Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Nussa Official ️

Nussa_Official
وَمَآ أَسْــَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ‌ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ Мен сизлардан бунинг учун ҳақ-ажр сўрамасман. Менинг ажрим фақатгина Роббул оламийн зиммасидадир. Коран 26:145
Подписчики
1 660
24 часа
30 дней
-20
Просмотры
24 735
ER
14,93%
Посты (30д)
Символов в посте
355
May 24, 23:45

Бу саҳобани кўпчилигимиз танимаймиз. Моддий жиҳатдан фақир, аммо иймонга бой, моли, мансаби, уйи йўқ, тўшаги тупроқ, болиши билаги, таом топса ер, топмаса рўза тутарди. Бироз кўримсиз, аммо гўзал хулқли бу саҳобанинг исми нима ?

March 22, 10:18
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📹
Nussa 11-To'plam | NUSSA@BOLAJON RTV

@Nussa_Official

January 02, 13:30
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

QIZLARINGIZNI NIKOHGA MAJBURLAMANG
@nussa_official

January 02, 09:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ne qilsangiz qiling ey axli zulm!
Xiylayu, makringiz toʻsolmas yoʻlim,
Men Ila erurkan Olamlar Robbi....
Yutqazmasman xatto topsam xam oʻlim!

January 02, 07:40

https://dzen.ru/video/watch/63b287c578bdbe0135b2caa4

January 02, 00:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бизни янги каналимизга обуна булинг Аллох рози булсин обуна булганлардан
https://dzen.ru/profile/editor/id/63b1f3e6de8fe72a1b9dc8e2/publications

January 01, 13:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Менинг 2023 йилдаги асосий мақсадим
Эркаклар шу расмни хотинларига юборишса тушунмаётган эмиш,  сиз тушундингизми
😅
@nussa_official

January 01, 12:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

O'zimiz huddi shunday Jarohat olmas ekanmiz..Birovni dard chekkani bahonadek tuyilaveradi.

January 01, 12:27
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🔥
Umar qori

December 31, 15:24

Манбаларга кўра ўзбеклар орасида бу байрам 19 асрдан бошлаб нишонлана бошланган. Ўзбекистонда “янги йил байрамининг Рус варианти” нишонланади. Истилочи руслар билан янги йил кириб келган илк даврда маҳаллий аҳолида янги йил байрамини ўтказишга нисбатан нафрат кучли бўлган. Шу сабабли янги йил байрами Чор Россиясининг хос табаалари, русофиллар ва русларнинг хизматида бўлганлар орасида яширинча нишонланган.
Йиллар ўтиб Россия билан алоқалар мустаҳкамланиб, аҳоли интеграцияси ривожланиб, маданиятлар уйғунлашиб боргани сари янги йилни нишонловчилар сони ҳам ошиб борган. Айниқса Совет даврида маҳаллий аҳолининг Россия ўқув юртларида таълим олиб қайтган вакиллари орасида бу байрамни ошкора нишонлаш холатлари байрамнинг кенг оммалашувига олиб келган.
1947 йилда СССР Олий Совети Президиумининг қарори билан 1 январь куни байрам куни деб эълон қилингач эса, Ўзбекистонда янги йил расман нишонлана бошланган.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида эса, янги йил деярли ҳар бир хонадонда, ташкилотларда кенг нишонланиши кузатилади.
1991 йилда Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингач ҳам янги йил байрами расмий байрам сифатида сақлаб қолинди.
Янги йил ва Рождество байрамларининг фарқи нимада?
Ҳозирги кунда ўзбеклар орасида янги йилнинг Римликлар илоҳи ЯНУС шарафига жорий этилганлигини биладиганлар жуда кам. Аксинча мутлақ кўпчилик бу байрамни насронийлар байрами, деб биладилар. Соф эътиқодли насронийлар бу байрамни расман нишонламаслиги, аксинча қарши эканлигини эса билишмайди.
Насронийлар нишонлайдиган байрам эса “Рождество” бўлиб, бу байрам ўзбек тилида “мавлуд куни” деб аталади. Унда Исо алайҳиссалом туғилган кун байрам қилинади. Рождество янги тақвим бўйича католиклар ва протестантларда 25 декабрда, Рус, Серб, Арман-григорян, шарқий католик черковларида эса юлиан тақвими бўйича 25 декабрь – янги григориан тақвими бўйича 7 январда нишонлашади.
Аслида Исо алайҳиссаломнинг мавлуд кунини нишонлаш ҳам жоиз иш эмас. Чунки Исо алайҳиссаломнинг ўзи ҳеч кимни бу ишга буюрмаган. Балки мавлуд кунини нишонлаш ўша давр насронийлари томонидан Римликларнинг 25 декабрда нишонлайдиган Қуёш худоси кунини омма онгидан фориғ қилиш учун таъсис этилган.
Хулоса ўрнида
Янги йил байрамини нишонлаш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида. Кимдир уни нишонласа қаршилик қилинмайди. Ушбу билдирилган фикрлар холислик билан “тафаккур қилувчилар” учун ёзилди. Эътиқод мусаффолигини ҳис қилмайдиган фосиқ кимсалар буни англамасалар балки танқид қилар. Тортиниб ёки кимдандир чўчиб фикримизни билдирмаслик бизнинг тийнатимизда йўқ.
Қолаверса бу ерда келтирилган ҳеч бир фикр янгилик эмас. Барча аргументлар аниқ тарихий манбалар асосида йиғноқланди ва ўқувчи учун ихчам холда берилди.