
Azon-TR
‼️
🇹🇷
Туркия Президенти Эрдўғон:
🔘
Ғарб давлатлари халқаро қонунларга амал қилмаяпти, чунки "тўкилган қон мусулмонларнинг қони".
🔘
Ғазога қилинган ҳужумлар узоқ вақтдан бери ўзини ҳимоя қилиш чегарасидан ошиб, очиқ шафқатсизлик, ваҳшийлик, қирғин ва геноцидга айланди.
🔘
Ёрдам кемаларини жўнатиш ўрнига самолёт ташувчи ва ҳарбий кемаларни жўнатиб, улар қайси лоббиларга хизмат қилишларини аниқ кўрсатдилар.
🔘
Европа Комиссияси кеча чиқиб: “Биз ҳозирча ўт очишни тўхтатишга чақира олмаймиз", деди.
Яна қанча одам ва болалар ўлиши керак? Сизнинг ҳисобингиз қандай? Яна қанча бола ўлиши керак?
Агар сиз сиёсат билан шуғулланаётган бўлсангиз, биз ҳам сиёсат билан шуғулланамиз. Мен 40 йилдан бери сиёсатдаман ва ҳеч қачон бундай ваҳшийликларга кўз гувоҳ бўлмаганман!
©
️
Azon
❗️
Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғаннинг ташаббуси билан Фаластинлик етимларни Туркияга етказиб бериш бўйича тегишли органлар ўртасида музокаралар бошланди, шунингдек Ғазо сектори атрофидаги сўнгги эскалация пайтида жароҳат олган болаларни олиб келиш режалаштирилган!
TRT Haber
©
️
Azon
❗️
UNRWA, босқинчи Исроил мактабларни бомбалаши таҳдиди туфайли 6 та мактабини эвакуация қилишни талаб қилмоқда, минглаб уйсиз оилалар Ғазодаги сўнгги бошпаналари бўлган бу мактабларда бошпана олмоқда.
©
️
Azon
🇨🇳
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги: Яқин Шарқдаги асосий устувор вазифаларимиздан бири пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини яратиш! Фаластинликлар ўзини ҳимоя қилиш ва ўз ҳудудларини озод қилиш ҳуқуқига эга!
©
️
Azon
‼️
🇺🇸
Украина орқа планга ўтмоқда
Қўшма Штатлар Украинага ваъда қилинган ўн минглаб артиллерия снарядларини Исроилга топширишини тасдиқлади - Тҳе Нев Ёрк Тимес Пентагон вакилига таяниб.
Бугун Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланишидан олдин журналистлар Боррелга Украина ҳақида бирорта ҳам савол беришмади. Европа бош дипломатининг ўзи бунга эътибор қаратди - матбуот билан суҳбати охирида унинг ўзи ҳам шу мавзуни кўтарди ва Украина ҳақида унутмасликни сўради.
©
️
Azon
‼️
🇵🇸
Фаластин православ черкови патриархи Энтони Ханония:
“Агар босқинчи Исроил Фаластинда мусулмонларга Азон айтишни тақиқласа, Азонни мен ўзим айтаман!”
©️
Azon
❗️
Яҳудийлар ишғоли тарихининг тушунарлироқ кўриниши
©
️
Azon
🇵🇸
Фаластин: Ғазодаги жангчилар Тел-Авивни ракеталар билан ҳадафга олиши муваффақиятли бўлди. Исроил босиб олган ҳудудлар Ғазо ракеталаридан зарар кўрмоқда.
©
️
Azon
‼️
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан:
Биз Туркия сифатида Исроилнинг фақат араб қўшнилари билан сулҳ тузганини ва фаластинликлар билан икки давлат тузиш қарорига келмаганини стратегик хато деб билдик.
Эслатиб ўтамиз, бугун Туркия ТИВ раҳбари қисқа вақт ичида иккинчи марта Мисрга ташриф буюради. Биринчи марта 13-14 октябрь кунлари борганди. Ҳар икки ташрифнинг ҳам асосий мавзуси Фаластин муаммосини ҳал этишдир
©
️
Azon
🇹🇷
🇵🇸
Trendyol Ғазо секторига 10 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатади
Келгуси ҳафтада Trendyol платформасида Ғазонинг тинч аҳолисига қўшимча ёрдам кўрсатиш учун янги гуманитар дастурлар ишга туширилиши айтилди.
©️
Azon