
🇺🇿«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
﷽ اللهُمَّ صَلِّ وسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ.
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔
Айрим шубҳали шахслар чет элда туриб, турли диний саволларга жавоб беришмоқда. Биз уларни танимасак, улар ҳақида маълумотга эга бўлмасак ҳам, улардан фатво сўраш тўғрими?
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻
Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
https://t.me/boxodirxoji_domla
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔
“Кибр — ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситишдир”, деган маънода ҳадис бор экан. Ушбу ҳадисни тўлиқ айтиб берсангиз.
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻
Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Кун_дуоси
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи
وَدَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى امْرَأَةٍ وَبَيْنَ يَدَيْهَا نَوًى أَوْ حَصًى تُسَبِّحُ بِهِ، فَقَالَ: أَلَا أُخْبِرُكِ بِمَا هُوَ أَيْسَرُ عَلَيْكِ مِنْ هَذَا أَوْ أَفْضَلُ: سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الْأَرْضِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ، وَاللهُ أَكْبَرُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَالْحَمْدُ ِللهِ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مِثْلُ ذَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. Бас, у зот:
«Мен сенга бундан осон ёки афзал нарсанинг хабарини берайми: «Субҳаналлоҳи адада маа холақа фиссамааи, ва субҳаналлоҳи адада маа холақо филарзи, ва субҳаналлоҳи адада маа холақо байна залика, ва субҳаналлоҳи адада маа ҳува холиқун, валлоҳу акбар мислу залика, валҳамду лиллаҳи мислу залика, ва лаа илааҳа илаллоҳу мислу залика, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи мислу залика», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Зикрнинг маъноси: «Осмонлардаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», ердаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ» ва уларнинг орасидаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», энди яратадиган нарсаларининг ададича «Субҳаналлоҳ», ўшанча «Аллоҳу акбар», ўшанча «Алҳамдулиллаҳ», ўшанча «Лаа илааҳа илаллоҳу» ва ўшанча «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа
биллаҳи».
🕋
@islomuz
#muftiy_minbari
#savol_javob
❔
Шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари “Шомдан кейин касал кўрилмайди”, деб мени унинг олдига қўйишмади. Шу тўғрими?
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻
Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲
ОБУНА БЎЛИНГ
✅
ВА
УЛАШИНГ
🗣
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Видео
#таҳорат
📹
Ич кийимда таҳорат олса бўладими?
🎙
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Кун_дуоси
Такбир, тақдис, таҳлил
عَنْ يُسَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَهُنَّ أَنْ يُرَاعِينَ بِالتَّكْبِيرِ وَالتَّقْدِيسِ وَالتَّهْلِيلِ، وَأَنْ يَعْقِدْنَ بِالْأَنَامِلِ، فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ.
Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аёлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Чунки улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».
Ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилаётган Юсайра розияллоҳу анҳо ансорийя саҳобиялардан бўлганлар.
Такбир – «Аллоҳу акбар» дейиш.
Тақдис – «Субҳанал маликил қуддус» дейиш.
Таҳлил – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейиш.
Ушбу калималарни зикр қилганда уларни бармоқ билан санаш керак экан. Бу айтилаётган зикрнинг сонини билиш учун керак. Қиёмат куни бармоқлардан бу ҳақда сўралар ва нутқ қилиш талаб қилинар экан.
Албатта, бундай санаш бармоқ билан санаса бўладиган сондаги зикрларга
боғлиқ.
🕋
@islomuz
ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ОДАМ – СИЗСИЗ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:
1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;
2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;
3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;
4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;
5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;
6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;
7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;
8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);
9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;
10.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
11.Фарзандларингиз соппа-соғ;
12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;
13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;
14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;
15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;
16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;
17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...
Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...
https://t.me/boxodirxoji_domla
Улуғ сура
Фотиҳа сурасини кўп-кўп такрорлаб (ўқиб) юринглар. Чунки у илм, тиловат, зикр, дуо, руқя ва (турли зарарлардан ҳимоя) қўрғондир.
Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қуръоннинг бари шифодир, Фотиҳа сураси ундаги энг улуғидир. Ушбу сурада бошқаларида бўлмаган ўзига хос шифо хусусияти бор. Ориф инсонлар у ила хасталикларидан даволанишда давомий бўлганлар ва унинг самарали даво ва тез шифо топишдек таъсирини кўрганлар”, деди.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: "Қуръондаги барча нарсалар Фотиҳа сурасида мужассам. Фотиҳа сурасидаги барча нарсалар Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзида жамланган: "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн" - "Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз", Фотиҳа сураси, 5 оят.
Фотиҳа сураси икки шифони қамраб олади: 1. Қалбларнинг шифоси. 2. Баданларнинг шифоси.
“Бадоиъут тафсир”дан.
"Фотиҳа сураси барча касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Уйларингизни Фотиҳани ўқиш билан хушбўй ҳидга тўлдириб юборинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқин. Муҳими, такрор ва такрор ва бардавом ўқинг!" Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.
Фотиҳа(ни ўқиб дам солиш) энг улуғ дам солиш, руқядир. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Замзам сувига бир неча марта Фотиҳа сурасини ўқиб дам солиб, сўнг ичсам, тўлиқ шифо топар эдим”, деди.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!
Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇
👇
👇
https://t.me/boxodirxoji_domla