Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Сирдарё садоси

SirdaryoSadosi
✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot ✨ Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади ( @SirdaryoSadosi хусусий канал)
Подписчики
24 700
24 часа
100
30 дней
-200
Необычное падение (24 часа)
Просмотры
3 524
ER
13,77%
Посты (30д)
1 085
Символов в посте
795
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
March 13, 17:27
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🔝
🅰
#Диққат
#Тарқатинг
Сирдарё
вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати томонидан — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчиси
(17-мартгача 74 нафар)
лавозимларига
танлов эълон қилинди!
Сирдарё
вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчиси лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29-ноябрдаги ПҚ-3413-сон Қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги меъёрий буйруқ талаблари асосида ички ишлар органларига қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
— Лавозимлар
таркиби: Ишчи
— Эълон берилган сана: 12.03.2026
— Бўш иш ўринлар сони: 74 та
— Эълон тугаш санаси: 17.03.2026
— Маълумоти бўйича: Умумий ўрта, ўрта махсус, олий таълим бакалавриат, магистратура
— Лавозими: Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларида ишчи
— Талаб этилган бўй:
— Эркаклар учун: 175.0 см. ва ундан юқори, Аёллар учун: 170.0 см. ва ундан юқори
— Жинс тури: Эркак/аёл
— Ёш чегараси: 18 ёшдан кичик бўлмаган 27 ёшдан катта бўлмаган
Номзодлар
боғланиши учун телефон рақамлар:
+99867-343-5280
,
+99867-343-5083
Умумий талаблар:
— Соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
— Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматдан ўтган фуқаролар
— Ички ишлар органлари тўғрисидаги қонун ва унга оид қонуности ҳужжатларда белгиланган талаб ва мезонларга жавоб берувчи фуқаролар
— Сирдарё вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар
Мавжуд имтиёзлар:
— Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15-январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш боъйича спорт синовларини ташкил этиш ва оътказиш тартиби тоъғрисидаги низомга асосан, ёш коърсаткичларидан келиб чиқиб, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш боъйича спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган (1-, 2- ва 3-ўрин
ғолиблари) фуқаролар
Танлов тадбирлари
қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Саралаш босқичи:
— Рўйхатдан ўтиш;
— Дастлабки ўрганиш;
— Интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;
— Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
2. Ўрганиш босқичи:
— Номзодларни хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш.
Лавозимнинг фаолият йўналиши ва вазифалари:
Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчиларининг
асосий вазифаси қўриқланадиган объектлар, ҳудудлар ва мол-мулкларни ноқонуний тажовузлардан ишончли ҳимоя қилиш, қўзғалмас постлар ва белгиланган йўналишлар бўйича хизмат ўтаб, объект ҳудудида назорат-ўтказиш тартибини таъминлаш, кириш-чиқишни ҳамда ички режим қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва содир этилган ҳолатларга тезкор чоралар кўришни таъминлаш, шунингдек, табиий ёки техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор хабар бериш, одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ҳамда объект хавфсизлигини таъминлаш ишларида иштирок этишдан иборат. Шунингдек, бир йил амалий иш стажига эга ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчилари Ички ишлар органларида сафдор лавозимлари учун ўтказиладиган танловларда маълумот даражасидан қатъи назар
иштирок этиш имтиёзига эга бўлади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган
фуқаролар 2026 йил 12-март кунидан 2026 йил 17-март кунига қадар
kb.iiv.uz
портали
орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Сирдарё
вилояти ИИБ Ахборот
хизмати
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 17:27
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Bu oy siz qilgan eng katta xato nima?
👉
Bor! — Sayqal Residence
🏢

Zamonaviy loyiha

Sifatli qurilish

Qulay reja

Hamyonbop narx
3% chegirma

Xonadonlar soni chegaralangan
📲
Batafsil ma’lumot uchun
pastdagi raqamlar orqali bog‘laning
📱
+998 99 540 57 57
📱
+998 99 460 57 57
Telegram
|
Instagram

March 13, 17:27
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram


💼
Янги
#тайинлов
'лар амалга
оширилди
Сирдарё
вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига —
Хайдаров Фазлиддин Юлдашович
тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Гулистон тумани Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Ховос тумани
Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимига —
Рустамов Шерзоджон Қурбонбоевич
тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Янгиер шаҳар Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи лавозимида
ишлаган
👇
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 17:27
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

⚡️
🏫
“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши
мактаб” танловининг Ширин шаҳар босқичи ўтказилди
Бугун,
13-март куни Ширин шаҳар ихтисослаштирилган мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Ширин шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда шаҳримиздаги 4 та умумтаълим мактабидан саралаб олинган 7–9-синф ўқувчилари иштирок этиб, ҳар бир мактабдан 5 нафардан, жами 20 нафар ўқувчи хорижий тиллар бўйича ўз билим ва салоҳиятларини намойиш этишди.
Маълумот учун, танлов якунида юқори натижаларни қўлга киритган жамоалар пул мукофотлари билан тақдирланади. Энг яхши натижани қўлга киритган жамоа эса танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга
киритади.
Ширин шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими
бўлими
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 17:27
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎙
📹
#Матбуот_анжумани
Сирдарё
вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг мажлислар залида журналист ва блогерлар иштирокида Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар, соҳада жорий этилаётган янги ёндашувлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Дастлаб бошқарманинг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини ривожлантириш ва реновация лойиҳаларини амалга ошириш" бўлими бошлиғи Фарход Қулматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 05 февралдаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-48-сонли қарори асосида белгилаб берилган вазифалар юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтди. Бунда;
— Бошқарув тизимини такомиллаштириш;
— Рақамлаштириш ва электрон назорат;
— Капитал таъмир ва инфратузилмани янгилаш;
— Молиявий интизом ва шаффофлик;
— Янги ёндашувлар;
— Асосий мақсад каби асосий вазифалар ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, Бошқарув сервис компанияси томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, шаффоф бошқарувни амалга ошириш, кўп квартирали уйларни электрон рейстрини шакллантириш, онлайн тўлов яъни "Менинг уйим" ахборот электрон тизимини шакллантириш ва аҳоли мурожаатларини электрон қабул қилиш платформаларини ишга тушириш асосий вазифе этиб белгилаб қўйилган. Бу орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва инсон омили қисқартирилмоқда.
Тадбир якунида журналист ва блогерларга масъулларимиз томонидан берилган маълумотлардан сўнг ўзларини қизиқтирган саволлари билан юзланиб,
саволларига жавоб олдилар.
Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси матбуот
хизмати
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 17:27
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

☄️
🔥
Опен
бюджет
😂
👇
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 15:45
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🔥
Сиз нима дейсиз?!
🤔
👇
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 15:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

💥
Viloyatda rekord yangilandi!
😍
Fevral oyida ona tili fanidan
76 nafar o‘quvchimiz Milliy sertifikatga ega bo‘ldi
— bu viloyat miqyosida rekord va Respublika darajasida ham e’tiborga loyiq yutuq. Ideal Study endi Milliy sertifikat bilan sinonimga aylanganini ko‘rishimiz mumkin.
🤯
Ona tili natijalarini endi yoritib ulgurganimizda,
ingliz tili natijalari ham e’lon qilina boshladi
. Eng quvonarlisi — 5-6 sinf o‘quvchilarimizdan ham
bomba natijalar
qayd etilmoqda!
📢
Tez orada ushbu natijalar bilan ham sizni tanishtiramiz. Kanalimizni kuzatib boring!
🕊
Telegram
📱
Instagram
📺
You tube
📱
Facebook

March 13, 15:45
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🌱
🅰
Сирдарё
вилояти ички
ишлар органлари томонидан
Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида ҳашар тадбирлари
ташкил этилди
👇
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️

March 13, 15:45
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🌱
🛣
"Сирдарё
йўл
кўкалам" давлат муассасаси
ходимлари
томонидан
баҳорги кўчат заҳираси
яратилди
👇
Канал
👉
@SirdaryoSadosi
↗️