
Ramazoni Sharif.Uz
Закот беришдан мақсад нима?
Фарз қилинган закот чўнтаклардан олинадиган солиқ эмас, балки у энг аввало инсонларга меҳр-мурувват ва раҳм-шафқат туйғу, шиорларини сингдириш, турли табақалар ўртасида танишув ва улфатлик муносабатларини мустаҳкамлашдир. Қуръони Каримда закот беришдан мақсад, ғоя баён этилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан:
"Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуойинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир"
(Тавба сураси, 103-оят) дейилган.
Шунингдек, закот жорий этилишининг энг муҳим ҳикматларидан бири, нафсни тубанлик кирлигидан тозалаш ва жамиятни олий даражага кўтаришдан иборатдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.
Изоҳ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Закот — Исломнинг кўпригидир"
деганлар. Закот бериш билан бевалар, етимлар, ногиронлар ва муҳтожларга ғамхўрлик қилинади. У инсонлар ўртасида алоқаларни яхшилаб, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кўприк.
@ramazoni_sharif_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
☘️
Хайрли тонг!
☘️
Аллоҳим! Рамазон ойининг қолган кунларини баракали қил. Рамазон кечаларида ибодат ва хатми Қуръонларда қоим қил. Бизларга Рамазоннинг яхшилиги, баракаси ва раҳматини насиб қил. Бизларнинг исмимизни дўзахдан озод бўлганлар қаторида ёз!
@ramazoni_sharif_uz
#Ramazon_2026
15 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЙИГРМА БЕШНЧИ КУНИ ЯКШАНБА
САҲАРЛИК: 05:17
⏰
(Тошкент вақти билан)
САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар
.
Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.
@ramazoni_sharif_uz
#eslatma
#namoz
#bomdod
Эрта тонгда бомдод намозига масжидга борар экансиз итини сайрга олиб чиқишга эринмайдиган ғайридинларни кўрганмисиз?
Нега Ислом уммати бомдод намозига масжидга чиқишга дангасалик қилади?!
Рамазоннинг илк кунларига қараганда бомдод намозидаги жамоат тобора камайиб бораётганини кузатдингизми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир",
деганлар.
Ушбу ҳадисда бомдоднинг икки ракат суннати ҳақида сўз бормоқда. Унинг фарзининг савоби қанча экан?...
✏️
@ramazoni_sharif_uz
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!
Амин!
@ramazoni_sharif_uz
Лайлатулқадр
#ramazon
⏳
Қадр кечаси
бўлиши умид қилинадиган кечаларда ғусл қилиш, хушбўйланиш ва чиройли либослар кийиш орқали покланиш, хушбўйлик суртиш ва зийнатланиш яхши саналган, мустаҳаб амалдир.
Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳнинг "Латоифул маъориф" асаридан.
🔖
Эслатма:
💡
25 кеча: 14 март (шанба)дан — 15 март (якшанба)га ўтар кечаси;
💡
27 кеча:
16 март (душанба)дан — 17 март (сешанба)га ўтар кечаси;
💡
29 кеча:
18 март (чоршанба)дан — 19 март (пайшанба)га ўтар кечаси
.
@ramazoni_sharif_uz
#namozvaqtlari
Yakshanba | Ramazon 25-kun
15.03.2026/1447y
Olmaliq shahar "Ramazoni sharif" jome masjidining jamoat namoz vaqtlari.
🌆
Tong 05:17
Saharlik
🌅
Quyosh 06:35
Bomdod 06:00
Peshin 13:00
Asr 16:45
Shom 18:33
Iftorlik
Xufton/Taroveh 20:30
,,
Namozni to'kis ado etinglar.
Albatta, namoz mo'minlarga vaqtida farz qilingandir. (Niso surasi, 103-oyat)''
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
:
Instagram
|
Telegram
@ramazoni_sharif_uz
🌙
“Ramazoni sharif” jome masjididagi taroveh namozining 25-kunidan fotolavhalar.
📱
📱
@Ramazoni_sharif_uz
#laylatul_qadr
#namoz
#tilovat
ҚАДР КЕЧАСИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАРНИ БАЖАРИШ КЕРАК?
1. Қуръони карим тиловати билан машғул бўлиш.
2. Нафл намозларни адо этиш.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда айтади: "
...Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашиб келаверади, ҳатто Мен уни яхши кўраман...
"
(Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
3. Аллоҳни кўп зикр қилиш.
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.
4. Ота-она, аҳли-оила, яқинлар ва жамики мусулмон умматининг ҳаққига дуо қилиш.
"Роббанағфир лий ва ли ваалидаййа ва лилмуминийна йавма йақуумул ҳисааб".
Маъноси: “Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!”
(Иброҳим сураси, 41-оят).
5. Ушбу дуони кўп қилиш.
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади:
"Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад".
7. Имконият даражасида мискин-фақирларга садақа бериш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради",
деганлар
(Имом Термизий ривояти).
8. Истиғфор айтиш.
“Астағфируллоҳал аъзийм аллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атуубу илайҳи”.
9. Аллоҳдан ибодатларни қабул қилишини сўраш.
"Роббана тақоббал минна иннака антас самийъул аълийм ва туб аълайна йаа Мавлаанаа иннака антат тавваабур роҳийм".
✈️
Telegram
👤
Facebook
🎥
Youtube
📸
Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA