Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Банк юристи

bank_yuristi
Банк ва юридик сохага оид хуқуқлар Боғланиш учун: @bank_yuristbot
Подписчики
1 560
24 часа
30 дней
-10
Просмотры
3 089
ER
1,92%
Посты (30д)
Символов в посте
1 164
February 27, 06:33
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

TADBIRKORLAR UCHUN JUDA UZOQ KUTILGAN YANGILIK
👏
❗️
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-39 son Farmoni bilan
Soliq kodeksining 227 prim 1-moddasiga asosan qoʻllanilgan jarimalarning summasi 98 % dan 2 %ga tushirildi!

Farmon kuchga kirgunga qadar
227 prim 1-modda
bilan qoʻllanilgan moliyaviy jarimalar boʻyicha mavjud qarzdorlikning
98 %i hisobdan chiqariladi
va qarzdorlikni undirish bilan bogʻliq
sud va ijro ishlari tugatiladi.
——————————————————
I.M.H.O:
Bir savol tug`iladi nahotki?: qonun bilan tartibga solingan mazkur mantiqsiz norma bo`yicha shu paytgacha bo`lgan tadbirkorlarning siqilishi, ba`zilarining faoliyatini tugatib bankrot deb e`lon qilishi birgina farmon bilan hal qilinsa! Nahotki ushbu farmon mazkur sanksiyalar qo`llanilgan paytda, tadbirkorlar dardini kimga aytishini bilmasdan halak bo`lgan paytda
(Konstitutsiayning mutanosiblik prinsipi o`sha paytda ham bor edi)
qabul qilinmadi?
Nima bo`lganda ham yaxshi yangilik bilan kun boshlanganidan jamoamiz bilan judayam xursand bo`ldik!

February 14, 10:13
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛГАН ШАХСНИНГ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАЧОН ТУГАЛЛАНАДИ?
Жиноят кодексининг 78-моддасига
кўра шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
э) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

December 10, 16:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ЕР
МАСАЛАСИ
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари:
"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 30-моддасига кўра ер участкаларига бўлган ҳуқуқ тури ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ҳақидаги ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Агар ер участкасини ажратиш (реализация қилиш) тўғрисидаги 2021 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинган ҳужжатларда ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим:

якка тартибда уй-жой қуриш ва уни ободонлаштириш, деҳқон хўжаликларини ҳамда жамоа боғдорчилигини ва узумчилигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаларига нисбатан жисмоний шахсларнинг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи;

бинолар ва иншоотлар қурилиши учун берилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи;

қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи.
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

December 10, 15:53

#СОЛИҚ
(МАРКИРОВКА)
Бугунги кунда тадбиркорларнинг энг оғриқли масаласи бўлган Солиқ кодекси 227 прим 1-моддасига асосан қўлланилган жаримани бекор қилдириш учун бир неча асослар!
1⃣
Тегишли юридик хизмат кўрсатиш марказининг хулосаси олинмасдан солиқ текширувига оид юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинган бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарори);
2⃣
2022 йил 1 ноябрдан кейинги даврдаги “Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъекти хабардор қилинмаган бўлса (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори);
3⃣
Корхона чакана савдо ва умумий овқатланиш корхонаси ҳисобланса, идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоидаларини бузилиши эмас, балки савдо қоидаларининг бузилиши (МЖТК 164-модда) деб квалификация қилиниши лозим;
4⃣
Солиқ назоратини (текширувларини) амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан (тўхтовсиз ва изчил) фойдаланиш воситасида амалга оширилади, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса — холислар иштирокида амалга оширилиши белгиланган. Мазкур нормага амал қилмаслик текширувларнинг процессуал нормаларни бузган ҳолда ўтказилганини асослайди.
5⃣
Соф тушумни ҳисоблашда хатога йўл қўйилган бўлса(соф тушум товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган, товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган, унга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмоли солиқлари суммаси киритилмаган тушум сифатида аниқланади. Унга товарларнинг қайтарилиши, харидорлар учун берилган чегирмалар ва бошқалар киритилмайди)
ВМҚ 07.01.2021 йил 1-сон қарори,
ВМҚ 05.02.1999 йил 54-сон қарори;
6⃣
Давлат органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланмаган бўлса. Конституция 20-модда.
Бу бирламчи ва одатий асослар бўлиб, ҳар бир индивидуал иш ҳолатидан келиб чиқиб, қўшимча асослар кўрсатилиши мумкин!
Бундан ташкари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 август куни тадбиркорлар билан учрашувида:
Жарималар миқдори ҳам тадбиркорларнинг тўлаётган солиғидан ошиб кетмаслиги кераклигини айтиб ўтган
.
Мазкур ваьдани судлар томонидан инобатга олиниши ва тез орада реализация бўлишини кутиб қоламиз
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov
📞
Мурожаат учун:
(90) 444-44-95

