Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Aqoid asoslari

aqoid_asoslari
Ushbu darslardan faqat ilm yo‘lida foydalanishga ruxsat beriladi. Xos savol uchun: @Aqoid_asoslari_bot Alloh taolo hammamizga foydali ilm bersin!
Подписчики
3 278
24 часа
7
30 дней
63
Просмотры
929
ER
28,34%
Посты (30д)
32
Символов в посте
320
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 25, 13:19

Қоида
كل حقيقة علمية في العلوم الطبيعية مؤقتة حتى أوضح الأشياء منها.
Табиий фанлардаги илмий ҳақиқатларнинг барчаси вақтинча. Ҳаттоки энг ёрқинлари ҳам.
Янада афзал изоҳлари топилса, ўша заҳоти ўзгараверади.
Бундан иккита асосий фойда оламиз:
1. Оят ҳадислардаги илмий мўъжизаларни топдим дейишга шошилманг!
2. Оят ҳадислардан биронтасини илмий ҳақиқатга зид дейишга ҳам шошилманг!
Аллоҳ таоло фойдали илм берсин!
@aqoid_asoslari

October 25, 13:07

Қоида
الظاهر إذا خالف البرهان يؤول وإلا تأويله حرام وتضييع للشريعة لأنك ستقوي الظنون على ظن هو أحق بالقبول.
Зоҳир маъно бурҳон(қатъий далил)га хилоф келсагина таъвил қилинади. Йўқса таъвил қилиш ҳаром ва шариатни йўққа чиқариш бўлади. Негаки қабул қилишга ҳақлироқ маънодан эҳтимолий маънони устун қўяётган бўлади.
@aqoid_asoslari

October 25, 12:52
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Қоида الأصل لا يحتاج إلى دليل بل خلافه يحتاجه Аслга хилоф қилган далил келтиради. Масалан: Олам ҳодислиги исботлангач, Яратувчига муҳтожлиги ва У битта экани асл. Кимики яратувчи биттадан кўплигини даъво қилса, далил келтириши шарт. Ҳар бир масалада асллар…

October 25, 12:13

Қоида
الأصل لا يحتاج إلى دليل بل خلافه يحتاجه
Аслга хилоф қилган далил келтиради.
Масалан:
Олам ҳодислиги исботлангач, Яратувчига муҳтожлиги ва У битта экани асл. Кимики яратувчи биттадан кўплигини даъво қилса, далил келтириши шарт.
Ҳар бир масалада асллар нима эканини билиб олишимиз керак. Шунда вазифалар ойдинлашади.
Аллоҳ таоло фойдали илм берсин!
@aqoid_asoslari

October 23, 10:04

Аломат
"
يأتي على الناس زمان يذوب فيه قلب المؤمن، كما يذوب الملح في الماء
" ، قيل: مم ذاك؟، قال: "
مما يرى من المنكر لا يستطيع أن يغيره
".
Инсонларга шундай замон келади, унда мўминнинг қалби худди туз сувда эриганидек эрийди.
Нима сабабдан? – дейилди.
Мункар
(Ислом қайтарган ишлар)
ни кўриб, ўзгартиришга кучи етмаганидан
, дедилар.
(Ибн Абу Дунё Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган)
@aqoid_asoslari

October 22, 02:29

Илмига амал қилмаган олим, (охиратда)бутпарастлардан олдин азобланади(жаҳаннамга улоқтирилади).

October 19, 02:28

Kalom_haqida_kalom.pdf

October 19, 02:24

Савол-жавоб
5-савол:
Ассалому алайкум.
Умдатул ақоид дарсининг 11-қисмидан саволим бор эди.
Дарснинг охирроқларида Аллоҳ нинг исмлари тўғрисида гап борганди…
Тавқифий сўзининг луғавий маъноси?
Кейинги савол:
Аллоҳ нинг 99 исми бор деган эътиқод нотоғри эмасми?
Жавоб:
1. Тавқиф тўхтаб туриш маъносида бўлиб, Аллоҳ таолонинг исмлари ваҳий асосида бўлади деганидир. Бошқа биров ўзича қайсидир исмни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатолмайди.
2. Нотўғри эмас. Биз бандаларга нисбатан машҳур бўлган исмлари тўқсон тўққизта. Лекин, Аллоҳ таолонинг бундан бошқа исмлари ҳам бор. Муайян сонга чекланмаган.
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

October 19, 02:18

Савол-жавоб
4-савол:
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ устоз таҳорат олганда ҳамма инсоннинг гуноҳи тўкиладими ёки тақводорларникими фақат ? Ёки ихлос қилганларникими фақат
Жавоб:
Аллоҳ розилиги учун таҳорат олябман деган ниятдаги ҳар бир мусулмон инсон тақводор бўлмаса ҳам гуноҳлари тўкилади. Лекин, кичик гуноҳлар тўкилади. Катта гуноҳлар учун алоҳида-алоҳида тавба қилиш фарзи аъйн бўлади.
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

October 18, 15:06

Таажжуб
Тоат-ибодат қила туриб қабул бўлмай қолишидан қўрққан зотлар қаерда-ю, гуноҳ-маъсиятга ботса-да, ишингиз бўлмасин охиратда ўзим жавобини бераман дея журъат қилаётган каслар қаерда?!
@aqoid_asoslari