
Bugun Uchqo‘rg‘onda
Дарахтларни тартибга келтирайлик, электр узилишларининг олдини олайлик
Маҳалла ободлиги ва меҳр-саховат ойлиги доирасида ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кўчалар, ички йўллар, ариқ-зовурлар ҳамда жамоат жойларини ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда.
Айни пайтда ҳудудларда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган бир вақтда аҳолимиздан дарахтларга шакл бериб, электр тармоқларига халақит бераётган шох-шаббаларни тартибга келтиришларини сўраб қоламиз.
Юртимиз ободлиги ва маҳалламиз кўркини сақлаш барчамизнинг умумий вазифамиздир.
🚗
BIZNI AVTO MAKTAB
Xaydovchilik guvohnomasi olmoqchimisiz?
Unda siz uchun eng to‘g‘ri tanlov – Bizni Avto Maktab!
Bizda quyidagi toifalar mavjud:
✅
A
✅
B
✅
C
✅
D
✅
E
📌
Qisqa muddatda sifatli o‘qitish
📌
Tajribali ustozlar
📌
Amaliy va nazariy yordam
🎯
Xaydovchilik guvohnomasini qo‘lga kiritishda sizga yaqindan yordam beramiz!
📞
Murojaat uchun:
+998 93 050 80 88
Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига жуда оз вақт қолди!
❔
Ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Бизнес-омбудсман
ҳамда
Савдо-саноат палатаси
томонидан тадбиркорлик фаолиятини ўрганиш ва бизнес юритишда учраётган тизимли муаммоларни аниқлаш юзасидан
СЎРОВНОМА
ўтказилмоқда.
Сўровнома натижалари асосида тадбиркорликни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилади.
Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
🔗
https://ee.cerrsurvey.uz/single/0ox5shOO
✔️
Савдо-саноат палатаси раиси
Даврон Вахабов
барча тадбиркорларни сўровномада фаол иштирок этишга ва мамлакатимизда янада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшишга чақиради.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube
Маҳалладиги Профилактика инспекторининг асосий вазифалари
❗️
Ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда бириктирилган маҳалла ҳудудида ҳар бир оилани бевосита жойида ўрганган ҳолда фуқароларнинг жамоат хавфсизлигига оид ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммолари ва норозиликларини аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўради.
❗️
Бириктирилган маҳалла ҳудудида паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
❗️
Тажовузкор руҳий касаллар, спиртли ичимликка ружу қўйганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларига кўмаклашади.
❗️
Пробация назоратидагиларнинг хулқ-атворини назорат қилишда, ўрнатилган чекловларга риоя этишини текширишда, шунингдек, янги жиноят содир этишининг олдини олишда пробация инспекторларига кўмаклашади.
❗️
Бириктирилган маҳалла ҳудудида жамоат тартибини сақлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади, «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолиятини ташкил этади, фуқароларни уларнинг розилиги билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда кўмаклашишга жалб этади.
❗️
Давлат органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ҳамда уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш ҳамда маҳалладаги мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича тақдимномалар киритади.
❗️
Бириктирилган маҳалла ҳудудида фуқаролар ва юридик шахслар томонидан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга кўмаклашади.
❗️
Бириктирилган маҳалла ҳудудида тақиқланган ташкилотлар ҳамда террорчилик, экстремистик ва бошқа ғайриқонуний ва бузғунчилик йўналишидаги гуруҳлар фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлашга кўмаклашади.
❗️
ОИВ/ОИТС тарқалишининг барвақт олдини олиш, ахлоқсизлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда фоҳишахоналарнинг сақланишига чек қўйишга кўмаклашади.
❗️
Доимий яшаш жойини узоқ муддатга тарк этган шахсларни аниқлайди ва ҳисобини юритади, уларнинг чет элда бўлиш жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш олиб боради, узоқ муддат мобайнида чет элда бўлиб қайтган шахслар билан профилактик ишларни амалга оширади.
❗️
Жиноятларни аниқлаш ва фош этиш ҳамда суриштирув, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган, жазодан бўйин товлаётган, бедарак йўқолган шахсларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда бошқа шахсларни қидириш, шунингдек, шахси номаълум мурдаларнинг шахсини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади.
❗️
Шахсни мажбурий келтириш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримини белгиланган тартибда ижро этади.
@namangan_mahalla
Маҳалладаги Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари
✔️
Ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали ва умуммиллий манфаатларга хизмат қилишга қаратилган лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга оширади.
✔️
Ёшларнинг шахсий ривожланишига, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этади, «Беш ташаббус олимпиадаси»ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилади.
✔️
Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмалари ва ўз тақдири учун масъулият ҳиссини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашади.
✔️
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлайди.
@namangan_mahalla
#Xavfsiz_va_soglom_yurt
Muqaddam sudlangan zoʻravon yana panjara ortiga qaytdi
©️
"Mening yurtim" telekanali "Hudud" informatsion dasturi
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati
Websayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube