Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

TO'RTKO'L JOME MASJIDI | KANALI

Tortkol_jome_masjidi
Qoraqalpog'iston Respublikasi To'rtko'l tumani "To'rtko'l" jome masjidi kanali
Подписчики
948
24 часа
2
30 дней
-13
Просмотры
1 316
ER
1,41%
Посты (30д)
2
Символов в посте
781
November 28, 05:54
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#namoz
#istisqo
🤲
🌧
ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
💬
Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.
🧎‍♂️
Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.
🌙
Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.
📢
Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади.
Намозга ният қилишда:
💬
“Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”,
дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.
🤲
Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат
“Омин”
, деб туриши айни муддаодир. Чунки
, “омин”
калимаси
“ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”,
деган маънони англатади.
💬
Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
😄
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

November 26, 05:19
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#xabar
#istisqo
#namoz
🕌
ЖУМА КУНИ ИСТИСҚО НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ
🌙
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади.
Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган.
📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган.
📢
Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан
2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда
Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.
🗣
Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.
🌙
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади.
Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.
🤲
🕋
Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.
🤲
🌧
Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

October 25, 07:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Жума_марузасы
"Дәбдебе ҳәм ысырапгершиликтен сақланайық"
Қарақалпақстан мусылманлары қазыяты қазысы Бахрамаддин дамла Разов
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
Бизди телеграм каналымызда бақлап барың
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/Baxramaddindamla

October 06, 05:24
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#xabar
#seminar
📢
Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтади
📍
Шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.
🤝
Семинарда ўзаро тажриба алмашиш,
тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
🖥️
Иштирокчиларга
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.

Семинар қатнашчилари
вилоятдаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️
Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар.
Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.
💬
Семинарнинг иккинчи кунида
саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.

Тадбирлар якунида
тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

September 14, 05:27
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#imom_buxoriy
🗣
ЭЗГУ ВА МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИНГ МУКОФОТИ
🎙
Зайниддин домла Эшонқулов
Ўзбекистон
мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

August 22, 17:01
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
#ВИРУС_APK
#ҲАММАГА_ТАРҚАТИНГ
#ҲӘММЕГЕ_ТАРҚАТЫҢ

📺
🔐
Қәўипсизликти қолдан жибермең!
📺

.APK
файл - вирус дереги!
📺
📊
Жалған трейдер - алдаўшы!
📺
💳
Пул ҳәм мағлыўматыңызды сақлаң!
❗️
АБАЙЛЫ БОЛЫҢ
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟
🌟

📺
🔐
Хавфсизликни қўлдан бой берманг!
📺

.APK
файл — вирус манбаи!
📺
📊
Сохта трейдер — алдовчи!
📺
💳
Пул ва маълумотингизни асранг!
❗️
ОГОҲ БЎЛИНГ!
#ҲӘММЕГЕ_ТАРҚАТЫҢ
#ҲАММАГА_ТАРҚАТИНГ
📞
Эҳтиёт бўлинг. Фақат расмий манбаларга ишонинг:
✉️
Telegram
|
📹
YouTube
|
📷
Instagram

June 06, 03:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram


ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!  Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!
Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, халқимизни тинч ва фаровон айласин!
https://t.me/Tortkol_jome_masjidi

June 05, 18:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

https://t.me/Tortkol_jome_masjidi

June 05, 18:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
БЎЛСИН!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
https://t.me/Tortkol_jome_masjidi
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!

June 05, 17:57
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
АЛЛОҲ ТАОЛО ХОНАДОНИНГИЗГА ТИНЧЛИК-ХОТИРЖАМЛИК, ҚАЛБИНГИЗГА ХАЛОВАТ БЕРСИН!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
https://t.me/Tortkol_jome_masjidi
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!