December 10, 12:50

#БИЛАСИЗМИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 й. ПФ-93-сон Фармони билан
Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари бериш ва солиқ текширувларидан озод қилиш тартиби белгиланди
:
1️⃣
Қуйидаги мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланади
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизгача пасайтиришга ҳақли;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорлар ушбу солиқлар ставкаларини 75 фоизга пасайтиришга ҳақли;
200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
2️⃣
Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин
Дастурда иштирок этувчи тадбиркорлар барча солиқларни (бундан ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар мустасно) гаровсиз ва фоизларсиз қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлишди:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 3 ой;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганлиги учун – 6 ой;
200 та иш ўрни яратилганлиги учун – 12 ой.
Солиқ текширувларидан озод қилиш
3️⃣
Янги иш ўринлари яратилган тақдирда қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:
51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди;
200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорларга нисбатан солиқ текширувларининг барча турлари ўтказилмайди.
4️⃣
Кредит учун кафилликлар берилади
3 млрд сўмгача— 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни
режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
4 млрд сўмгача — 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни
режалаштирган тадбиркорлик субъектига;
5 млрд сўмгача — 200 тадан ортик янги иш ўрни яратишни
режалаштирган тадбиркорлик субъектига.
5️⃣
Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой.
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

December 04, 17:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Газ заправкаларга газ етказиб бериш вақти
чекланмоқда.
Соат 06:00 дан 15:00 гача газ етказиб
берилади.
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

November 30, 10:08
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ЭРТАДАН
❗️
2023 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари иш хаққи, нафақа ва пенсиялар 7%га ошади
◽️
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига
1 050 000
сўм;
◽️
базавий ҳисоблаш миқдори –
340 000
сўм;
◽️
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори –
372 000
сўм;
◽️
ёшга доир энг кам пенсия миқдори –
725 000
сўм;
◽️
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси –
800 000
сўм бўлади.
*Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармони
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

October 20, 17:29

#ФАКТ
Доллар тарихий курси
1994 й- 17-35 сум
1995 й- 40-60 сум
1996 й - 65- 90 сум
1997 й - 100-125 сум
1998 й -160 -200 сум
1999 й- 300- 600 сум
2000 й - 900-1050 сум
2001 й- 1050-1200сум
2002 й- 1180- 1580 сум
2003 й-1250- 1300сум
2006 й - 1300- 1380 сум
2008 й -1400 -1600 сум
2009 й -1600 -2000 сум
2010 й -2000- 2500 сум
2011 й -2500- 2820 сум
2014 й -2820- 3800 сум
2015 й- 3900- 6000 сум
2016 й- 6000- 8000 сум
2018 й- 7900- 8350 сум
2019 й - 8359 - 9500 сум
2020 й - 9500 - 10480 сум
2021 й - 10 500 - 10 890
2022 й- 11 000- 11 120
2023 й -12 250
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

October 10, 09:41

Исроил разведкаси ХАМАСнинг юришини улар ишлатаётган
HUAWEI
смартфонлари туфайли ўтказиб юборган бўлиши мумкин. Айтишларича, махсус хизматлар хавфсизлик тизими туфайли HUAWEI телефонларини кузатиши ва пойлаши мураккаб экан.
Яъни барча қолган бренд смартфонлари ғарбий махсус хизматлар, АҚШ разведкаси ва Моссад разведка хизмати учун кузатиш ва пойлашда муаммо яратмайди.
P/S: "IPHONEчи"лар давай ёппасига
HUAWEIга
😎
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov

August 25, 11:58

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан:
– Саида Шавкатовна
Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Азиз Юлдашевич Магрупов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Равшан Аюбович Гулямов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Алишер Саидаббасович Султанов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Шухрат Мадаминович
Ғаниев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Музаффар Муротович Камилов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Комил Исмоилович Алламжонов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Одил Қаландарович Абдурахманов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Алишербек Азизович Пайгамов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Улугбек Учкунович Курбанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
– Шерзод Икромович Асадов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
📰
Каналга аьзо бўлинг
⤵️
⚖️
@advokat_normuminov