Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

O‘zbekiston Sadosi | Rasmiy

UzbekistanSadosi
🇺🇿 O‘zbekiston va dunyo yangiliklari 📰 Ijtimoiy-siyosiy, yoshlar va hududiy yangiliklar 📡 Tezkor • Ishonchli • Rasmiy manbalar Reklama uchun: 👉 t.me/UzbSadosiAdmin
Подписчики
198 000
24 часа
4 000
30 дней
6 000
Просмотры
7 284
ER
0,03%
Посты (30д)
500
Символов в посте
529
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
January 28, 01:01
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

❄️
Aссалому алайкум.
Чоршанба тонги муборак бўлсин
😊
👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
👉
http://t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 17:02
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

❗️
“Чиройли ҳисоботдан бошқа балониям билмайди” — Президент ИИВ ва пойтахт ИИББ масъулларини кескин танқид қилди
Давлат раҳбари Ички ишлар тизимида жиноятларни фош этиш ва профилактика ишлари етарли даражада олиб борилмаётганини кескин танқид қилди.
Президент тергов бўйича вазир ўринбосари
Рамазон Ашрафов
икки йилдан бери лавозимда эканини, аммо амалда ходимлар билан ишлаб, жиноятларни очишга ўргатмаётганини таъкидлади: —
“Нега хонасидан чиқиб, терговчиларни жиноятни фош қилишга ўқитмайди?”
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тергов-қидирувга масъул биринчи ўринбосари
Фарҳод Хасанов
ҳам танқид остида қолди. Президентнинг сўзларига кўра,

“Жиноятчиликни 2 мингтага камайтирдик, деб чиройли ҳисобот беришдан бошқа иш қилмаяпти”
.
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 16:12
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Ўзбекистонда 2025 йилда қайд этилган никоҳлар орасида энг кекса куёв 91 ёшда, энг кекса келин эса 85 ёшда бўлган
Шу давр мобайнида хорижий фуқаролар билан тузилган никоҳлар сони 3394 тани ташкил этган.
Уларнинг 1326 нафари эркаклар, 2068 нафари эса аёллар ҳиссасига тўғри келади.
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 15:37
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

❗️
Энди мобил рақамни 1 йилгача тўловсиз сақлаб қолиш мумкин
Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатишнинг янги қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди. Киритилган ўзгаришлар:
Мобил алоқа абонентлари шахсий ҳисобидаги
маблағ
хизмат кўрсатишни давом эттириш учун
етарли бўлмаганда
мобил алоқа оператори ва абонент ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш (мавжуд бўлмаган рақам ҳолатига ўтказиш) муддати
2 ойдан 1 йилга узайтирилади;
Абонентлар амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режаси билан
бепул алмаштириши мумкин бўлади
(бундан муайян гуруҳ ёки маълум чекланган ҳудуд учун ишлаб чиқилган алоҳида тариф режаларига ўтиш мустасно);
Амалдаги тарифлар шартлари ўзгарганда, абонентлар бу ҳақда
камида 15 кун
олдин оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайт ёки СМС хабарномалар орқали мажбурий тартибда хабардор қилинади.
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 15:03
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Сиз бу ҳақида нима деб ўйлайсиз?
Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 14:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ўзбекистонда 2025-йилда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпайди
Ажралишларнинг 60 фоизи шаҳарларга, 40 фоизи қишлоқларга тўғри келган. Никоҳлар сони эса сўнгги 10 йилдаги энг паст даражага тушиб кетди.
Ўзбекистонда 2025-йил давомида қайд этилган никоҳлар сони 267,1 мингтани ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси
хабар бермоқда.
Йил давомида рўйхатдан ўтказилган никоҳлар сони 2024-йилга нисбатан 4,7 мингтага камайган. Ҳар минга аҳолига тўғри келадиган никоҳлар сони 7,3 дан 7,1 гача тушиб кетган.
Никоҳлар сони 2021-йилдан бери доимий камайиб келмоқда. Очиқ маълумотларга кўра, сўнгги 10 йил ичида бунчалик кам никоҳ тузилмаган эди.
2025-йилда никоҳдан ажралишлар сони 46,9 мингтани ташкил қилган. Бунда ҳар мингта аҳолига нисбатан ажралиш коеффициенти 1,2 кўрсаткичда бўлган.
Ажралишлар сони 2025-йилнинг январ-декабр ойларида 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 мингтага кўпайган. Ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коеффициенти 2024 йилда ҳам 1,2 кўрсаткичда эди.
Мамлакат бўйлаб қайд этилган никоҳлар сони 267,1 мингтани ташкил қилган бўлса, шундан шаҳар жойларида 132,6 мингта (49,7 фоиз), қишлоқ жойларида 134,5 мингта (50,3 фоиз) рўйхатдан ўтган. Яъни, қишлоқларда шаҳарга қараганда бироз кўпроқ никоҳлар қайд этилган.
Бироқ, никоҳдан ажралишлар сони шаҳарларда анча кўп бўлган. Ажралишларнинг 60,1 фоизи шаҳарларга, 39,9 фоизи қишлоқларга тўғри келади.
Шунга қарамай, шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасидаги ажралишлар тафовути қисқариб бормоқда. 2024-йилда ажралишлар нисбати 62 фоизга 38 фоиз кўринишида эди.
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 13:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Президент “Малика” бозоридаги солиқдан қочишлар ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо мажмуасида яширин иқтисодиёт билан боғлиқ аҳволни “аянчли” деб таърифлади. У ердаги 1,5 мингга яқин тадбиркорнинг атиги тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаяпти. Декабр ойида пластик карталардан ечилган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.
👇
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 13:00
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Қиз яхшими ёки ўғил?
Жуда чиройли гапларни эшитиб завқ олинг!
❗️
Яқинларизга Ҳам Улашинг
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 12:14
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Эвакуаторлар пирамидaси: Тошкентда ғалати манзара”
Ўзбекистонда яна бир ғалати ҳолат қайд этилди — “эвакуаторли матрёшка” ижтимоий тармоқларда муҳокамага айланди.
Кадрларда бир эвакуатор иккинчисининг устига юклангани, унинг тепасига эса яна бир эвакуатор чиқарилгани, энг юқорисида эса — Nexia тургани кўринади.
Ҳодиса видеоси тезда тармоқларда тарқалди. Ҳайдовчилар ҳазиллашиб, буни оддий ташиш эмас, балки “муҳандислик санъати” деб аташмоқда.
👉
t.me/UzbekistanSadosi

January 27, 11:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

⚡️
⚡️
Солиқ тизимида тозалаш бошланди
Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Х.Муллажонов ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Й.Насимджановни ишдан олиш топширилди.
Фаолияти ўрганилади.
Солиқ қўмитаси раисига Тошкентдаги барча туман солиқ бошлиқларини ишдан олиб, в.б. қилиб қўйиш вазифаси берилди.
Раис Ф.Пўлатов ва янги комплаенс ўринбосари А.Солиевга —
коррупсияга муросасиз муҳит, раҳбарларни шижоатли ёшлар билан алмаштириш топширилди.
Бош прокуратура департаменти раҳбар ўринбосари А.Ғаниев солиқдан қочишга йўл кўрсатгани учун бугуннинг ўзида ишдан олинди.
👉
t.me/UzbekistanSadosi