Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

🕌"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал

angren_masjid_official
🌙 Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар «Қорабоғ» жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. 📄 Диний саволлар учун: 📞 Тел: (78) 150-33-44 🔗 @SavollarMuslimUzBot 📬 Таклиф ва мулоҳазалар учун: • Telegram.me/Masjid_adminbot
Подписчики
7 911
24 часа
-2
30 дней
-79
Просмотры
1 476
ER
18,66%
Посты (30д)
331
Символов в посте
1 002
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
July 28, 23:31
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🤲
У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
..
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди»,
дедилар.
Маъноси:
Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
http://Taplink.cc/angren_masjid

July 28, 19:57

🕌
"Қорабоғ" жоме масжиди | Расмий канал
pinned a photo

July 28, 19:57
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

📒
إنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا
🤲
“... албатта намоз мўминларга

вақтида фарз қилингандир”
📕
(Нисо сураси, 103-оят).
🗓️
2026/1448 ЙИЛ 29 ИЮЛЬ ЧОРШАНБА САФАР ОЙИНИНГ 15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🕰️
(Тошкент шаҳри вақти билан)
🕋

ТОНГ - 03:40
🕋

ҚУЁШ - 05:10
🕋

ПЕШИН - 12:34
🕋

АСР - 17:34
🕋

ШОМ - 19:48
🕋

ХУФТОН - 21:15
📚
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
🪶
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
🤲
«Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»
📒
Абу Довуд ривоят қилган.
🌐
Каналга уланиш
📱
Дўстларингизга улашинг
✅️
T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky

July 28, 15:22
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Ўзбекистон банкирлари Малайзияда исломий банкинг бўйича малака оширди
Ўзбекистон банк-молия соҳаси вакиллари Малайзиянинг Ислом молияси бўйича шариат маслаҳатчилари ассоциацияси (ASAS) томонидан ташкил этилган “Исломий банк дарчаси” мавзусидаги ўқув-амалий дастурида иштирок этиб, соҳадаги илғор тажрибаларни ўрганди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Дастурнинг илк битирувчиларига халқаро сертификатларни топшириш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев давлат раҳбари ташаббуси асосида мамлакатимизда ислом молиясини жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, элчи жорий йилда соҳани тартибга солувчи махсус қонун қабул қилингани ислом молиясини ривожлантиришда муҳим босқич бўлганини қайд этди.
Тадбирда Ўзбекистон учун Малайзия тажрибасининг учта устувор йўналиши алоҳида таъкидланди. Биринчидан, бу – қўшалоқ банк тизими бўлиб, унда анъанавий ва исломий банклар ягона регулятор назорати остида параллел фаолият юритади.
Иккинчидан, марказлашган шариат назорати тизими орқали банклар томонидан ўзаро зид фатволар қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Учинчидан, “Исломий дарча” модели тижорат банкларида янги инфратузилмани тез ва самарали шакллантириш имконини беради.
Малайзиянинг йирик исломий банкларидан бири – “Maybank Islamic Berhad” бош директори ўринбосари Моҳд Рамазон Фитри Ўзбекистонда ислом банк иши ва молиявий хизматларни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди.
У Ўзбекистон банк тизими вакилларига исломий дарчаларни ташкил этиш, зарур молиявий инфратузилмани шакллантириш ҳамда аудит жараёнларини йўлга қўйишда амалий ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Ўз навбатида, ASAS бош ижрочи директори Мохтар Абдулла мазкур ўқув дастури давомида ўзбекистонлик мутахассислар ислом молияси инструментлари, шариат бошқаруви ва исломий дарчалар фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштирганини таъкидлади.
Тадбир якунида бундай ўқув дастурлари Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги молиявий-инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатимизда шариат тамойилларига асосланган замонавий банк хизматларини самарали жорий этиш учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилиши қайд этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️
T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky

July 28, 14:08
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#mutolaa
#foydali
#salomatlik
🌙
УЙДА АХЛАТ ТЎПЛАШНИНГ ЗАРАРЛАРИ
📿
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни уй ва ҳовлиларни озода тутишга,
чиқинди ва ахлатларни тўплаб қўймасликка чақирганлар. У зот алайҳиссалом бундай деганлар:
“Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни суядир. Озодадир, озодаликни суядир. Карамлидир, карамни суядир. Сахийдир, сахийликни суядир. Шундай экан, ҳовлиларингизни озода тутинг!..”
(Имом Термизий ривояти).
❗️
Уйда ахлат тўплаб қўйиш нафақат диний, балки тиббий ва психологик жиҳатдан ҳам катта зарарларга эга.
Чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб ташламаслик уй муҳити ва инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
🚫
Тўпланган ахлат сувараклар, пашшалар, сичқон ва каламушларни ўзига тортади.
Улар вабо, тиф ва дизентерия каби хавфли инфекцияларни ташийди.
🍊
Озиқ-овқат қолдиқлари тез чирийди.
Натижада ҳавода кўзга кўринмас замбуруғ споралари кўпайиб, аллергия ва астмани қўзғатади.
🧬
Чириш жараёнида аммиак ва водород сулфид каби газлар ажралади
. Бу газлар бош оғриғи, кўнгил айниши ва нафас қисишига сабаб бўлади.
🤔
Бетартиб ва ахлат тўла уйда яшаш инсон миясини толиқтиради.
Бу доимий стресс, асабийлик ва сурункали чарчоқни келтириб чиқаради.
🧠
Ифлосланган ҳаво ва тартибсизлик одамнинг иш қобилиятини пасайтиради.
Диққатни бир жойга жамлаш қийинлашади.
✍️
Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky

