
"Chilustun" jome masjidi
#xabar
#kurash
🟢
Диний соҳа ходимлари ўртасидаги миллий кураш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлмоқда
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#halol_kurash_musobaqasi
🗣
Мусобақанинг ярим финал курашчилари аниқланди
(фотолавҳа)
⏺
Бугун, 21 апрель куни “Ҳалол кураш – 2026” мусобақасининг республика босқичининг ним чорак ва чорак финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари, вилоят ҳокимлиги мутассадилари, Ўзбекистон кураш федерацияси вакиллари иштирокида бошланган тадбир қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.
🤝
Мусобақа аввалида табаррук ёшдаги Ҳамроқул ҳожи ва Назароҳун ҳожи оталар иштирокидаги кўргазмали кураш бўлиб ўтди.
⚡️
Шундан сўнг махсус электрон дастур орқали аниқланган қуръа натижаларига кўра жами
60 нафар
полвон саралаш беллашувларга киришди.
📝
Мазкур мусобақада қуйидаги курашчилар ярим финал иштирокчисига айланди:
✅
35 ёшгача ва 80 кггача:
⏺
Усмонжон домла Каримбердиев
(Жиззах)
⏺
Ҳимойиддин домла Қурбонов
(Сурхондарё)
⏺
Миродилжон домла Ғаниев
(Андижон)
⏺
Фозилжон домла Аблазов
(Қашқадарё)
✅
35 ёшгача ва 80 кгдан юқори:
⏺
Расул домла Худойберганов
(Қорақалпоғистон Р.)
⏺
Чориёр Қаюмов
(Диний идора ходими)
⏺
Ҳумоюн домла Сайдуллаев
(Тошкент вилояти)
⏺
Ҳошимжон домла Отажонов
(Хоразм)
✅
50 ёшгача ва 90 кггача:
⏺
Исломжон домла Хидиров
(Самарқанд)
⏺
Олимжон домла Орипов
(Бухоро)
⏺
Исомиддин домла Шайниёзов
(Наманган)
⏺
Мансур домла Кароматов
(Қашқадарё)
✅
50 ёшгача ва 90 кгдан юқори:
⏺
Нуруллоҳ домла Болтаев
(Бухоро)
⏺
Муҳаммадмубин домла Рўзибоев
(Тошкент шаҳар)
⏺
Яҳё домла Очилов
(Сурхондарё)
⏺
Шерзод домла Турсунов
(Навоий)
📢
Эртага, 22 апрель куни ярим финал ва
финал учрашувлари бўлиб ўтади.
🕸
Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#halol_kurash_musobaqasi
🗣
Мусобақанинг ярим финал курашчилари аниқланди
(фотолавҳа)
🗂
Батафсил
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
ЗАКОТ ҲИСОБИДАН ФАҚИР УЙИНИ ТАЪМИРЛАБ БЕРИШ
#закот
❓
2068-САВОЛ: Закот маблағлари орқали камбағалларнинг уйини таъмирлаб бериш мумкинми? Бу ҳолатда закот адо бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар бу иш тўғри шаклда ташкил қилинса, албатта закот адо бўлади. Закот маблағларидан уй-жойларни таъмирлаб бериш бир неча кўринишда амалга оширилиши мумкин:
1. Таъмирлаш учун пул бериш.
2. Қурилиш молларини олиб бериш.
3. Таъмирлаш жараёнини тўлиқ ташкил қилиб бериш.
Биринчи ва иккинчи ҳолатда закот адо бўлиши шубҳасиз. Чунки биринчи ҳолатда закот берувчи томон фақирга закотини беради ва шариатда талаб қилинган “тамлик” топилади. Иккинчи ҳолатда ҳам “тамлик” топилади. Қолаверса, мазҳабимиз қоидаларига кўра закот каби молиявий ибодатларда қийматини ёки унинг ўрнига бирор нарсани мулк қилиб бериш жоиз ҳисобланади.
Учинчи ҳолат эса бироз мураккаб жараён ҳисобланиб, агар тўғри ташкил этилса, закот адо бўлади, акс ҳолда закот ўтмайди.
