Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Abdurahmonjon domla️(Rasmiy kanal)

abdurahmonjon_domla
Oltiariq tumani "Birlashgan" jome masjidi imom noibi Abdurahmonjon domlaning rasmiy telegram kanali Aʼzo boʻlishni unutmang!
Подписчики
2 270
24 часа
30 дней
10
Просмотры
1 775
ER
78,19%
Посты (30д)
27
Символов в посте
1 312
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
June 11, 23:52

🌙
🎊
🌺
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌺
🌙
🎊
💐
🤲🏻
•Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.
💐
🤲🏻
•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.
💐
🤲🏻
•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!
💐
🤲🏻
•Бугунги «ЖУМА» кунини оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!
💐
🤲🏻
•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни, Ота‑Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни,  Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН!
Намоз вақтлари
Б - 04 : 00
П - 12 : 45
А - 18 : 00
Ш -19 : 50
Х - 21 : 40
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

June 05, 00:36

🌙
🎊
🌺
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌺
🌙
🎊
💐
🤲🏻
•Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.
💐
🤲🏻
•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.
💐
🤲🏻
•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!
💐
🤲🏻
•Бугунги «ЖУМА» кунини оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!
💐
🤲🏻
•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни, Ота‑Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни,  Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН!
Намоз вақтлари
Б - 04 : 00
П - 12 : 45
А - 18 : 00
Ш -19 : 50
Х - 21 : 35
Душанбадан -21:40
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 29, 06:09

🌙
🎊
🌺
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌺
🌙
🎊
Зулҳижжа ойининг иккинчи жумаси муборак бўлсин.
💐
🤲🏻
•Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.
💐
🤲🏻
•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.
💐
🤲🏻
•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!
💐
🤲🏻
•Бугунги «ЖУМА» кунини оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!
💐
🤲🏻
•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни, Ота‑Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни,  Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН!
Намоз вақтлари
Б - 04 : 05
Душанбадан -04:00
П - 12 : 45
А - 17 : 55
Ш -19 : 45
Душанбадан -19:50
Х - 21 : 30
Душанбадан -21:35
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 26, 18:21

ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 13 АМАЛ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.
Ҳайит кунига ўтар кечани Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан ўтказиш улкан савобларга сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
"
Ким
икки
ийд
кечаларини
Аллоҳдан
савоб
умидида
қоим
қилса
,
қалблар
ўладиган
кунда
унинг
қалби
ўлмас
”,
деганлар
(Ибн
Можа
,
Табароний
ривояти)
.
2. Ғусл қилиш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр, азҳо ва арафа кунлари ғусл қилар эдилар”
(Ибн
Можа
ривояти)
.
3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш.
4. Хушбўйланиш.
5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ҳайитида таомланмасдан чиқмасдилар, қурбонлик кунида эса намоз ўқигунларича таомланмасдилар” (Имом
Термизий
ривояти)
.
Эслатма!
Баъзилар қурбон ҳайитида ҳеч нарса емай намозга чиқишни нотўғри тушуниб, куннинг аввалги ярмига қадар рўзани ният қилиш керак, дейишади. Шу билан бирга, ўша куни саҳарликка туришади ва оғизларини ният билан беркитиб намозга чиқишади. Ҳайит намози ўқиб бўлингач эса, худди ифторликдаги каби оғизларини очишади. Бундай қилиш нотўғри. Ҳайит кунларида рўзани ният қилиш ҳаром амал саналади. Қолаверса, ярим кунга рўза ният қилинмайди.
6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  икки ҳайит  намозига пиёда юриб чиқардилар” (Ибн Можа ривояти).
7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш.
"Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд".
8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик.
Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим.
9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.
10. Ҳайит билан муборакбод этиш.
Саҳобалар: "
Тақоббал
Аллоҳ
минна
ва
минкум
(Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди.
11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш.
Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш керак.
12. Қавм-қариндош, ёш улуғларни зиёрат қилиш.
13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш.
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин
.
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 26, 16:09

