
Bukhara Boxing Federation
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати
Савол, таклиф ва мурожаатлар учун:
@boxingbukharabot
🎁
Мурод Ҳайитовни табриклаймиз!
Бугун, бокс бўйича бир қатор чемпионлар устози Мурод Ҳайитов ўз таваллуд кунини нишонламоқда.
Мураббий бугун 33 ёшга қадам қўйди. Фурсатдан фойдаланиб, Мурод Ҳайитовни бугунги туғилган куни билан муборакбод этамиз.Тренерга узоқ умр, соғлик-саломатлик тилаб, янада янги марраларни забт этишларини тилаймиз.
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook
21-27 июль кунлари Андижон вилоятида ўсмирлар (U-17) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақада Бухоро вилоят ўсмирлар жамоасининг бир қатор боксчилари иштирок этишади.Жанглар 22 июлдан бошлаб старт олади.
Биринчилик дастури билан юқоридаги суратда танишиб чиқишингиз мумкин!
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook
Жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Ғиждувон туманида 2013-2014,2015 -2016 йилларда туғилган кичик ўсмир боксчилар ўртасида "Ёш Истеъдод" кубоги анъанавий Республика турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада мезбон бухороликлардан ташқари Тошкент,Жиззаҳ ва Қашқадарё вилоятларидан ташриф буюрган 130 нафар спортчилар медаллар учун беллашдилар.
Уч кун мобайнида қизғин жангларга бой ўтган турнир якунида ғолиб ва совриндорлар тақдирландилар.
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook
Куни кеча Тошкент шаҳрида профессионаллар ўртасида бокс оқшоми бўлиб ўтди.Унда ўзининг дебют жангини ўтказган вилоятимиз вакили Жавоҳир Абдураҳимов(69 кг)Тошкент вилояти спортчиси Асадбек Бекмирзаевни мағлуб этди.
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook
Bukhara Boxing Federation
pinned «
Бухоро вилоят бокс федерацияси раиси Нодир Ҳамдамов билан катта интервью қиламиз. Кутябсизми?
»
Айни кунларда шаҳримиздаги Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг спортчиларини юқори савияда тайёрлаш ва вилоятда иқтидорли спортчиларни саралаш мақсадида шунингдек,дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш учун Озарбайжон бокс федерацияси вице-президенти Ровшан Гусейнов,Теҳник директор Бухоро фарзанди Хамза Авезов,
Озарбайжон кичик ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари Самир Мамедов ва Вугар Мамедов ҳамда 25 нафар спортчилар вилоятимизда бўлиб туришибди. Мазкур ташаббус мамлакатимиз спортчиларини жаҳон миқёсидаги мусобақаларга тайёрлаш ва мураббийлар тажрибасини бойитишда муҳим қадам ҳисобланади.
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook
🎁
Шаҳрам Ғиёсовни табриклаймиз!
Бугун жаҳон чемпиони, Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби
Шаҳрам Ғиёсов
ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.
Маълумот учун,
Шаҳрам
1993 йилнинг 7 июлида Бухоро шаҳрида туғилган. 2016 йили Риода ўтказилган Олимпия ўйинларида финалгача етиб борган ва кумуш медаль соҳибига айланган. 2017 йили Осиё ва жаҳон чемпионатларининг олтин медали соҳиби. "Ўзбекистон ифтиҳори" унвони соҳиби. Бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими фурсатдан фойдаланиб, боксчимизни бугунги туғилган куни билан билан муборакбод этади. Унга ўзи истаган барча орзу-истакларга эришиб юришини, профессионал рингда улкан муваффақиятларга эришишини тилайди.
Ўзбекистон бокс федерацияси Бухоро вилоят бўлими матбуот хизмати
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook
“World Boxing” ташкилоти кубоги баҳслари давом этмоқда.Боксчимиз Сабина Бобоқулова бугун -51 кг вазн тоифаси чорак финал жангида рингга кўтарилади. Сабинага Финландия вакиласи рақиблик қилади. Сабина Бобоқулова - Пила Каиво-Ожа (Финландия) Баҳслар 19:00…
“
World Boxing”
ташкилоти кубоги баҳслари давом этмоқда.Боксчимиз Сабина Бобоқулова бугун -51 кг вазн тоифаси чорак финал жангида рингга кўтарилади. Сабинага Финландия вакиласи рақиблик қилади.
Сабина Бобоқулова - Пила Каиво-Ожа (Финландия)
Баҳслар 19:00 дан бошлаб старт олади.
Telegram
|
Instagram
|
YouTube
|Facebook