
"Besh_kappa"
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#дайжест
🏦
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
...Марказий банк томонидан "Open bank" акциядорлик жамиятига юртимизда биринчи бўлиб исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилди. Мазкур лицензия исломий молия операцияларини қамраб олади...
➡️
Батафсил
🗣
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон миллий фанлар академиясида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
...Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда тарихий қўлёзмаларни тадқиқ этиш, буюк алломалар меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва илмий муассасалар ўртасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди...
➡️
Батафсил
🗣
Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди
...Хоразм вилоятида ўтказилаётган илмий-амалий семинар доирасида Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Боғот туманидаги масжидлар ҳолати ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия ишлари ҳамда "Яшил макон" дастури доирасида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди...
➡️
Батафсил
🗣
Диний идорада хорижлик олимлар билан самимий суҳбат ўтказилди
...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Буюк Британиянинг “Woolf Institute” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонларга юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида диний таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди...
➡️
Батафсил
🗣
Имом-хатиблар Марказда аждодлар мероси ва тарихий тараққиёт билан танишди
...Самарқанд вилоятидан 40 дан ортиқ имом-хатиб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ислом цивилизациясининг шаклланиши ва алломаларимизнинг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини ўзида акс эттирган тарихий экспозициялар билан яқиндан танишдилар...
➡️
Батафсил
📝
Баҳриддин Хушбоқов
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
Markaziy bank tomonidan islomiy bank faoliyati uçun ilk litsenziya berildi
📄
Markaziy bank Boşqaruvining 2026-yil 23-oktabrdagi 28/1-sonli qaroriga muvofiq, “Open bank” aksiyadorlik jamiyatiga islomiy bank faoliyatini amalga oşiriş huquqini beruvçi 1-I-sonli litsenziya berildi. Bu — Özbekistonda islomiy bank faoliyati uçun berilgan ilk litsenziya.
🛡
Mazkur litsenziya Özbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati töğrisida”gi Qonuni 5¹-moddasida nazarda tutilgan islomiy moliya operatsiyalarini qamrab oladi.
Eslatib ötamiz, bank xizmatlaridan foydalanişdan avval bankning tegişli litsenziyaga ega ekanini Markaziy bankning rasmiy veb-sayti orqali tekşirişingizni söraymiz.
In English:
Central Bank grants Uzbekistan’s first licence for Islamic banking activities
📄
Pursuant to Resolution No. 28/1 of the Board of the Central Bank dated 23 October 2026, Open Bank Joint-Stock Company has been granted Uzbekistan’s first licence for Islamic banking activities — Licence No. 1-
🛡
The licence covers the Islamic finance operations specified in Article 5¹ of the Law of the Republic of Uzbekistan “On Banks and Banking Activities”.
Before using banking services, please verify that the bank holds the appropriate licence by checking the Central Bank’s official website.
#muftiy_minbari
Омонат бўлган фарзанд
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
СУННАТ НИМАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ?
1. «
Гап
» – бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолат ва муносабатларда айтган гаплари киради. Мисол учун, «Албатта ишлар ниятга боғлиқдир» деганлар. Мана шу муборак гапни эшитган одамлар омонат тариқасида уни эшитмаганларга етказганлар. Шу тарзда авлоддан-авлодга ўтиб, муҳаддис олимгача етиб келган. Муҳаддис эса, илмий йўллар билан текшириб, унинг ҳадис эканлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина китобига киргизган. Буни «қавлий (гап) суннат» дейилади.
2. «
Иш
» деб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган иш-амаллари тушунилади. Айтайлик, таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, ҳаж адо этишлари ва бошқа ишлари. Шунга ўхшаш амалларини кўрганлар кўрмаганларга айтиб, кўрсатиб берганлар. Бундай маълумотлар шу тариқа ҳадис олимига етиб келган ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари сифатида асар бўлиб қолган. Буни «амалий (иш) суннат» дейилади.
3. «
Тақрир
» – бир нарсага иқрор бўлиш, унинг тўғрилигини тасдиқлаш-маъқуллаш маъносини англатади. Суннатдаги тақрир эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлар томонидан содир бўлган баъзи нарсаларни маъқуллашларидан иборат. Биргина мисол: Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссалом юборган бир тўп лашкарга бош эди. Борган жойида жунуб бўлиб қолади ва совуқдан қўрқиб, ғусл қилмасдан, таяммум билан намоз ўқийди. Унинг шериклари буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қилган ишини маъқуллаганлар. Маъқуллаш маъқул, деб айтиш билан ёки инкор қилмай, индамай қўя қолиш билан ҳам бўлади. Буни «тақририй суннат» дейилади.
4. «
Халқий
» деб тана тузилишидаги сифатларга айтилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган кишилар У зотнинг бўй-бастлари, тана тузилишлари, сочлари, кўзлари ва бошқа аъзоларини батафсил васф қилиб берганлар. Бу маълумотлар ҳам ривоят бўлиб муҳаддисларга, улар орқали Ислом умматига етиб келган. Масалан, Имом Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадийя» асарлари айнан шу масалага бағишланган алоҳида китобдир. Барча муҳаддисларимиз ҳам алоҳида китоб таълиф қилмасалар-да, шу маънодаги ҳадиси шарифлардан ўзларига етганларини ривоят қилиб қолдирганлар.
5. «
Хулқий-ахлоқий сифатлар
». Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари, ҳилмлари, шижоатлари, саҳийликлари каби барча ахлоқий фазилатларини ҳам ривоят қилиб қолдирганлар. Бу ҳақдаги маълумотлар ҳам суннатга киради.
6. «
Таржимаи ҳол
». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, У зот таваллуд топганларидан бошлаб, то Роббилари даргоҳига етгунларича бўлган таржимаи ҳоллари ўта аниқлик ва бутун тафсилотлари билан ривоят қилинган. Бу бобга тегишли ривоятлар тўплами «Сийрат» дейилади.
Муҳаддис уламоларимиз мана шу олти бандга тегишли ҳар битта маълумотни атрофлича, чуқур ўрганиб, ўз китобларига киритганлар. Ўз-ўзидан маълум бўлмоқдаки, Суннат Ислом учун, мусулмонлар учун ўта муҳим манба. Чунки у Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом, яъни Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал динини ўз ҳаётларида тўлиқ татбиқ қилиб кўрсатган муборак зотнинг гаплари, ишлари, маъқуллашлари, халқий, хулқий сифатлари ва таржимаи ҳоллари мажмуасидан иборатдир.
(
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)
.
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан
.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz
🤲
Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир...
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», -
дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
Маъноси:
“Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Beshkappa_uzz