🌙
ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН МУҲИМ АМАЛЛАР ВА ОДОБЛАР
Муборак ҳайит кунлари жамиятнинг барча қатламлари – каттаю кичик, бойу камбағал бирдек қувонадиган, ўзаро меҳр-оқибат изҳор қиладиган фазилатли дамлардир. Ислом уммати Рамазон ва Қурбон ҳайитларини ҳамиша интиқлик билан кутиб олади. Ушбу улуғ айёмларда бажариладиган ва мўмин кишига улкан ажр-мукофотлар келтирадиган бир қанча гўзал одоблар мавжуддир. Жумладан:
1. Ғусл қилиш ва хушбўйланиш
• Тонгда ҳайит намози учун ғусл қилиш суннатдир.
• Энг гўзал ва тоза кийимларни кийиш тавсия этилади.
• Хушбўй атирлардан фойдаланиш лозим.
2. Ҳайит намозидан олдин таом емаслик
• Қурбон ҳайити куни намоздан олдин ҳеч нарса емаслик суннатдир.
• Сўйилган қурбонлик гўштидан биринчи бўлиб тамадди қилиш афзал саналади.
3. Масжидга пиёда ва бошқа йўлдан бориш
• Намоз ўқиладиган жойга иложи борича пиёда юриб бориш савоблидир.
• Масжидга боришда бошқа, ундан қайтишда эса бошқа йўлдан юриш суннатдир.
4. Такбири ташриқ айтиш
• Ҳайит намозига боришда ва умуман ушбу кунларда такбир айтиб юрилади.
«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».
(Эслатма: Арафа куни бомдоддан бошлаб, ҳайитнинг 4-куни аср намозигача фарз намозларидан кейин бу такбирни айтиш вожибдир).
5. Қурбонлик қилиш
• Қурбонлик жонлиғи фақат ҳайит намози ўқиб бўлинганидан кейин сўйилади. Намоздан олдин сўйилган жонлиқ қурбонлик ўрнига ўтмайди.
• Гўштни уч қисмга бўлиб, бир қисмини муҳтожларга, бир қисмини қариндош-уруғларга тарқатиш ва қолганини оилага олиб қолиш мустаҳабдир.
6. Исрофгарчиликдан тийилиш
• Ҳайит дастурхонини безашда исрофга, мақтаниш ва риёкорликка йўл қўймаслик керак. Таом ва ширинликларнинг увол бўлишига йўл қўйманг.
• Қурбонлик гўштини музлаткичларда узоқ сақлаб чиритмасдан, вақтида ҳақдорларга улашиш лозим.
7. Ёш болаларни хурсанд қилиш
• Фарзандларга ҳайит улуғ байрам эканини ҳис эттириш керак.
• Уларга ширинликлар, совғалар ёки пул (ҳайитлик) бериш суннатга мувофиқдир.
• Болалар билан бирга сайр қилиш ва уларни ўйнатиш ушбу куннинг гўзал одобларидан саналади.
8. Силаи раҳм ва табриклаш
• Аввало ота-она, қариндош-уруғ ва беморлар ҳолидан хабар олинади.
• Мўминлар бир-бирларини кўрганда:
«Тақаббалаллоҳу минна ва минкум»
(Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул қилсин) дея табриклашлари лозим.
Аллоҳ таоло қилаётган қурбонликларимизни, дуо ва ибодатларимизни ҳусни қабул айласин! Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 26, 11:57

Арафа – тақдирлар ўзгарадиган муборак кун!
Арафа шунчаки тақвимдаги оддий кун эмас. У – Аллоҳнинг чексиз раҳмати ва мағфирати ёғиладиган, бандалар дўзахдан озод қилинадиган, йилда бир бор келувчи улуғ фурсатдир. Бундай улуғ кунни оддий кунлардек ғафлатда, бепарво ўтказиб юбориш ўзимизга бўлган энг катта зулмдир.
Бу муборак кунни қуйидаги муҳим амаллар билан ўтказайлик:
Энг хайрли дуолар фурсати
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дуоларнинг энг яхшиси Арафа кунининг дуосидир»,
деганлар. Бу кун – йиллар давомидаги орзулар ушаладиган, ғамлар арийдиган ва қалблар дам оладиган пайтдир. Аллоҳ бу кунда бандасидан чин дилдан, ихлос билан қилинган дуони кутади.
Чин қалбдан тавба қилиш ва кечиримли бўлиш
Арафа – намозларни қолдирмай бошлаш, тош қотган дилларни юмшатиш ва гина-адоватларни унутиб, инсонларни Аллоҳ учун кечириш пайтидир. Чин дилдан, пушаймонлик билан тўкилган бир томчи кўз ёши бутун ҳаётимизни гўзалликка буриб юбориши мумкин.
Телефон ва чалғитувчи воситалардан узоқ бўлиш
Бу кунда телефон, ижтимоий тармоқлар ва телевизорни бир четга суриб, вақтни ғанимат билайлик. Уйимизда зикр, дуо ва Қуръон тиловати янграб турсин.
Оилада гўзал муҳит яратиш
Фарзандларимиз қалбида Арафа кунининг файзи ва таровати муҳрланиб қолсин. Болалар айтилган гапларни унутиши мумкин, лекин уйдаги мана шу ибодат ва барака муҳитини ҳеч қачон унутишмайди.
«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!»
(Зумар сураси, 53-оят).
Арафот майдонида турган миллионлаб ҳожилар устига ёғилаётган чексиз раҳмат, бугун ўз уйида, жойнамоз устида чин дилдан тавба қилаётган ҳар бир инсонга ҳам етиб келади, иншааллоҳ!
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 26, 11:52

