Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Uzbekistan-Saudia

Uzbekistan_Saudia
O‘ZBEKISTON va SAUDIA yangiliklari
Подписчики
1 310
24 часа
10
30 дней
-30
Просмотры
3 006
ER
2,3%
Посты (30д)
Символов в посте
710
November 01, 02:36
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
Саудия Арабистони Умра визаси талаблари ўзгарди!
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги
Умра визаларига оид айрим ўзгартиришлар киритди. Унга кўра, агар умра виза эгаси виза берилган кундан бошлаб
30 кун
ичида Саудия Арабистонига киришни амалга оширмаса, унинг визаси бекор қилинади.
Бу қарор келаси ҳафта
10 ноябргача амалга киритилади
.
Шунингдек, виза
амал қилиш муддати
илгари 3 ой бўлган бўлса, эндиликда у
1 ой этиб қисқартирилган.
Бироқ, Саудия Арабистонига кирганидан кейинги туриш муддати ўзгармай, аввалгидек
3 ой бўлиб қолади.
Бундан олдин эса исталган виза билан умра қилиш ва умра визасини шахсий чиқаришга онлайн рухсат берилган эди.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

August 21, 01:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

1
️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
Саудия ташқарисидан ҳеч қандай воситачиларсиз бевосита Умра визасига шахсий ариза топшириш имконияти пайдо бўлди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 20 август куни,
“Нусук Умра”
хизматини ишга туширди. Бу ташаббус қийналмай ва воситачисиз бевосита Умра визасига ариза топшириш ва ўз сафарига оид хизматларни брон қилиш имконини чет эллик зиёратчиларга беради. Бундан олдин бошқа виза турларини ҳам онлайн олиш имконияти тақдим этилганди. Аризалар “
https://umrah.nusuk.sa
/
” платформаси орқали топширилади, дея вазирлик баёнотида таъкидланди.
“Нусук Умра”
хизмати Саудия ташқарисидан хорижликларга Умра қилишни истаганлар учун янги имкониятлардан бири бўлиб, мавжуд вариантларга қўшимча сифатида тақдим этилди. Шунингдек, зиёратчи яшаб турган мамлакатдаги расмий вакиллар орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг рўйхати “
Нусук Умра
” платформасида мавжуд.
Янги хизмат ёрдамида фойдаланувчилар бутун пакетларни ёки алоҳида хизматларни танлашлари мумкин. Визани расмийлаштириш, турар жой, транспорт, маданий саёҳатлар ва бошқа қўшимча хизматлардан иборат. Бундан ташқари, умра тўпламларини истак ва эҳтиёжларига қараб ўзига мослаштириш имконияти ҳам берилади. Платформа замонавий интерфейсга эга бўлиб, 7 тилда ишлайди ва давлат тизимлари билан интеграциялашган. Бу эса ягона ва осон кечадиган рақамли тажрибани таъминлайди.
Шунингдек, хизмат турли тўлов усулларини ҳам таклиф қилади ҳамда ариза топширишдан бошлаб то кириш визасини олишгача сафар ва саёҳатга отланганларга барча жараёнларни тўлиқ электрон шаклда бажариш имконини беради. Пакетлар ва хизматларнинг хилма-хиллиги эса турли эҳтиёж ва истакларни қондириб, қулай ва таьсуротга бой тажриба яратади.
Ҳаж ва Умра вазирлиги таъкидлашича,
“Нусук Умра”
хизматининг йўлга қўйилиши Саудия Арабистонининг 2030-йилги истиқбол режаси (2030 رؤية - 2030 манзараси) мақсадларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Бу орқали энг кўп сонли мусулмонларни қабул қилиш, исталган даврда уларни Ҳаж ва Умра ибодатларини осон ва қулай тарзда адо этиш имконияти билан таъминлаш ҳамда “Раҳмоннинг меҳмонлари” тажрибасини юксалтирувчи юқори сифатли хизматларни тақдим этиш мақсад қилинган.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

August 14, 07:08

"Умра" хизмати: "Сирли мижоз" тадбири, лекин
“Умра” хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолиятини барвақт аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” тадбири ўтказиш бошланибди.
Албатта, қонунларга хилоф ҳар қандай фаолият фош этилиши ва айбдор шахслар қонун олдида жавоб беришлари лозим.
Бироқ, бизни масаланинг қуйидаги жиҳати эътиборимизни тортди:
Низомга кўра
, бундай тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан яширин равишда ташкил этилади ва ўтказилади.
Лекин, шундай тадбир натижасида Қўмита ходими томонидан расмийлаштирилган далолатноманинг процессуал мақоми қандай бўлишига ечим назарда тутилмаган, назаримизда.
Чунки, мазмун-моҳиятидан тезкор-қидирув тадбирининг айнан ўзгинаси ҳисобланадиган бундай тадбирларни ўтказиш субъекти сифатида Қўмита
Қонунда
санаб ўтилмаган.
Шундан келиб чиқилганда, ўша далолатнома Ўзбекистон Республикаси "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва ЖПКнинг далилларга оид талабларига кўра, далил сифатида фойдаланилиши масаласи сўроқ остида қолмайдими?
👉
@Advokat_Abdullayev

August 09, 05:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
“Умра”
хизматларини ноқонуний амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний ёки юридик шахслар фаолияти
"Сирли мижоз"
томонидан яширин равишда текширилади
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

June 23, 04:11
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

3️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
Барча соха вакилларини жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари пойтахтимизда жойлашган
"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ"
кўргазмалар
мажмуасида Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган йирик меҳмонхоналар,авиакомпаниялар, кейтеринг ва транспорт компаниялар иштирокида бўлиб ўтадиган
"УМРА ПЛЮС ВА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ"
3-халқаро кўргазмали тадбирига таклиф қиламиз.
2025- ЙИЛ 25-26-ИЮН 10:00- 18:00
ТАДБИР МАНЗИЛИ: ЎЗЭКСПОМАРКАЗ 3-ПАВИЛИОН
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

June 12, 03:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
5️⃣
Саудия
Ҳ
аж ва умра вазирлиги:
-Бугундан янги Умра мавсуми бошланди
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

June 03, 23:49
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

6️⃣
7️⃣
8️⃣
9️⃣
🔟
1️⃣
1️⃣
Айни дамда Макка шаҳрида ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар Мино водийсига жўнатилмоқда
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

June 02, 12:24
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ҳаж хавфсизлиги раҳбарларининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жамоат хавфсизлиги директори, генерал -лейтенант Муҳаммад Ал-Бассамий:
•400 дан ортиқ сохта Ҳаж ширкати ушланиб, прокуратурага юборилди.
•Макка ал-Мукаррамада рухсатномага эга бўлмаган 269 000 дан ортиқ ҳуқуқбузар фуқароларни ватанига қайтарилди.
• Рухсатсиз шахсларни олиб кетаётган 109 000 дан ортиқ транспорт воситалари қайтариб юборилди.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

May 26, 15:26
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

3️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
4️⃣
Абдулазиз ал-Ҳусайнининг фалакий ҳисоб-китобларига кўра:
🟢
28-май, чоршанба
– Зулҳижжа ойининг 1-куни (1446-ҳижрий йил)
🟢
5-июн, пайшанба
– Арофат куни (Зулҳижжа 9-куни)
🟢
6-июнь, жума
– Қурбон ҳайити (Эид ал-Адҳа, Зулҳижжа 10-куни) га тўғри келиши кутилмоқда.
Бу саналар Саудия Арабистони ва бошқа кўплаб мусулмон давлатларида ой кўриниши асосида белгиланди ва 2025-йилги Ҳаж маросимлари 4-июндан 9-июнгача давом этиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, бу саналар ой кўринишига боғлиқ бўлиб, Саудия Арабистони расмийлари томонидан ой кўриниши тасдиқлангач, якуний эълон қилинади.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia

May 21, 08:06
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
3️⃣
Муқаддас Ҳаж мавсумида рухсатномасиз Макка шаҳрида юрган шахслар жаримага тортилмоқда
Бу расмда Саудия Арабистонининг “National Violations Platform (EFAA)” — Миллий Қоидабузарликлар Платформасига тегишли ҳужжат кўрсатилган. Унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Қоидабузар ID:
4785807969

Қоидабузарлик рақами:
10000014543578

Қоидабузарлик тури:
HAJJ VIOLATIONS (Ҳаж қоидабузарлиги)

Қоидабузарлик санаси:
2025/05/08

Қоидабузарлик вақти:
03:02:00

Қоидабузарлик ҳолати:
Тўланмаган (Not Paid)

Қоидабузарлик содир бўлган жой:
Makkah

Қоидабузарлик сабаби:
Visa эгалари учун муқаддас шаҳарда қолиш қоидасини бузиш

Жарима миқдори:
20,000 SAR (Саудия риёли)

Жавобгар ташкилот:
Ministry of Interior – Public Security (Ички ишлар вазирлиги — Жамоат хавфсизлиги)

Жарима тўлаш муддати:
2025/05/22
п/с:
Қисқача айтганда, бу шахс Ҳаж визаси асосида муқаддас шаҳарда қолиш қоидасини бузган ва шу сабабли
20,000 риёл (ёки 5361$
) жаримага тортилган.
Обуна бўлиш учун
👇
@Uzbekistan_Saudia