Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ustoz Abdulhadiy Sahifasi

abdulhadiydomlasahifasi
Ustoz Abdulhadiyning telegramdagi rasmiy kanaliga xush kelibsiz. Bu kanalda ustozning audio darslari, fikr mulohazalari va tolibi ilmlar bilan bo'lgan darslari qo'yib boriladi Savollar uchun 👇🏻 @UstozAbdulhadiy
Подписчики
1 058
24 часа
-3
30 дней
-44
Просмотры
50
ER
4,73%
Посты (30д)
55
Символов в посте
684
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 23, 19:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🔴
АДАБ ВА ВИЖДОНДА МУСТАҲКАМ ТУРГАН АДИБ
Абу Таййиб ал-Мутанаббий ёшлигиданоқ
ахлоқида жуда эҳтиёткор,
виқор ва салобат чегарасидан чиқмайдиган инсон эди.
У нафс истакларига берилмас,
шахватлар олдида бўшашмас,
тубан хулқлардан ўзини баланд тутар
ва юксак фазилатларни маҳкам ушлар эди.
Ўзини доимо жиддийликка ўргатган,
бўшашмасдан, мақсад сари интилиб яшаган.
У шубҳали ишларга яқинлашмас,
туҳматга сабаб бўладиган йўллардан ҳам узоқ юрар эди.
Ёлғон гапирмади,
зино қилмади,
бузуқликка бормади,
айбланадиган ёки одамлар орасида уни шарманда қиладиган бирор номақбул ишга қўл урмади.
У бутун ҳаёти давомида шу йўлда собит қолди.
Ўз давридаги кўплаб адиб ва шоирлардан фарқли ўлароқ,
май ва мастликка берилмади,
бу гуноҳнинг юкини кўтармади.
📚
Маҳмуд Муҳаммад Шокир
«Ал-Мутанаббий»

September 22, 00:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🔖
Илм йўлидаги улкан тўсиқлар:
❕
Толибни илмдан маҳрум қилувчи 5 офат
​Шайхулислом Абу Яҳё Закариё ал-Ансорий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
​«Билгинки, илм билан машғул бўлишнинг кўплаб офатлари (тўсиқлари) бор. Аслида бу офатларнинг бўлмаслиги — илм ҳосил қилишнинг шартларидир:
1️⃣
​
Келажак замонга ишониб қолиш (пайсалга солиш):
Инсон: «Кейин ўрганарман», деб бугунги таълимни тарк этади. Ҳолбуки, илм олиш ва беришда бугунги кун эртанги кундан, кечаги кун эса бугунги кундан яхшироқдир! Инсон ёши улғайган сари унинг машғулотлари ва тўсиқлари ҳам кўпайиб бораверади.
2️⃣
​
Ўз фаросати ва заковатига ҳаддан ташқари ишониш:
Қанчадан-қанча инсонлар ўз ақл-заковатига ишониб қолганлари ва ишни келажак кунларга қолдирганлари сабабли илмдан бебаҳра қолдилар.
3️⃣
​
Бир илмни пухта қилмай туриб, бошқасига ўтиб кетиш:
Шунингдек, бошлаган китоби ёки дарсини пухта қилмасдан туриб, бир устоздан бошқасига ўтавериш ҳам илмга тўсиқдир.
Зеро, бу одат инсоннинг аввалги қилган барча меҳнатларини барбод қилади.
4️⃣
​
Дунё ортидан қувиш ва дунё аҳлининг эшигига қатнаш:
Дунёпарастлар билан кўп аралашиш ва уларнинг остонасида туриш толибнинг қалбини илмдан чалғитади.
5️⃣
​
Мансаб ва амалларга эга бўлиш:
Мансаб инсонни машғул қилиб, илмдан тўсувчи нарсадир.
Худди шунингдек, турмушнинг ҳаддан ташқари торлиги ва тирикчилик ташвиши ҳам илмга тўсиқ бўлади»
​
📚
«Ал-Луълуъун-нази́м фий равшит-таъли́м»
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa

September 21, 16:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎤
▶️
#Янги_жонли_дарс_бошланади
🔖
«
Ал-вабил ус-саййиб
» китобидан жонли дарсимиз бошланди.
📖
الوابل الصيب ورافع الكلم الطيب
🚪
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳнинг
зикр ва қалб покланишига бағишланган машҳур асари бўйича суҳбатимиз давом этмоқда.
🔗
Дарсга уланиб,
фойдали илмдан баҳраманд бўлинг.

September 21, 09:18
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🚪
Шайх Ибн Усаймийн раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
🔖
​«
Агар нафсингда сусткашлик, ортга чекинишни кўрсанг, уни дарҳол тавба қилиш, Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳдан истиғфор сўраш ҳамда Ундан (динда) собитқадамлик тилаш билан қутқариб ол.
✅
​Асло бепарво бўлма ва: "Иншааллоҳ, иймоним ҳали кучаяди", деб (вақтни бой бериб) ўтирма!
​Балки ҳозирдан, касалликни сезган онингданоқ дарҳол даволанишга кириш»
​«Тафсиру суратин-Нисо»
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa

