Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar
Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар шу каналда! @TXREKLAMA
Подписчики
29 625
24 часа
75
30 дней
-1 175
Просмотры
402
ER
1,36%
Посты (30д)
455
Символов в посте
520
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
April 20, 13:34
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🇺🇿
🇹🇷
Ўзбекистонлик аёл туркиялик севгилисини қарийб 20 минг долларга тўнади
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 36 ёшли аёл 56 ёшли севгилиси Ражаб Ўндерни 900 000 турк лирасига тўнаб кетган. Аёл 2024-йилда Ўндернинг машинасига йўловчи бўлиб чиққанида танишган. Ўша куниёқ улар телефон рақамларини алмашган.
Ўндернинг айтишича, аёл ундан пул олиш учун турли ноз-карашма қилган ва аёлнинг илиқ муносабатига алдангач яна пул бериб турган.
👉
Батафсил

April 20, 12:12
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❗️
19 июлдан кучга кирувчи қонунга кўра, энди
солиқдан бўйин товлаганлик учун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиши
мумкин.
Даромадларни қасддан яшириш, солиқ базасини камайтириб кўрсатиш ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун белгиланган жарималар миқдори оширилди:
Фуқаролар учун:
БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (
6 млн 180 минг сўмдан 10 млн 300 минг сўмгача
);
Мансабдор шахслар учун:
БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача (
10 млн 300 минг сўмдан 20 млн 600 минг сўмгача
).
👉
Батафсил

April 20, 09:47
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Тошкентда “пуллик парковка” сабабли ЙТХ содир бўлди.
Зарарни ким бўйнига олади энди?
Афсуски, одамларга фойда, дейилган ғоя бизда нотўғри усулда қилингани сабабли зарарга айланиб қолди.
👉
Батафсил

April 20, 08:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❗️
Ўзбекистонда бу ҳафта ҳарорат +29 даражага кўтарилиши кутилмоқда
Синоптиклар маълум қилишича, жорий иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 24-29 даража атрофида бўлади.
👉
Батафсил

April 20, 08:08
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ДИҚҚАТ
❗️
Солиқдан қочиш — эндиликда оғир жиноят
Ўзбекистонда қабул қилинган янги қонунга кўра, солиқдан жуда кўп миқдорда бўйин товлаш эндиликда оғир жиноятлар тоифасига киритилмоқда.
Хусусан, БҲМнинг 1000 бараваридан (ҳозирги ҳисобда 412 млн сўмдан ортиқ) солиқ тўлашдан қочганлик учун:
— жарима;
— 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.
📅
Қонун 2026 йил 18 июлдан кучга киради.
🏢
Янги тартибга кўра:
— маҳкумлар жазони манзил-колонияда эмас, балки умумий тартибли колонияда ўтайди;
— жазони енгилроқ турга алмаштириш фақат унинг ярми ўталгандан кейин мумкин (аввал 1/4 қисми етарли эди).
👉
Батафсил

April 20, 06:52
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Энди Россияга кириш ёки чиқишда планшет, ноутбук каби электрон қурилмалар текширилади
Талабларга бўйсунмаслик 5 000 – 7 000 рубль жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин.
Россия Федерациясининг «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгартиришлар ва амалдаги тартибларга кўра, чегара назорати кучайтирилди.
Энди Россияга кириш ёки чиқишда мобил телефон, планшет, ноутбук каби электрон қурилмалар кўздан кечирилиши мумкин.
Чегара ходимлари қурилмани:
— ташқи кўринишини текшириш;
— зарур ҳолларда кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Бу текширувлар ҳаммага эмас, балки:
— қоидабузарлик гумони бўлганда
— хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур деб топилганда амалга оширилади.
Талабларга бўйсунмаслик 5 000 – 7 000 рубль жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин.
Чоралар хавфсизликни кучайтириш, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида жорий этилган.
👉
Батафсил

April 20, 06:52
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❗️
Бугун педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар қабул қилиш бошланади
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагоглар учун ипотека кредити бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг
бугун соат 14:00 да
бошланади.
👉
Батафсил

April 20, 06:52
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#диққат
‼️
Бугун 7 та ҳудудда чанг-тўзон кузатилиши мумкин
— Ўзгидромет
Агентлик хабарига кўра, 20-апрел кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Чанг-тўзонлар кузатилади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
👉
Батафсил

April 20, 06:52
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Шофирконда тиббиёт ходими босимдан шикоят қилди
Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмаси ходими муассасада ноқонуний ҳолатлар ҳақида хабар бергани учун ўзига нисбатан босим ўтказилаётганини маълум қилди. У вазиятни назоратга олишни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатга кўра, янги тайинланган раҳбарият томонидан тушунтиришсиз равишда айрим иш шароитлари ўзгартирилгани, жумладан, катта ҳамшира хонасидаги жиҳозларни олиб ташлаш талаби қўйилган.
Ходимнинг таъкидлашича, мазкур ҳаракатлар унинг илгари билдирган эътирозлари ва муассасадаги муаммолар ҳақида маълумот бергани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мурожаатда ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар томонидан текширув ўтказиш, қонуний баҳо бериш ва ходим ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сўралган. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича расмий идораларнинг изоҳи мавжуд эмас.
👉
Батафсил

April 20, 04:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

❗️
Мубашшир Аҳмад бошқа колонияга кўчирилди
Таниқли диний олим ва жамоат фаоли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги жазони ижро этиш колониясидан Тошкент вилоятига кўчирилди.
Маълум қилинишича, у энди Бўстонлиқ туманидаги Товоқсой қишлоғида жойлашган колонияда жазо муддатини ўташни давом эттиради.
Яқинларининг билдиришича, кўчирилиш факти тасдиқланган, аммо бу қарорнинг аниқ сабаблари ҳозирча расман очиқланмаган.
⚖️
Одатда бундай кўчиришлар сақлаш шароити, хавфсизлик чоралари ёки маҳкумнинг саломатлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бироқ мазкур ҳолатда қандай омиллар асос бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
👉
Батафсил