Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

Qorirovotuz
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин! Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг
Подписчики
32 700
24 часа
30 дней
200
Просмотры
2 494
ER
0,1%
Посты (30д)
542
Символов в посте
782
December 11, 14:19

БИРОДАРИНГИЗ ГЎШТИНИ ЕМАНГ!

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг китобида ғийбатнинг ёмон иш эканини далиллаб, ғийбатчини ўлимтик гўштини ейувчига ўхшатди:
«...айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!».
(Ҳужурот, 12)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейди:
«Кимки бу дунёда биродарининг гўштини еса, охиратда егани унга яқин келтирилиб: «Тиригида қандай еган бўлсанг, ол, энди ўлигида ҳам е!» - дейилади унга...».

Қиёда дейди:
«Айтилишича, қабр азоби уч қисм: бири ғийбат, бири чақимчилик, бири сийдикдан эҳтиёт бўлмаслик туфайлидир».

Ҳасан Басрий дейди:
«Аллоҳга қасамки, ғийбат мўмин кишининг динига таом жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади».

Ҳасан Басрий дерди:
«Эй Одам фарзанди! Токи ўзингда бор айб билан одамларни ғийбат қилмагунингча ва шу йўл билан ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига етолмайсан. Қачонки шундай йўл тутсанг, ўзинг билан ўзинг жиддий банд бўласан. Бандаларнинг Аллоҳга энг суюклиси мана шу кишидир».

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:
«Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз. Бир гал мен Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида битта аёлга ишора қилиб: «Анави пакана» - деган эдим, сарвари олам менга: «Туфлаб ташла, туфлаб ташла!» - дедилар. Шунда мен бир парча гўшт туфлаб ташлаган эдим».
(Ибн Абу Дунё ривояти).

Ҳасан Басрий дейди:
«Бировни ёмонлаш уч хил бўлади: ғийбат, бўҳтон, ифк (ёлғон). Буларнинг барчаси Ҳақида улуғ ва қудратли Зотнинг Китобида айтилган. Ғийбат - биродарингда бор сифатни, бўҳтон - унда йўқ сифатни, ифк–эшитган нарсангни айтишингдир».

Умар розияллоҳу анҳу деди:
«Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 13:18
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Фойдали
Омад – девор ёки эшикка отнинг тақасини осиб қўйиш билан эмас балки, бошни бундай аҳмоқона фикрлардан халос қилиш билан келади.
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 12:17
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌿
САЛОВАТ АЙТИНГ!
🌿

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
🍃

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”,
– деганлар. Байҳақий ривояти.
🍃

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 11:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#КУН_ОЯТИ
فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ.
"Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар".
(Рум сураси, 15-оят).
Тафсир:
Қиёмат кунидаги одамларнинг бўлинган катта гуруҳларининг биринчиси «иймон келтириб яхши амал қилганлар» гуруҳи бўлиб, «улар жаннатда шодланурлар». Ана ўша саодатманд гуруҳдан бўлиш учун фақат иймоннинг ўзи, яъни оғиз билан айтилган қуруқ гап кифоя қилмаслиги, албатта яхши амаллар ҳам бўлиши зарурлигига эътибор бермоқ керак.
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 10:15

​​ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ҲАҚҚИ
1. Янглишса кечиради;
2. Куз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 09:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Амалга ошмаган ҳар бир нарса ортида Аллоҳ мурод қилган бир хайр бордир.
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 08:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗ ЎҚУВЧИ ОЛДИДАН ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЎТИШИ
САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни бошлаганимдан сўнг олдимдан югуриб ўтиб кетишди. Шунда намозим бузиладими? Улар ҳали 3-4 ёшли болалар.
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки намоздаги одамнинг олдидан бирор кимсанинг ўтиши намозни бузмайди. Лекин намоздаги одам олдида сутра (устун, тўсқич) каби тўсиқ бўлмаса ёки ўтаётган кимса у билан сутра орасидан ўтмоқчи бўлса, у ҳолда тасбеҳ (субҳаналлоҳ) айтиш ёки қўли билан ишора қилиш орқали олдидан ўтаётган кимсани қайтаради. Чунки балоғатга етган, ақли расо одам намоз ўқиётган одамнинг олдидан ҳеч бир тўсиқсиз ўтадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Аммо балоғатга етмаган, саволда сўралгани каби ёш бола бўлса, у ҳолда гуноҳкор бўлмайди. Лекин шундай бўлсада, имкон қадар ёш болаларни ҳам қўли билан ёки тасбеҳ айтиш орқали қайтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 07:12
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Дуо қилишда шошилди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳга ҳамд ва салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: "Бу киши дуо қилишда шошилди", дедилар. Сўнгра уни чақириб: "Сиздан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин",
дедилар
.
Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 06:44

АЛЛОҲИМ, ҚУДРАТИНГНИ КЎРСАТ
Бир овчи ҳалол ризқ истаб, овга чиқди. Қармоғини ташлаб қўйди, аммо ҳеч нарса илинмади. Шунда овчи Аллоҳ таолога илтижо қила бошлади, чунки уйда болалари очликдан қийналаётган эди. Қуёш ботишига озгина вақт қолганда Аллоҳ таоло унга катта бир балиқни ризқ қилиб берди. Овчи Аллоҳ таолога ҳамд айтди. Балиқни олиб, хурсанд бўлиб уйига жўнади. Шу куни бир подшоҳ ҳам сайр қилишга чиққан эди. Овчини кўриб, унинг олдига келди. Овчининг қўлидаги балиқ подшоҳга ёқиб қолди. У зўрлик қилиб, балиқни тортиб олди-да, қасрига қайтиб кетди. Маликанинг олдига кириб, мақтанмоқчи эди, балиқ бирдан типирчилаб, подшоҳнинг бармоғини тишлаб олди. Подшоҳ оғриқдан туни билан ухлай олмай чиқди. Эрталаб табиб чақиришга мажбур бўлишди. Табиб келиб, бармоқни кесмаса бўлмаслигини айтди. Бармоқ кесилди, лекин оғриқ тўхтамади. Балиқнинг заҳри қўлга ўтиб кетган эди. Қўлни билаккача кесишди, лекин оғриқ тўхташ ўрнига баттар кучайди. Подшоҳ бақириб, фарёд сола бошлади. Табиблар яна маслаҳат қилиб, қўлни бутунича кесиб ташлашди. Подшоҳ оғриқдан қутулди, лекин унинг кўнгли нотинч эди. Табиблар муаммо нимада эканини тушуниб, қалб табибларининг ҳукамоларнинг олдига боришни маслаҳат беришди. Подшоҳ бир ҳаким зотнинг олдига бориб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Ҳаким: «Ўша овчи сизни кечирмагунча қалбингиз хотиржам бўлмайди», деди. Подшоҳ овчини қидириб топиб, бошидан ўтганларини айтиб, ундан кечирим сўради. Овчи уни кечирди. Шунда подшоҳ: «Балиқни олиб кетганимдан кейин нима деган эдинг?» деб сўради. Овчи: «Ҳеч нарса демадим, фақат «Аллоҳим, у менга кучини кўрсатди, Сен ҳам унга қудратингни кўрсат», деб дуо қилган эдим», деди.
"Солиҳлар гулшани" китобидан
https://t.me/Qorirovotuz

December 11, 05:10
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Ҳадис
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Қайсики мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, то кеч киргунича унга етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кеч кирганида зиёрат қилса, то тонг отгунича етмиш минг фаришта унга салавот айтади. Унга жаннатда бир боғ бўлади”,
деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривояти.
https://t.me/Qorirovotuz