Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal

andyhxb_pressa
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
Подписчики
4 450
24 часа
30 дней
-130
Просмотры
543
ER
12,2%
Посты (30д)
263
Символов в посте
750
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
June 12, 05:09
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Муносабат
🚨
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига қонуний чора кўрилди.
Аниқланишича, 2026 йилн 7 июнь куни, фуқаро ўзига тегишли бўлан “Spark” русумли транспорт воситасига руҳсат этилмаган қурилма (ялт-ялт этувчи маёқча) ўрнатиб, уни видео тасвирга олиб "Instagram" ижтимоий тармоғидаги шахсий сахифасига жойланган ва ушбу ҳолат жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон республикаси МЖтКнинг 127 моддаси 2 қисми билан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилганлигини маълум қиламиз.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

June 12, 04:13
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчига қонуний чора кўрилди
Барча ҳайдовчиларимиздан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз!
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

June 12, 03:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Расмий_маълумот
Ижтимоий тармоқларда “Cоbalt” русумли автомобиль бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказганлиги акс этган видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз
Жорий йилнинг 11 июнь куни тахминан соат 21:34 ларда 1982 йилда туғилган Р.Ю. (руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи) ўзининг бошқарувидаги давлат рақам белгиси 10 H 334 CB бўлган “Cоbalt” русумли автомашинасида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси бўйлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда, ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланган.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттириб, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро томонидан бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ИИО ходимлари томонидан табель қуролидан фойдаланилиб, огоҳлантиришдан сўнг автомашина ғилдирагига ўқ узиш орқали тўхтатилган ва кейинги ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
👉
@YHXX_UZ

June 11, 16:13

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали Пахтаобод тумани Маданият қишлоғи аҳолиси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда мазкур ҳудудга қўшимча ЙҲХ хизмати ходимларини ажратиш юзасидан йўлланган мурожаат Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Ҳозирги кунда мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Маданият қишлоғи ҳудудида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилаётган қоидабузарликлар, кечки вақтда ҳаракат хавфсизлиги ҳолати ҳамда йўл-патруль хизмати куч ва воситаларини самарали жойлаштириш масалалари атрофлича таҳлил қилинмоқда.
Ўрганиш натижаларига кўра, қонунчилик талаблари ва хизмат заруратидан келиб чиққан ҳолда тегишли чоралар белгиланади ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар кучайтирилади.
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ аҳолининг мурожаатлари ва таклифларига доимий эътибор қаратиб, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни давом эттиради.

June 11, 14:59
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

NO_COMMENT
IIV rahbariyati Andijonda fuqarolar bilan sayyor qabul o‘tkazdi
©️
IIV JXD Axborot xizmati
-----
ИИВ раҳбарияти Андижонда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди
©️
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати
📲
Telegram
|
📹
YouTube
|
🖥
Instagram
|
💻
Facebook

June 11, 13:52
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича батафсил маълумот
2026 йил 11 июнь куни соат 12:30лар чамасида, Асака тумани "Хонақа" МФЙ Қадим кўчасидан ўтган "Асака-Қадим" автомобиль йўли Қадим ва Муқумий кўчалари кесишган чоррахасида, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган Э.У. ўзининг "Спарк" русумли автомашинасида Қадим ва Муқумий кўчалари кесишган чоррахасидан ўтаётиб, чап томонидан харакатланиб чоррахадан чиқиб кетаётган "Дамас" русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида "Дамас" автомашина салонида бўлган 1 нафар йўловчиси тан-жарохати олиб шифохонага мурожаат қилган ва автомашиналар моддий зарарланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

June 11, 13:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Диққат
Ижтимоий тармоқларда "Асакада Дамас аварияга учраб ағдарилиб кетгани айтилмоқда. Ичидан одамларни чиқариб олишяпти, йўлларда хушёр бўлинглар, ўзгалар хаётига хам жавобгарсиз!" сарлавҳаси билан тарқалган видео Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан назоратга олинди.
Тез орада мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича батафсил маълумот ҳақида саҳифамизда эълон қиламиз.
📢
Биз билан қолинг, энг тезкор ва ишончли маълумотлар — шу ерда
👉🏻
https://t.me/AndYHXB_pressa
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

June 11, 12:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

RASMIY MUNOSABAT
Ijtimoiy tarmoqlarda Andijon shahri Bobur ko‘chasida, QUAF universiteti yaqinida joylashgan svetoforning ko‘rinishiga daraxt shoxlari xalal berayotgani, natijada haydovchilar uchun noqulay vaziyat yuzaga kelayotgani haqida murojaat e’lon qilindi.
Mazkur murojaat Andijon viloyati IIB JXX YHXB tomonidan mas’ul tashkilotlar bilan hamkorlikda o‘rganib chiqildi.
O‘rganishlar davomida svetofor obyektining ko‘rinishiga daraxt shoxlari qisman to‘sqinlik qilayotgani aniqlanib, holat yuzasidan tegishli choralar ko‘rildi.
Xususan, Andijon shahar obodonlashtirish xodimlari tomonidan daraxt shoxlari tartibga keltirilib, svetoforning barcha harakat ishtirokchilari uchun aniq va to‘liq ko‘rinishi ta’minlandi.
Hurmatli fuqarolar! Yo‘l harakati xavfsizligini ta’minlashga qaratilgan murojaat va takliflaringiz mas’ul idoralar tomonidan doimiy ravishda o‘rganib chiqiladi. Bildirilgan taklif va murojaatlar uchun minnatdorchilik bildiramiz.
Andijon viloyati IIB JXX YHXB Axborot xizmati

June 11, 10:13
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

“Намунали пиёда” – болалар учун қизиқарли ва фойдали тадбир!
Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларда йўл ҳаракати қоидаларига ҳурмат ва масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳида ЙПХ ходимлари томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир доирасида болажонлар учун “Намунали пиёда” номли қизиқарли викторина ташкил этилиб, улар йўл белгилари, пиёдаларнинг ҳаракатланиш қоидалари ҳамда йўлда хавфсиз ҳаракатланиш бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Савол-жавобларга фаол қатнашган болалар рағбатлантирилди.
Шунингдек, ЙПХ ходимлари томонидан болаларга йўлларда эҳтиёткор бўлиш, белгиланган жойлардан ўтиш ва транспорт воситалари ҳаракати вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича тарғибот материаллари тарқатилиб, хавфсизликка оид муҳим тавсиялар етказилди.
Йўл қоидаларини билиш — ҳар бир боланинг хавфсиз келажаги гаровидир

June 11, 09:47
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

‼️
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН
‼️
Ҳурматли ҳамшахарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!
🗓
2026 йил 11 июнь куни Андижон шаҳридаги Бобур арена стадиони атрофида ташкил этилган 24/7 савдо дўконларининг очилиш тадбири муносабати билан аҳоли учун концерт дастури белгиланган. Шунга кўра, шаҳар ҳокимлигининг тегишли фармойишига асосан;
⛔️
- Андижон шаҳар Ю.Отабеков ва Мустақиллик кўчалари кесишган "Клиника" чоррахаси олдидан, Мустақиллик ва Қўшариқ кўчалари кесишган чорраха олдига қадар транспорт воситалари учун ҳаракат соат
17:00дан 22:00га
қадар чекланишини маълум қиламиз.
⚠️
Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, шу куни вақтинчалик айланма йўллардан ҳаракатланишларини сўраймиз!
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати