Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ozodlik Radiosi

OzodlikNews
Ozodlik radiosi - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @ozodnews ga yuboring! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Подписчики
11 100
24 часа
30 дней
-400
Просмотры
31 662
ER
262,1%
Посты (30д)
Символов в посте
581
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
March 13, 10:36
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИНВЕСТОР ИМИЖИ ВА ШАХСИЙ УСЛУБГА БОҒЛАНИБ ҚОЛМАСЛИГИ КЕРАК
Ўзбекистонда олий таълим тизими дунёвий тамойиллар асосида шаклланган бўлиб, таълим муассасаларида академик муҳит, ички тартиб ва профессионал муносабатлар устувор бўлиши лозим.
Stars International University таъсисчиси бўлган Бахрам Гурбанов атрофида кузатилаётган айрим ҳолатлар жамоатчиликда турли саволларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, таълим муассасаси раҳбарининг шахсий услуби, оммавий чиқишлари ва муассаса ичидаги муҳит олийгоҳ мақомига қай даражада мос экани муҳокама қилинмоқда.
Ҳар қандай хусусий ёки хорижий инвестор мамлакатга сармоя киритиши мумкин, аммо бу маҳаллий қонун-қоидалар, жамоатчиликка хос ахлоқий меъёрлар ва таълим соҳасида қабул қилинган стандартларга қатъий риоя этишни талаб қилади.
Олийгоҳ — бу аввало илм-фан, интизом ва соғлом академик муҳит шаклланадиган ҳудуд. Университет имижи шахсий PR ёки ғайриоддий чиқишлар билан эмас, балки таълим сифати, талабага муносабат ва илмий натижалар билан баҳоланиши керак.
Шу билан бирга, муассаса ичида ходимлар ва талабалар билан муносабат масаласида ҳам жиддий эътирозлар билдирилмоқда. Айрим мурожаатларда раҳбар томонидан қаттиқ босим, ҳақоратомуз муносабат ва кескин муомала ҳақида гапирилмоқда.
Агар бу шикоятлар асосли бўлса, тегишли масъул идоралар уларни холис ўрганиши, таълим муассасасида соғлом иш муҳитини таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Чунки инвесторнинг келиб чиқиши эмас, унинг қонунга, инсон қадрига ва таълим маданиятига муносабати асосий мезон бўлиши керак.
https://t.me/OzodlikNews

January 22, 04:26
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

ДХХ раиси: Экстремистик ғояларнинг тарқалишида Интернет муҳим роль ўйнамоқда
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов экстремистик ғояларнинг тарқалишида интернет макони м-уҳим роль ўйнаётгани хақида ҳам баёнот берди.
Айни дамда Олий суд бир ярим мингга яқин тақиқланган диний манбалар рўйхатини эълон қилди.
Бироқ расмий маълумотда улар қайси мезонлар асосида таҳлил қилингани ҳақида изоҳ берилмаган.
Халқаро ташкилотлар эса диний тақиқлар билан боғлиқ масалаларда Ўзбекистон амалиёти юзасидан аввал бир неча бор хавотир билдирган.
🗣
OZODNEWS дастурининг навбатдаги сони билан танишинг!

April 07, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

"Ипак сароб". Ўзбекистонда сўз эркинлиги Каримов даврига қайтмоқда - эксперт
Аҳоли сони бўйича Марказий Осиёнинг энг йирик мамлакати Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин Ислом Каримов меросидан чекиниш аломатларини намоён этган эди, аммо баъзи эски одатлар осонликча йўқолмайди.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

April 07, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Мирзиёев камбағал оилаларга электр ва газ учун 1 млн. сўмдан компенсация бермоқчи
Ўзбекистонда энергияга тарифлар ошиши кутилаётган бир пайтда ҳукумат кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация тўлаш режасини эълон қилди. Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик ёрдам бериш режаланмоқда.
1 апрелдан энергия тарифлари оширилиши эълон қилинганди, бироқ очиқланмаган сабабларга кўра, нархлар ошиши 1 майга кечиктирилди.
Айни пайтда тарифлар ошиши хабари фонида озиқ-овқатлар нархида ҳам кўтарилиш сезилмоқда. Жумладан, гўшт нархи 9,1%гача қимматлаган.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

April 07, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Брюссель ва Тошкент мустақил матбуотга содиқлигини айтмоқда. Аммо вазият ҳозирча бошқачароқ
4 апрель куни Самарқандда ўтган биринчи Марказий Осиё-Европа Иттифоқи саммити доирасида имзоланган Қўшма декларацияда томонларнинг инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликларга содиқлиги таъкидланди. Декларациянинг 16-бандида минтақа раҳбарлари ва Евроиттифоқ қонун устуворлиги, мустақил матбуот ва фуқаролик жамиятини дастаклаш ҳамда ҳимоялашнинг муҳимлиги борасида якдил эканликлари айтилади.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

April 07, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Трампнинг божлари Ўзбекистон ва минтақа давлатларига қандай таъсир қилади?
2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп дунёдаги 185 давлатга нисбатан ўзаро божларни жорий қилди. Рўйхатга Марказий Осиёнинг барча давлатлари кирди. Энг катта божлар жавоб чораси сифатида Қозоғистонга нисбатан қўлланди — 27 фоиз. Бошқа минтақавий мамлакатлар учун АҚШ 10 фоизли тарифлар жорий қилмоқда. Нега?
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

April 07, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ташқи қарз: Ривожланиш учун имкониятми ёхуд келажак авлодлар гарданига юк?
2024 йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи рекорд даражага етиб – 64 миллиард доллардан ошди. Улар ҳақиқий иқтисодий ўсишга хизмат қиляптими ёки мамлакатни молиявий босимга олиб келяптими? Давлатга қарз олиш — ривожланиш учун зарур механизмми ёки келажак авлод гарданига юкми?
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

March 24, 11:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

"Крокус"дан бир йил ўтиб, марказий осиёлик мигрантларга босимлар давом этмоқда
Марказий осиёлик муҳожирлар Россияда 2024 йил 22 март куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида рўй берган қонли террорчилик ҳужумидан сўнг зўравонлик ва таъқибларга кўпроқ дучор бўлмоқда.
Сўнгги йилларда Россияда содир этилган энг йирик терррор ҳужумида 140 дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 550 дан зиёд одам жароҳатланган.
Экстремистик "Ислом давлати" гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

March 19, 12:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўзбекистон 86 турдаги товарларга бож жорий қилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати 2025 йил 1 июлдан эътиборан гўшт маҳсулотлари, буғдой, гуруч, шунингдек, табиий газ, пахта толаси каби стратегик хомашё маҳсулотларига экспорт божлари жорий этади.
Президентнинг “Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 47-сонли фармонида ушбу чора экспорт тартиб-таомилларини ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштириш мақсади билан изоҳланган.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

March 19, 12:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Вазирлик "Опен бюджет" учун мажбурий овоз тўплашдан қайтарди
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мажбурий овоз тўплангани аниқланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади, деб маълум қилди Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
❤️
ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