Агар закот берувчи томон қурилиш ташкилоти билан тўғридан-тўғри ўзи шартнома тузиб, шу орқали камбағалнинг уйини таъмирлатиб берса, закот адо бўлмай қолади. Чунки бунда “маблағни камбағалга мулк қилиб бериш” эмас, балки “хизмат кўрсатиш” ёки “фойда келтириш” содир бўлади.
Агар камбағал киши закот берувчига “Уйимни таъмирлаш учун менинг номимдан уста ёки қурилиш-таъмирлаш ширкатини ёлла, кейин унга закот пулидан тўла” деса, бу ҳолатда закот пулидан уста ёки қурилиш фирмасига тўлаши мумкин. Чунки бу ҳолатда закот берувчи камбағалнинг вакили сифатида уста ёки қурилиш фирмаси билан шартнома тузади. Таъмирлаш натижасида камбағал билан уста ёки қурилиш фирмаси ўртасида қарздорлик юзага келади. Закот берувчи эса камбағалнинг буйруғи асосида ана шу қарзни закот маблағи орқали тўлайди.
Демак, учинчи ҳолатда закот адо бўлиши учун жараённи юқорида айтилганидек ташкил қилиниши лозим бўлади.
Ана шунда закот берувчи камбағалга таъмирлаш хизматини кўрсатган эмас, балки унинг қарзини ўз рухсати билан закот маблағлари орқали тўлаган бўлади. Шундай қилинса, закот тўғри адо бўлади Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
🎬
“Qabrdagi savol-javob”
🎙
Temurxon domla Atoyev
Navoiy viloyati bosh imom-xatibi
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Yaqinlaringizga ham ulashing!
⏰
Kanalimizga obuna bo’lishni unutmang!
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Temurxon domla
🎬
“Qanoat”
🎙
Temurxon domla Atoyev
Navoiy viloyati bosh imom-xatibi
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Yaqinlaringizga ham ulashing!
⏰
Kanalimizga obuna bo’lishni unutmang!
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Temurxon domla
🎬
“Oxirat hayoti”
🎙
Temurxon domla Atoyev
Navoiy viloyati bosh imom-xatibi
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Yaqinlaringizga ham ulashing!
⏰
Kanalimizga obuna bo’lishni unutmang!
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Temurxon domla
#xabar
#shahrisabz
⏺
Шаҳрисабзда диний соҳа ходимлари ўртасида республика кураш мусобақаси ўтказилади
🗣
Шу йил 21-22 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари ташаббуси билан буюк давлат арбоби ва саркарда
Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан
Соҳибқирон бобомиз туғилиб ўсган қадим ва навқирон Шаҳрисабзда “
Ҳалол кураш – 2026”
республика мусобақаси ўтказилади.
🥋
Мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари томонидан ўтказилган туман-шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги саралашларда ғолибликни қўлга киритган 60 га яқин диний соҳа ходимлари ўзаро беллашади.
🟢
Айни пайтда мусобақа бўлиб ўтадиган полвонлар юрти бўлган Қашқадарё воҳасининг Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасида қизғин тайёргарлик кўрилиб,
иштирокчилар учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган.
📍
Жумладан, беллашув майдонлари, меҳмонлар истиқомат қиладиган “Miraki Resort” меҳмонхонаси, қуръа ташлаш тадбири ўтказиладиган заллар ҳар жиҳатдан тайёр ҳолга келтирилиб, мусобақа шукуҳини акс эттирувчи баннерлар ўрнатилган.
🇺🇿
Маълумот ўрнида, 2026 йил 7 апрель куни Президентимиз раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатор топшириқлар белгилаб берилган эди.
Мазкур вазифаларга ҳамоҳанг равишда ташкил этилаётган мусобақа ва унинг доирасидаги тадбирлар жамиятимиз, хусусан, имомлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш баробарида ислом аҳкомларига амал қилиш, соҳа ходимлари ўртасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик руҳини кучайтириши билан аҳамиятлидир.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xushxabar
#muftiy
#orden
🏅
Муфтий ҳазратлари “АЛ-ИЛМ” ордени билан тақдирландилар
⏺
Москва сафари давомида
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилоти раиси ва мадраса директори
Умидбек Мамталиев
билан учрашув ўтказдилар.
🌙
Мулоқот чоғида Муфтий ҳазратларининг диний-маърифий илмларни тарқатиш, жамиятда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, ислом маданиятини кенг ёйиш ҳамда мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти алоҳида эътироф этилди.
📕
Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ёш авлодга диний ва дунёвий билимларни уйғун ҳолда етказиш, халқаро майдонда динлараро мулоқотни ривожлантириш ва тинчликпарвар ташаббусларни илгари суришдаги салмоқли ҳиссаси юқори баҳоланди.
🏅
Мулоқот якунида мўмин-мусулмонлар бирлиги ва маърифати йўлидаги мазкур эзгу ишлари ва халқаро миқёсдаги самарали фаолиятларининг эътирофи сифатида
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
га
Москва шаҳридаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилотининг “АЛ-ИЛМ” ордени тантанали равишда топширилди.
🟢
Маълумот ўрнида:
“АЛ-ИЛМ” ордени Москвадаги Имом Муҳаммад ал-Бухорий номидаги мусулмонлар диний ташкилоти томонидан таъсис этилган бўлиб, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш ва ислом маданиятига хизмат қилишда алоҳида жонбозлик кўрсатган дин пешволарига топширилади.
🤲
Аллоҳ таоло ушбу юксак эътирофни муборак айласин!
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#xabar
#muftiy
💬
Шайх Равиль Гайнутдин:
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мусулмон оламининг фахридир
🤝
Москва сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси,
муфтий Шайх Равиль Гайнутдин
билан мулоқот қилдилар.
🌙
Муфтий ҳазратлари юртимиздаги
диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни баён этиш баробарида икки давлат диний идоралари ўртасида давомли алоқалар ривожланиб бораётганига урғу қаратдилар.
⏺
Россия муфтийси бугунги кунда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан оламшумул ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва қисқа фурсатда бундай ишлар жаҳон ҳамжамияти эътиборини қозонганини таъкидлади. Айниқса, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий мажмуаси бутун ислом оламига донг таратгани, уларнинг архитектураси, мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари халқаро жамоатчиликни ҳайратлантираётганини эътироф этди.
✅
Шайх Равиль Гайнуддин Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан дунёда ягона бўлган мега лойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилгани, Давлат Раҳбарининг шахсан таклифи асосида ушбу муҳташам марказ биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси учун алоҳида жой ажратилгани ва унда фаолият юритиши юксак эътибор намунаси эканини таъкидлади.
🤲
Шунингдек, Президент Ўзбекистон муфтийсининг хонасига кириб дуо қилгани эса мамлакатда дин уламоларига эҳтиром нақадар юқори эканини, бундай хайрли ишлар туфайли юртга қут-барака келишини қўшимча қилди.
💬
Самимий мулоқотда
кўплаб дин уламоларига мадраса бўлган, дунёга машҳур Бухорои шарифдаги Мир Араб мадрасасининг нуфузини баён этиб, у ернинг битирувчилари орасидан турли давлатлар муфтийлари, таниқли уламолари, дин ва давлат арбоблари етишиб чиққанини мисоллар билан изоҳлади. Шунингдек, 500 йиллик тарихга эга бўлган Мир Араб мадрасаси Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар натижасида аввалги олий мақомини яна тикланаётганини мамнуният билан қайд этди.
🟢
Учрашувда
Ўзбекистон ва Россия диний идоралари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани тилга олиниб, ушбу муҳим ҳужжат асосида диний-маърифий, илмий-маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бораётганига эътибор қаратилди.
🌙
Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига хорижлик талабаларни ҳам ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилгани, келгусида заминимизда таълим олишни истаган россиялик ёшлар учун ҳам таълим муассасаларимиз эшиклари очиқ экани билдирилди.
🤝
Мулоқот дўстона ва самимий руҳда ўтди.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook