
Zafarbek Solijonov
Президент ҳудудларда кўпроқ бўлинглар, ҳақиқий ҳолатни шунда ҳис қиласизлар деб доим айтади. Мазкур топшириқлар ижроси сифатида ПА раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандга бориб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан
танишди.
Тойлоқда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун олиб борилаётган реконструкция ишлари, сув тармоқларининг янгиланиши кўриб чиқилди. Топшириқлар қўйилди.
Ургутдаям бўлиб, бу ерда янги турар жойлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар қурилаётгани, мавжудлари эса янгиланиб, кенгайтирилаётгани кўздан кечиришди.
Шунингдек, тубдан қайта қурилган “Навоий” оилавий поликлиникасидаги замонавий туғруқ бўлими 16 та қишлоқ аёлларига хизмат кўрсатаётгани қайд этилган. Ижтимоий давлат сиёсати ўз йўлида давом этяпти
😎
👉
@Zafarbek_Solijonov
Самарқанддаги мактаб ва боғчалардаги навбатлар, синфлардаги зичлик ҳаммамизни ўйлантираётган эди. Лекин ЎзЛиДеПнинг
«Халқ билан бирга» дастури доирасида
бу муаммолар шунчаки муҳокама қилиниб қолмаяпти.
Биринчи марта алоҳида бир депутат эмас, балки бутун бошли
депутатлик гуруҳи институтидан фойдаланилган ҳолда
шаҳар ҳокимига
расмий сўров
киритилди.
Бу жуда жиддий сигнал! 109 минг ўқувчи 75 минглик қувватга эга мактабларда ўқиётгани энди нафақат блогерлар, балки етакчи партия депутатлари томонидан ҳам танқид остига олинди. Халқ ичига кириб, муаммони аниқлаб, уни
жамоавий куч билан ҳал қилиш
бошлангани қувонарли. Натижаларни кутамиз!
👉
@Zafarbek_Solijonov
Электр ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда, лекин узилишлар нега камаймаяпти?
Ҳозир одамларни энг кўп қийнаётган масалалардан бири шу - электр таъминоти. Айниқса қишлоқ ва чекка ҳудудларда, ҳаттоки пойтахтимизда ҳам “чироқ ўчди”, “ток паст”, “яна авария бўлди” деган гаплар ҳали ҳам учраб турибди.
Рақамларга қарасак, 2016 йилда мамлакатда 59 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич 86,7 млрд кВт/соатга етган. Яъни ишлаб чиқариш ҳажми ошган.
Электрдаги узилиш фақат маиший ноқулайлик эмас. Бу тадбиркорнинг иши тўхташи, корхонанинг маҳсулоти кечикиши, саноат зонасида режа бузилиши дегани. Оддий қилиб айтганда, бу иқтисодиётга ҳам яхшигина таъсир қилади.
Шу боис Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қобулжон Турсунов Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов номига сенатор
сўрови юборибди.
Кузатамиз. Энергетика вазирлигидан қандай жавоб келар экан.
👉
@Zafarbek_Solijonov
Дахшат!
Наманган шаҳар собиқ ҳокими эсингиздами? Ноқонуний радарларга қарши чиққан шахс. Уни кейинроқ 60 минг АҚШ доллари миқдорда пора олишда айблашганди.
Шу суммани беришда иштирок этган шахс, қўштирноқ ичидаги жабрланувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда камида 16 та жиноят ишида шу мақомда иштирок этгани
айтиляпти.
Ўзбекистоннинг ички сиёсатида инқирозми? Нималар бўляпти ўзи? Ҳаммасига президент қараши керакми? Органга "тозалаш" зарурми?
👉
@Zafarbek_Solijonov
Бугун президентимиз Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига бораркан. Паркент бозори ёнидаги бу ташаббус кимдан чиққан, ўша одамданам ҳисоб сўраш керак. Қайси миянг билан қилдинг деб. Ноёб мия соҳиби шундай қилдики, энди бу ерларда тирбандлик бўляпти.
Машиналарни шаҳардан чиқишини тезлаштириш ўрнига бурилиш қилиб шаҳарга ҳайдаш фикри қайсинингдан чиқди ўзи? Нега одамларнинг ҳаётини қийинлаштиришасан? Сенлар бошқаряпсанда а энди бизни?
👉
@Zafarbek_Solijonov
Сўнгги 10 кунда ўнлаб китоб дўконлари эгалари билан суҳбатлашдим. Улар орасида ойига 20000+ китоб сотадиган бренд ҳам, бекатда жойлашган китоб дўкони эгаси ҳам бор. Мавсумий савдо пасайиши даврида кўпчилик стрессда, савдо йўқлигидан умумий нолиш ҳаммада бўлди.
Деярли ҳамма китоб дўконлари рентабилликни канцелярия товарлари, смартфонлар учун гаджетлар ёки қўшимча хизматлар (ксерокопия, сканер) билан ушлашга ҳаракат қилишмоқда. Сабаби китоб сотуви паст.
Ва яна қизиқарли жиҳат, Тошкент марказида китоб дўконлари кўпайганини айтамиз, айниқса сўнгги 1-2 йилда. Айримларни айтмаса, деярли ҳаммаси паст овозда аслида зарарга ишлашётганини, ҳозирча савдо бўладиган деган умид билан зарарни қоплаб туришганини ҳам тан олишди.
