
QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XO'JALIGI SOHASIDA NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI
Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahri Mirzo Ulugʻbek tumanida yangi bunyod etilgan “Pavilion” savdo majmuasini
borib koʻrdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев
посетил
новый торговый комплекс «Pavilion», построенный в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента.
#Mirziyoyev
#tanishuv
#MirzoUlugbek
#savdo
Prezident.uz|
Facebook|
Instagram|
YouTube|
X
Prezident Shavkat Mirziyoyev Mirzo Ulugʻbek tumanidagi Oʻzbekiston ovozi koʻchasidagi bunyodkorlik ishlari bilan
tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев
ознакомился
с созидательной работой на улице Узбекистон овози в Мирзо-Улугбекском районе.
#Mirziyoyev
#tanishuv
#MirzoUlugbek
#kucha
Prezident.uz|
Facebook|
Instagram|
YouTube|
X
Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahrining Mirzo Ulugʻbek tumani hokimligi faoliyati bilan
tanishdi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев
ознакомился
с деятельностью хокимията Мирзо-Улугбекского района города Ташкента.
#Mirziyoyev
#tanishuv
#MirzoUlugbek
#hokimlik
Prezident.uz|
Facebook|
Instagram|
YouTube|
X
#ҚАБУЛ
🔴
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш — инспекция фаолиятининг асосий йўналишларидан бири
📝
Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
📝
Қабул жараёнида фуқаролар томонидан қурилиш ва коммунал соҳаларга оид бир қатор долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Жумладан, кўп қаватли уйлар атрофини ноқонуний равишда эгаллаб олиш ҳолатлари, ушбу ҳудудларда рухсатсиз қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш ҳамда инспекция томонидан тегишли рухсатномаларни олиш тартибига оид масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
📝
Шу билан бирга, айрим мурожаатчилар қабул жараёнида ҳудудий инспекциялардан туриб “Zoom” платформаси орқали ўз мурожаатларини йўлладилар.
✅
Инспекция раҳбари томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда белгиланган чора-тадбирлар ижроси бевосита назоратга олинди.
💠
Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, бошқа мурожаатлар бўйича белгиланган муддатларда жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилиши белгиланди.
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ЖАРАЁН
🚨
Жорий йил бошидан буён мулкдорлар томонидан 83 та ҳолатда кўп қаватли уйларнинг таянч деворларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
📝
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2026 йилнинг I чорагида 8 476 та кўп қаватли уйнинг техник ҳолати ўрганилди.
Ушбу ўрганишлар жараёнида жами 2 994 та қоидабузарлик аниқланди.
Жумладан:
📝
83 та ҳолатда кўп қаватли уйларнинг таянч деворлари бузилган;
📝
868 та ҳолатда тўсиқ конструкциялар бузилган;
📝
1 504 та ҳолатда туташ ер участкаларида ноқонуний қурилмалар қурилган;
📝
261 та ҳолатда умумфойдаланишдаги жойлар эгаллаб олинган;
📝
278 та ҳолатда ертўлаларнинг ички ва ташқи деворларини кавлаш ҳамда санитария норма-қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган.
✅
Назорат тадбирларидан асосий мақсад — кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини сақлаш, уларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, бино-иншоотларга путур етказувчи ноқонуний қайта қуриш ва ўзбошимчалик ҳолатларининг олдини олишдан иборат.
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ЖАРАЁН
💠
Кўп қаватли турар жойларда қурилиш сифати устидан назорат кучайтирилмоқда
🔹
Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг кўчма қурилиш-синов лабораторияси томонидан Андижон шаҳри ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой объектларида навбатдаги синов ишлари амалга оширилди.
🔹
Назорат тадбирлари доирасида замонавий лаборатория ускуналари ёрдамида кўп қаватли биноларнинг бетон мустаҳкамлиги ҳамда конструкцияларнинг сифат кўрсаткичлари ўрганилди.
🔹
Мазкур тадбирлар аҳоли учун барпо этилаётган турар жой биноларининг мустаҳкамлиги, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга, шунингдек, қурилиш соҳасида белгиланган талаб ва меъёрларга қатъий риоя этилишига хизмат қилади.
🔹
Сўнгги йилларда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назоратни кучайтириш, шаффофликни таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қурилиш-синов лабораторияси ҳамда бино-иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўлими ходимлари замонавий бодй камералар билан таъминланди.
✅
Шунингдек, соҳада шаффофликни янада ошириш мақсадида қурилиш-синов лабораториялари фаолияти босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда.
#АНДИЖОН
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ЖАРАЁН
🔴
“Ҳаловаттепа” сув иншоотида комплекс технологик аудит амалга оширилди
📝
Навоий вилоятида ичимлик суви таъминоти тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш йўлида тизимли назорат тадбирлари изчил давом этмоқда.
📝
Жумладан, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан навбатдаги технологик аудит ўтказилди. Мазкур аудит доирасида “Навоий сув таъминоти” АЖ Навбаҳор туман филиали тасарруфидаги “Ҳаловаттепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ҳаловаттепа” сув иншооти фаолияти комплекс ўрганилди.
🔹
Ўрганиш жараёнида иншоотнинг техник ва эксплуатацион ҳолати батафсил таҳлил қилиниб, ускуналарнинг техник созлиги, сувни йиғиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш босқичларининг узвийлиги алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, энергия самарадорлиги кўрсаткичлари, хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳамда ичимлик суви сифати устидан олиб борилаётган лаборатория назорати ҳам синчиклаб кўздан кечирилди.
📝
Аудит якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилот вакилларига тегишли тартибда ёзма кўрсатмалар берилди.
✅
Ҳудудларда ичимлик суви таъминоти тизимларини такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилган назорат тадбирлари мунтазам равишда давом эттирилади.
#НАВОИЙ
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ОАВ_НИГОҲИДА
🔴
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан қурилиш объектларида белгиланган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
#ТОШКЕНТ_ШАҲРИ
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ЖАРАЁН
💠
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳудудларда жойлашган
қурилиш объектларида белгиланган меъёр ва талабларга риоя этилиши ҳолати юзасидан режали мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.
🔹
Жумладан, навбатдаги назорат тадбирлари Нукус шаҳрининг “Елобод” маҳалласида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой объектида ўтказилди.
🔹
Назорат тадбирлари доирасида объектлардаги қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, шаҳарсозлик қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, бажарилаётган ишлар сифати тизимли равишда ўрганилди.
✅
Аниқланган камчиликлар юзасидан қурилишнинг масъул шахсларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси инспекция ходимлари томонидан назоратга олинди.
#ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt
#ЖАРАЁН
🚨
2026 йилнинг I чораги давомида 914 та қурилишда буздириш ишлари амалга оширилди
📝
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан 2026 йилнинг I чораги давомида 26 818 та қурилиш объектида олиб борилаётган жараёнлар назоратга олинган. Мазкур объектларда жами 94 450 маротаба назорат ва мониторинг тадбирлари амалга оширилди.
📝
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида 57 мингга яқин қурилиш ишларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
📝
Шу билан бирга, ушбу кўрсатмаларнинг белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги сабабли қурилишда масъул бўлган шахсларга нисбатан мингдан ортиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
📝
Қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилмаган ҳолда амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари натижасида аниқланган 914 та қоидабузарлик буздириш орқали бартараф этилди.
✅
Инспекция томонидан қурилиш соҳасида қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
✅
Telegram|
📹
Youtube
|
🌐
Instagram
|
🌐
Veb_Sayt