунидан бошлаб нафақа тайинлаш ҳақида фармон бердилар.
Бир гал Умар жамоатга намоз ўқиб бериш учун масжидга кирдилар. Намозда йиғлаганларидан бирор киши қироатларини тушуна олмади. У зот: «Ё Раббим, тавбамни қабул қилдингми — ўзимни табриклайми ёки рад этдингми — таъзия билдирайми?» деб дуо қилардилар.
Озарбайжондан келган элчи тунда келгани учун халифанинг эшигини қоқишга истиҳола қилиб, масжидга борди. Қараса, бир киши йиғлаб намоз ўқияпти. Элчи:
«Сиз кимсиз, Аллоҳни сизга раҳмати бўлсин?» деб сўради. У: «Мен Умарман», деб жавоб бердилар. Элчи ҳайратланиб: «Субҳаналлоҳ! Сиз мўминлар амири бўла туриб шу ердамисиз? Мен тунда безовта қилмай дегандим. Эй мўминлар амири, сиз тунда ухламайсизми?» деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
«Агар тунда ухласам, Роббимни ҳузурида ўз жонимни бой бераман. Агар кундузи ухласам, халқимнинг (раиятимнинг) ҳаққини зое қиламан», деб жавоб бердилар. Бомдод намозидан сўнг Умар меҳмонни уйларига олиб бордилар. Аёллари Умму Кулсумга: «Меҳмонимиз учун егулик нима бор?» дедилар ва меҳмондан сўрадилар:
«Бизникида овқатланасизми ёки  камбағал мусулмонлар биланми?»
Меҳмон халифанинг уйида бўлгани учун албатта шу ерни танлади. Бироқ халифанинг уйида фақат нон ва туз бор эди, камбағал мусулмонлар эса гўшт ейишарди. Умар: Эй Умму Кулсум,  борингни олиб кел, дедилар. Нон ва туз олиб келинди. Уни еб бўлгач, Умар Аллоҳга ҳамд айтдилар. Сўнгра, элчига нима хизмат билан келдингиз?-деб сўрадилар. Элчи:
Озарбайжондаги волийингиз сизга совға бериб юборган, шуни олиб келдим, деди ва совғани — бир турдаги ширинликни тақдим этди. Умар ундан бир бўлакни тотиб кўриб: «Буни оддий мусулмонлар ҳам ейдими?» деб сўрадилар. Элчи: «Йўқ, бу фақат хос кишилар учун», деди. Умар дарҳол ширинликни оғизларидан чиқариб ташладилар ва волийга шундай мактуб ёздилар:
«Агар мусулмонлар еган нарсани емасанг, уларнинг иши қандай сени ташвишга солади? Умарнинг қорнига мусулмон камбағаллари татимаган нарсани ейиш ҳаромдир!»
Совғани олда, Масжиди Набавийдаги фақирларга бер, дедилар.
Бир куни Умар семиз туяларни кўриб: «Булар кимники?» деб сўрадилар. «Ўғлингиз Абдуллоҳники», дейишди. Ўғлини чақиртирдилар. Абдуллоҳ келганида отасининг ғазабини кўрди. Умар: «Бу туялар кимники?» дедилар. Абдуллоҳ: «Меники, ўз пулимга сотиб олиб, семиртириш учун яйловга чиқаргандим. Бунинг нимаси гуноҳ?» деди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу:
«Одамлар яйловда: "Мўминларнинг амирини ўғлининг туяларига қаранглар, сув беринглар" деб сенинг туяларингни боқишган. Шунинг учун сенинг туяларинг семириб кетган! Бор, буларни сот, ўз сармоянгни ол-у, қолган фойдани мусулмонлар байтулмолига (ғазнасига) топшир!» дедилар.
𝐌
𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

April 25, 04:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ҚАЛБЛАРИ ДУНЁДАН ХОЛИ ЭДИ
(Ибратли ҳикоя)
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ тижорат билан шуғуллангани, бадавлат инсон бўлгани маълум. Бу улуғ зот пешингача талабаларга дарс берар, пешиндан кейин тижорат ишлари билан машғул бўларди. Бир куни дарс пайтида масжид эшигидан кимдир овоз берди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкиб кетибди (У зотнинг мол ташийдиган кемалари ҳам бўлган)!
Имом Аъзам бир онлик тараддуддан кейин:
– Алҳамдулиллаҳ, – деди.
Бироздан сўнг ҳалиги одам янги хабар келтирди:
– Адашибман, ҳазрат, чўккан кема бошқасиники экан.
Имом Аъзам бунга ҳам боягидек жавоб берди. Хабар келтирган одам ҳайратга тушди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкканини айтдим, “Алҳамдулиллаҳ”, дедингиз. Чўккан кема сизники эмаслигини эшитиб ҳам шундай дедингиз. Бунинг сабаби нима?
Имом Аъзам изоҳ берди:
– Кемам чўкиб кетганини эшитганимда қалбимга назар ташладим. Унда дунё молини йўқотиш сабаб озгина бўлсаям қайғуни кўрмадим. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим. Чўккан кема меники эмаслигини билганимда ҳам шундай қилдим. Қалбимда дунё молини қўлга киритиш сабаб заррача қувонч йўқ эди. Бу сафар қалбимни дунё матосига ҳирс қўйишдан сақлагани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.
“Ризқ калитлари” китобидан
𝐌
𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