​​​​
АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ДУО!
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Маъноси: Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 25, 22:29

ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ!
Қурбонликка бирдек интилинг,
Унинг ҳукми вожибдир, билинг.
Иброҳимдан меросдир бу иш,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Номангизга савоб бўлажак,
Малакларга жавоб бўлажак.
Лаҳад ичи нурга тўлажак,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Сигир, туя, эчки ёки қўй,
Зиқна бўлма, чин юракдан сўй.
Охиратда кўрсатгайдир бўй,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Аросатда кўзингиз тиниб,
Қолганида кўнглингиз синиб.
Пул сиротдан ўтгайсиз миниб,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Қиёматда зоҳир бўлади,
Тарозида оғир бўлади.
Савоб халта файзга тўлади,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Гувоҳ бӯлгай шохи, оёғи,
Қони, гӯшти, пайи, туёғи.
Кӯзи, тиши ҳамда қулоғи,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Мезон узра асқотар тили,
Жигар, ӯпка, талоқ ва дили.
Жуни, туки, териси, қили,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Етаклайди жаннатга томон,
Насиб этса, дўзахга қалқон.
Аллоҳ сизга берибди имкон,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!
Жаҳон узра ҳайитдир бугун,
Танингизнинг закоти учун.
Оилангиз нажоти учун,
Аҳли ислом, қурбонлик қилинг!!!
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 25, 21:35

Арафа соғинчи
Кўкдан тушар бугун файзу раҳматлар,
Қалбларни тарк этар гина-нафратлар.
Мустажаб бўлгуси энг пок ниятлар,
Муборак бўлсин улуғ Арафа!
Бу кун — дуо куни, тавба кунидир,
Гуноҳлар тўкилар, мағфират тунидир.
Мўминнинг энг гўзал, азиз онидир,
Муборак бўлсин улуғ Арафа!
Кўзларда ёш ила сўрармиз паноҳ,
Ўзингсан Раҳмонсан, кечиргин Аллоҳ.
Бу кунда маҳзунлик бўлсинлар узоқ,
Муборак бўлсин улуғ Арафа!
Арафа шукуҳи хонадонларда,
Иймон нури порлар соф виждонларда.
Жаннат ифори бор бундай дамларда,
Муборак бўлсин улуғ Арафа!
Яқинлар қалбига улашиб зиё,
Айтинг, бу кун ичра гўзалдир дунё.
Мустажоб айласин Тангрим таоло,
Муборак бўлсин улуғ Арафа!
Арафа кунида қиладиган дуоларингиз ва ибодатларингиз Олий Даргоҳда қабул бўлсин!
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla

May 25, 17:40

🌙
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ
اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد
Ўқилиши:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир
.
Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 30 май аср намозига қадар айтилади:

26 май
— 5 маҳал

27 май
— 5 маҳал

28 май
— 5 маҳал

29 май
— 5 маҳал

30 май
— 3 маҳал
Жами
23
маҳал
намоз
да такбири ташриқни бир маротаба айтиш
вожиб
амал саналади.
Ушбу такбир хоҳ
жамоат
билан, хоҳ
ёлғиз
ўқилган
ҳар бир фарз намоздан кейин
айтилади.
Аёллар
такбири ташриқни
махфий
айтадилар.
🕌
Намозга
кечикиб қўшилган
киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан
кейин
такбири ташриқни
айтади.
Ишончли маърифий  канал.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Каналга обуна бўлинг ва дўстларингизни таклиф қилинг Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
https://t.me/Abdurahmonjon_domla