5-6таси билан харажатлар қисми ҳақида ҳам суҳбатлашдик. Хулоса қиладиган бўлсам, китоб дўконлари стабиллигида энг асосий муаммо ҳозирда сотув ва нархга нисбатан Тошкентда ижара нархлари қимматлик қилаётганидадир. Ижара нархлари м2 га 14 АҚШ долларидан бошлаб, 60 доллар тўланаётган жойлар ҳам бор. Рентабиллик талабларидан келиб чиқсак, одатда ижара нархи харажатларнинг 40 фоизидан ошмаслиги керак. Лекин, ким билан гаплашсак, ҳаммада ижара нархи харажатларнинг 60-70 фоизидан кўпроқ бўлиб чиқмоқда. 3-4 киши ойлик сотувдан маржа ҳозирда ҳатто аренда харажатларини қопламаслигини ҳам тан олди. Айримлари ҳатто зарарда ишлаётганини ўзи ҳам билмайди.
Бу соҳадаги маошлардан тортиб, сифат ва нарх-навогача таъсир қилмасдан қолмайди. Масалан, ҳозирда тўлиқ иш кунига китоб дўконларида маош 3-3.2 миллион сўм атрофида экан. Ҳар ҳолда суҳбатда шу рақамларни айтишди.
Бу нимага олиб келади? Таҳминимча, яқин 1-2 йилда Тошкент марказидаги китоб дўконлари аста-секинлик билан шаҳар чеккароғига, ижара арзонроқ ҳудудларга кўчиб бошлашади. Китоб дўконлари ҳудуди ҳам қисқариб бошлайди ва уларда фақатгина ҳақиқатдан сотиладиган маҳсулотлар қолади. Бир қисм бўлса ёпилади. Яна яшаб қолиш эҳтимоли бор кичик қисм ўзи бинога эга бўлганлар бўлади. Масалан, биз сотув зўр деб билган Чорсудаги дўкон эгаларидан бири дўконни ёпиб ижарага берсам кўпроқ даромад оларканман деб тан олиб ўтди.
Шунақа қилиб, китоб дўконлари аҳоли гавжум жойдан узоқлашган сари китоблар сотуви катта маркетплейсларга ўтиб боради. Кичик дўкон ва нашриётларда бўлса самаралари online сотув инфраструктурасини қурадиган на билим, на кўникма, на ресурс бор. Улар тирик қолиш билан банд. Келажакда китоб савдосида босқичма-босқич асосий улуш миллий даражадаги маркетплейсларга ўтади. Унгача 2 йил ўтадими, 5 йил ўтадими, вақт кўрсатади. Лекин, нашриётлар эмас, китоб дўконлари соҳаси муаммоси аниқ: Китоблар сотуви етарлича эмас, натижада
қиммат ижара нархи маржани еб қўяди
, натижада соҳа бошқа ижарага оладиган бизнеслар билан рақобат қилаолмайди.
Taftish.uz
иши: ишни ҳарбий прокуратура кўраётгани айтилмоқда
Ҳуқуқ фаоли Ташановга кўра, “
Taftish.uz
” терговини ҳарбий терговчилар олиб бормоқда. Ҳозиргача сайт жамоасига қарши
400 дан ортиқ фуқаронинг
аризалари кўрилган.
“Энг қизиғи, айбланувчилар орасида бир неча ДХХ ходимлари ҳам бор, шу боисдан иш Ҳарбий прокуратурага оширилган. Айрим иш ҳужжатлари ёпиқ бўлгани, тергов сирига оид маълумотлар мавжудлиги боис иш тафсилотларига тўхтала олмайман. Кейинчалик катта эҳтимол билан
суд ҳам ёпиқ бўлиши мумкин
. Блогерларнинг қилмишини оммага ошкор қилган расмийлар бир журъат топиб, ишдаги хуфялар ҳаракатларига ҳам изоҳ беришса яхши бўларди”, деб ёзади ҳуқуқ фаоли.
Манба
👉
@Zafarbek_Solijonov
Ривожланган давлатларда жамият, ҳукумат, давлат ННТ, Касаба уюшмалари ривожланишига эътибор қаратади. Фуқаролик жамияти талаби шу.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари шу кунларда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида “Ижтимоий таъсир ва нотижорат ташкилотларни бошқариш” йўналишида малака оширмоқда.
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Адлия вазирлигига ташриф буюриб, очиқ мулоқотларда иштирок этди.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллашиши яхши тенденция. Ўзимизда уларнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан ижтимоий лойиҳалар амалга ошмоқда. Янги давр кўрсаткичларидан бири шу ўзи.
👉
@Zafarbek_Solijonov
2018 йилларни эслайман. Онкология ва гематология марказига хайрия ишлари сабаб кўп қатнардим. Даволаш тизимдан чиққан, дорилар қиммат, топиш қийин эди. Ўша вақти давлатам асосан маъмурий ислоҳотлар билан банд эди. Марказга борганда камида 20 та болага хайрия видеолари қилиб қайтардик. Нечта болачалар кўз ўнгимда вафот этди.
Мана вақт ўтиб, тизим ўз ўрнига тушяпти. Болалар онкологияси хизматлари ривожланяпти. Катта ишлар булар. Бунда албатта "Замин" фонди хизмати чексиз. ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ҳам шуни таъкидлади, Зироат Мирзиёева хизматларини алоҳида эътироф этди.
Тедрос фонд васийлик кенгаши раиси билан бирга Республика ихтисослаштирилган болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди. У ердаги шароитларни юқори баҳолади.
Манба
👉
@Zafarbek_Solijonov
"Ислоҳотлар"ингиз натижаси ҳақида гапиришяпти. Жамоатчилик муҳокамасидаги мавзу.
Батафсил
👉
@Zafarbek_Solijonov