July 28, 07:54
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#muftiy_minbari
Кўринмас дўстлардан эҳтиёт бўлинг
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️
T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky

July 28, 06:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Киши дўстининг динидадир
Дўстингиз билан бирор дунёвий манфаат ёки бир мақсад учун эмас, аксинча, Аллоҳ йўлида биродар бўлишни хоҳлайсиз.
Борди-ю, хатога йўл қўйсангиз, ҳеч иккиланмай сизни тўғри йўлга бошлашини хоҳлайсиз.
Дўстингиз сирингизни бировларга тарқатмасдан, ичида сақлашини хоҳлайсиз.
Дўстингиз сизни ғийбат қилмаслигини ва яна сиз ҳақингизда ёмон гаплар гапирмаслигини хоҳлайсиз.
Барча ишларда тилию дили бир бўлишини хоҳлайсиз.
Ишингиз тушиб турганида, сизга ҳеч иккиланмай ёрдам беришини хоҳлайсиз.
Дўстингиз хулқингиздаги камчиликларни меъёр доирасида кўтариб, ташлаб кетмаслигини хоҳлайсиз.
Дўстингиз сизни пастга тортқиламасин, аксинча, ўзи кўтарилган зинапоялар томон олиб чиқсин. Ўзингиздан-да, хушхулқ, амалда маҳкам ва ўткир ақл эгаси бўлган кишини дўст сифатида танланг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бундай дедилар:
“Сизларнинг яхшиларингиз уни кўриш сизларга Аллоҳни эслатадиган ва гапи илмингизни зиёда қиладиган ва амали сизларни охиратга ундайдиган одамдир”
(Имом Термизий ривояти).
Қаерда бўлсангиз ҳам солиҳ кишиларни излаб топинг ва уларни дўст тутинг. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Уларнинг сафида бўлмасам ҳам мен,
Солиҳ кишиларнинг ошуфтасиман.
Ул зотлар ортидан эргашиб зора,
Шафоат йўлига топсам гар чора.
Муккасидан кетган гуноҳлар ичра,
Бундай кишиларни суймасман сира,
Бўлса ҳам амалларим ундан-да қора.
Луқмони Ҳаким раҳимаҳуллоҳ ўғлига васият қилиб: “Эй ўғлим, бирга юрсанг сенга безак бўладиган, унинг олдида бўлмаганинг пайт сени ҳимоя қиладиган киши билан дўст тутин”, деган экан.
Доимо сизга ёрдам қўлини чўзадиган ва яхшилик томон етаклаб, ёмонликдан четлатадиган кишиларга яқин бўлинг. Яхшилар билан бирга бўлишга интилинг.
Кузатувлардан маълумки инсон дўстига жуда катта таъсир ўтказади. У дўстини яхшилик йўлига бошлаб, унинг иймонию диёнатини зиёда қилиши ҳам мумкин, ёки, аксинча, залолат ва бузғунчилик ботқоғига ботириб, уни ҳалокатга юз туттириши ҳам мумкин. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши дўстининг динидадир. Шундай экан, бирингиз ким билан ошно бўлаётганига қарасин”.
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” номли китобдан
Дўстларингизга улашинг:
T.me/+yICj7y5gZWQ0OTky

July 28, 04:37
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

July 28, 04:37
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

July 28, 02:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🤲
"Ас-Сомад" исмини 125 марта айтсангиз
💬
Фазилатли Шайх Абдуллоҳ Сирожуддин раҳимаҳуллоҳдан:
"Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмини зикр қилишда адад борми?"
деб сўрашди. У зот: "Ҳожатларни раво бўлиши учун саҳарда (125) бир юз йигирма беш маротаба зикр қилинади", деб жавоб бердилар.
☝️
Аллоҳ таолонинг "Ас-Сомад" исмининг маъноси:
"Барча маҳлуқотлар Унга юзланадиган ва бандалари барча диний ва дунёвий муҳим ишларида Уни қасд қиладиган Зотдир. У улуғ сифатлари кенгдир. Барча маҳлуқотларни Унга ҳожати тушадиган, бутун борлиқ Уни қасд қиладиган Зотдир. Уларнинг барча ишларида ундан ўзга Робб йўқдир",
демак.
https://Taplink.cc/angren_masjid