Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

BMB HOLDING

bmbtg
🌐 www.bmb-holding.uz ✉️ info@bmb-holding.uz ☎️ (+998 55) 517-22-99 🗺 Manzil: Toshkent shahri, Yakkasaroy tumani, Kichik halqa yo'li, 14B
Подписчики
1 070
24 часа
30 дней
-10
Просмотры
740
ER
69,16%
Посты (30д)
34
Символов в посте
938
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Блог о бизнесе и экономике
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
June 12, 05:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#BMB_INSIDE
#16_сон
BMB INSIDE лойиҳасининг навбатдаги сони BMB PFCнинг 2025/2026 йилги мавсумда футзал бўйича Олий лига ва Ўзбекистон Кубогида қўлга киритган ғалабаларига бағишланади.
Мавсум давомидаги энг муҳим лаҳзалар, ҳал қилувчи учрашувлар, жамоа кайфияти ва чемпионликка олиб келган йўл ҳақида ҳикоя қиламиз.
Ғалабалар тарихини биз билан бирга кузатинг -
#BMB_INSIDE
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 11, 14:56
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН ИНВЕСТИЦИЯ
BMB HOLDING томонидан мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда соҳага илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш мақсадида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида картошка етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида Нидерландиядан юқори ҳосилдорлиги, касалликларга чидамлилиги ва яхши сақланиш хусусиятлари билан ажралиб турувчи “Аризона” навли картошка уруғи олиб келинди. Жами 12 тонна уруғлик картошка экилиб, етиштириш жараёнлари замонавий агротехник талаблар асосида ташкил этилмоқда.
Мазкур ташаббус нафақат юқори ҳосил олиш, балки мамлакатимизда картошкачилик тармоғини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштиришга ҳам хизмат қилади.
Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дунё миқёсидаги долзарб вазифалардан бири бўлиб турган бир пайтда, BMB HOLDING томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ички бозор барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 11, 06:15
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🗣

🟦
🟦
"Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурида BMB HOLDING томонидан Сенегал Республикасига майиз экспорти йўлга қўйилгани ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 10, 14:29
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#кун_фотоси
Олтинранг ғаллазорлар BMB AGRO жамоасининг фидокорона меҳнати, ўз ишига бўлган меҳри ва юқори натижаларга интилишининг ёрқин ифодасидир.
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 10, 12:28
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🗣

🟦
🟦
BMB HOLDING’нинг экспорт фаолияти яна бир бор маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди.
Ахборот платформалари Холдинг корхоналари томонидан ўзбек майизининг Сенегал Республикасига илк бор экспорт қилингани ҳақида материаллар эълон қилди.
Мазкур экспорт операцияси BMB HOLDING учун Ғарбий Африка бозоридаги янги йўналишлардан бири бўлиб, Холдинг экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда миллий маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш борасидаги изчил ишларининг амалий натижасидир.
Мавзу юзасидан эълон қилинган материаллар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
🔵
https://www.uzdaily.uz/ru/uzbekskii-izium-vpervye-eksportirovan-v-senegal/
🔵
https://exportfocusafrica.com/2026/06/09/uzbek-raisins-enter-senegal-market-as-uzbekistan-expands-agricultural-exports-into-west-africa/
🔵
https://caspianpost.com/uzbekistan/uzbek-raisins-reach-senegal-for-first-time-as-exports-expand-into-west-africa
🔵
https://t.me/gorizont_uz/64498
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 08, 04:01
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#Кун_мотивацияси
"Тасаввур билимдан муҳимроқдир"
- Альберт Эйнштейн
Буюк ютуқлар аввал инсон тафаккурида пайдо бўлади. Янги ғоялар, улкан мақсадлар ва инновацион қарорлар айнан тасаввур орқали шаклланади. Шунинг учун ҳар қандай ривожланишнинг биринчи қадами - кенг фикрлаш ва орзу қилишдан бошланади.
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 07, 15:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

5 МИЛЛИАРД ДОЛЛАРЛИК ЛОЙИҲАЛАР, ФУТБОЛГА ҲОМИЙЛИК ВА BMB HOLDING’НИНГ МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ
“Қароргоҳ” лойиҳасининг навбатдаги сони меҳмони - BMB HOLDING Таъсисчилар кенгаши раиси ҳамда Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов.
Мулоқот давомида мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитининг трансформацияси, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тажрибаси, Бахмал заъфаронининг халқаро бозорлардаги муваффақияти ва компания фаолиятининг асосий тамойиллари ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Ўзбекистон футболининг бугунги ҳолати, миллий терма жамоанинг истиқболлари, футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳамда спорт соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан мулоҳазалар билан танишишингиз мумкин.
Премьерани қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/-MZHXo3jc5g
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 07, 14:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ZA’FARON PREMIUM HOTEL: ҲУДУДЛАР РАҲБАРЛАРИ ЭЪТИБОРИНИ ТОРТГАН ИЛҒОР ЛОЙИҲА
Тошкент вилоятига амалий ташриф билан келган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” туристик мажмуаси ҳудудида жойлашган Za’faron Premium Hotel меҳмонхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида делегация аъзолари меҳмонхонада яратилган юқори даражадаги шарт-шароитлар, замонавий архитектура ва интерьер ечимлари, меҳмонларга тақдим этилаётган сервис хизматлари ҳамда дам олиш инфратузилмасини кўздан кечирдилар. Шунингдек, меҳмонхона ҳудудида ташкил этилган қулай дам олиш масканлари, ресторан ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳақида маълумот берилди.
Мутасаддиларга мазкур меҳмонхонанинг Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳиятини юксалтириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти ҳақида тақдимот ўтказилди.
Таъкидланганидек, Za’faron Premium Hotel ҳудудда туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилаётган йирик лойиҳалардан бири бўлиб, замонавий меҳмондўстлик стандартларини ўзида мужассам этган муҳим туристик объект ҳисобланади.
Батафсил:
https://t.me/toshvilpressa/62272
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 05, 06:12
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

ЎЗБЕКИСТОН МАҲСУЛОТЛАРИ СЕНЕГАЛДА!
Бугун Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатида фақатгина анъанавий бозорлар билан чекланиб қолмай, балки Африка қитъаси каби истиқболли ва жадал ривожланаётган бозорларга кириб бориш устувор вазифа этиб белгиланган. Ана шундай юксак сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалий натижаси ўлароқ, BMB HOLDING томонидан Сенегал бозорига илк бор юқори сифатли ўзбек майизлари муваффақиятли экспорт қилинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий маҳсулотларни дунё бозорида "Made in Uzbekistan" бренди остида танитиш ҳамда логистика занжирини диверсификация қилиш бўйича қўйилган стратегик вазифалар бугун ҳаётга кўчмоқда.
Сенегал каби Ғарбий Африканинг муҳим савдо бозорларидан бирига чиқиш маҳаллий агросаноатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Замонавий экспорт - бу фақатгина маҳсулотни етказиб бериш эмас, балки энг илғор технологиялар, рақамли назорат ва сифат менежментининг уйғунлигини талаб этадиган мураккаб жараёндир. Шу сабабли, BMB High Tech корхонаси маҳсулотларнинг даладан то Сенегалдаги харидорларгача бўлган ҳаракатини тизимли равишда таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таъми ва фойдали хусусиятларини узоқ масофаларга йўқотмай етказиш учун юқори технологик ечимларни татбиқ этиш ҳамда B2B электрон платформалари орқали халқаро шартномаларни рақамлаштириш устида фаол иш олиб бормоқда.
Сенегал бозорига кириш Ғарбий Африка мамлакатларининг бошқа йирик бозорларига ҳам Ўзбекистоннинг қуритилган меваларини кенг кўламда экспорт қилиш учун муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.
BMB HOLDING'нинг ушбу ташаббуси мамлакатимизнинг иқтисодий дипломатияси ва экспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn

June 04, 04:57
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

BMB AGRO: ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР САРИ ИЗЧИЛ ҚАДАМ
BMB HOLDING таркибидаги BMB AGRO компанияси халқаро консалтинг ҳамкорлари кўмагида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида молиявий ҳисоботини муваффақиятли тайёрлади.
Лойиҳа доирасида миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича шакллантирилган молиявий ҳисоботлар МҲХС форматига трансформация қилинди. Жараён давомида актив ва мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш, таснифлаш ҳамда ахборотларни очиб бериш бўйича ишлар халқаро стандартлар талабларига мувофиқ равишда амалга оширилди.
Натижада МҲХС талабларига жавоб берадиган тўлиқ молиявий ҳисобот шакллантирилди. Бу эса молиявий маълумотларнинг шаффофлиги, ишончлилиги ва халқаро миқёсда таққосланиш имкониятини янада оширишга хизмат қилади.
Мазкур натижа компаниянинг корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, инвесторлар ва молиявий институтлар учун ахборот шаффофлигини ошириш ҳамда халқаро бозорлардаги ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур йўналишдаги ишлар аввалроқ BMB HOLDING таркибидаги BMB HIGH-TECH компаниясида ҳам муваффақиятли амалга оширилган эди. Энди эса ушбу тажриба BMB AGRO фаолиятига ҳам самарали татбиқ этилди.
Холдинг корхоналарида МҲХС тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали корпоратив бошқарув самарадорлиги, молиявий шаффофлик ва инвестициявий жозибадорликни янада ошириш мақсад қилинган. Шу нуқтаи назардан, келгусида BMB HOLDING таркибидаги бошқа корхоналарда ҳам халқаро молиявий ҳисобот стандартларини жорий этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.
МҲХС тизимини жорий этиш BMB HOLDINGнинг халқаро корпоратив бошқарув амалиётларини татбиқ этиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Бу эса халқаро молия институтлари, инвесторлар ва стратегик ҳамкорлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, компанияларнинг барқарор ўсиши ва рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади.
Telegram
l
Website
l
Facebook
l
Instagram
l
YouTube
l
LinkedIn