September 20, 21:42
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📌
НАФЛ НАМОЗИНИ ТАҲОРАТСИЗ ЎҚИШ ҲУКМИ
Масала:
Нафл намозини қасддан таҳоратсиз ўқиган киши кофир бўладими
❔
➡️
Фиқҳий таҳлил:
•
Мўътамад қараш:
Кимки таҳоратсизлигини била туриб қасддан намоз ўқиса — ҳатто у нафл намози бўлса ҳам — жуда катта гуноҳ (кабира)га қўл урган бўлади ва
фосиқ
ҳисобланади. Лекин Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг жумҳури наздида бу иш сабабли инсон кофир бўлиб қолмайди.
•
Имом Абу Ҳанифага нисбат берилган қараш раддияси:
Бундай иш қилган кишини «кофир бўлади» деб Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга нисбат берилган ривоят
саҳиҳ эмас
. Чунки бу нарса у кишининг:
«Аҳли қибладан бўлган ҳеч бир инсонни гуноҳи сабабли кофирга чиқарилмайди (модомики у ҳаромни ҳалол деб ҳисобламаса)»
деган асосий мазҳаб қоидаларига мутлақо зиддир. Инсонни кофир қиладиган нарса — ҳаромни ҳалол деб эътиқод қилиш ёки шариатни масхара қилишдир.
💬
Бу қилмиш — фасқ ва улкан гуноҳ. Буни «куфр» дейиш эса мазҳаб қоидаларига ва Аҳли сунна ижмоига зид бўлган шоз (заиф) қарашдир.
📚
Манба: «Ал-Миъёр ал-Муъраб», 1-жилд, 300–305-бетлар.
👀
Youtube
|
👀
YouTube talabalarga
|
🩷
|
Instagram
|
🩵
Telegram
|
🩶
TikTok

September 20, 18:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Жонли_эфир
▶️
Абдулхадий домла - жонли дарси бошланди
🔖
«Фарзандларингизни қандай тарбия қилиш лозим?
👤
Шайх Аҳмад ибн Насир Ат-Тайяр –
30 энг самарали қоида!»
🚪
“Фарзанд тарбиясида маънавий қўлланма - муҳим қоидалар.”
📝
🗓
Дарслар
ҳар шанба ва якшанба
кунлари ўтказилади.
📚
Кузатиб бориш
PDF-nushasi
ва фойдаланиш учун:
🔗
@AbdulhadiyDomlaSahifa

September 20, 17:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

▶️
#
ЖОНЛИ_ДАРС_БОШЛАНДИ
.
#⃣
⬇️
​
Ҳар Шанба ва Якшанба кунлари.
📖
​
Қуйидаги китоб бўйича:
📖
نَظْمُ الدُّرَرِ السَّنِيَّةِ فِي السِّيرَةِ الزَّكِيَّةِ (أَلْفِيَّةُ العِرَاقِيِّ فِي السِّيرَةِ)
👤
​Муаллиф:
Абул-Фазл Абдурраҳим ибн ал-Ҳусайн ал-Ироқий роҳимаҳуллоҳ.
​Китоб даражаси:
Сийрат илмидаги энг мукаммал ва юқори даражали (мутақаддим) манзума бўлиб, Набавий сийрат, шамоил ва ғазотларни қамраб олган 1000 дан ортиқ байтдан иборат.
❗️
​
Толиби илмлар учун ёдлаш ва шарҳ дарси.
🔗
Pdf nusxasi
🎤
Jonli efir

September 20, 00:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🔗
Саъид ал-Хайр раҳимаҳуллоҳ ўғлига шундай дедилар:
​Одамларнинг қўлидаги нарсалардан умидингни узганингни ошкор қил, зеро ҳақиқий бойлик шудир.
Одамларнинг қўлидаги нарсани тама қилишдан сақлан, чунки бу айни нақд қашшоқликдир.
​Кейин узр сўрашингга тўғри келадиган ҳар қандай иш ва сўздан йироқ бўл.
​Таҳоратни мукаммал қил ва гўё бундан кейин бошқа намоз ўқий олмайдигандек видолашувчининг намозини ўқи.
​Агар бугунги кунинг кечагидан, эртанги кунинг эса бугунгидан яхшироқ бўлишига қодир бўлсанг, албатта шундай қил.
🚪
Имом Абу Довуд, «Китобуз-зуҳд»
​
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa

September 19, 17:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎵
🎤
▶️
#ЖОНЛИ_ЭФИР
​
🔴
ЖОНЛИ ЭФИР БОШЛАНДИ!
📜
Мавзу:
«СИЙРОТУЛ-АТИҚ»
— Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) сийратлари
🚪
Китоб
кузатиш учун- ПДФ
Расулуллоҳ (
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
)нинг энг яқин дўстлари бўлмиш Зотнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш орқали, иймонингизни мустаҳкамланг ва руҳингизга қувват бахш этинг.
📍
Кириш
учун
:
👉
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa?livestream

September 19, 11:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🎤
Инсонни таниш — унинг исмини билиш ёки у билан бир неча марта суҳбатлашиш дегани эмас.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдиларига бир киши келиб гувоҳлик берганда, у кишини танийдиган одамдан:
— Уни нимаси билан танийсан? — деб сўрадилар.
У: «Адолати ва ақли билан», деди.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга:
— У сенинг қўшнингми? Унинг кечаси-ю кундузини, кириб-чиқишини биласанми?
— Йўқ.
— У билан пул муомаласида бўлганмисан?
— Йўқ.
— У билан сафарда бирга бўлганмисан?
— Йўқ.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу:
«Унда сен уни танимайсан»,
дедилар.
Жуда ўйлантирадиган гап…
Чунки инсоннинг ҳақиқий хулқи гапида эмас,
муомаласида
билинади.
Қўшниси билан қандай?
Пул масаласида қандай?
Сафарда, қийинчиликда қандай?
Осойишта пайтда ҳамма яхши кўриниши мумкин. Аммо инсоннинг асли
синовли вазиятларда
намоён бўлади.
Шунинг учун кимнидир «яхши танийман» дейишдан олдин, унинг одамлар билан муомаласини кўрганмисиз — шу ҳақда ўйлаб кўринг.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa