
@𝐁𝐮𝐲𝐮𝐤_𝐆𝐞𝐨𝐠𝐫𝐚𝐟_𝐔𝐳𝐛𝐞𝐤𝐢𝐬𝐭𝐚𝐧
#хайрли_тонг
Бугуннинг энг катта совғаси бу яшаш неъматига яна бир бор эга бўлганингиздир! Шундай экан шукроналик ҳисси сизни хеч қачон тарк этмасин...
Ассалому алайкум. Яна бир янги тонг муборак Қадрдон!
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_кеч
Ҳаёлларни ҳаёлларга улайдиган тун. Узун йўллар..., Йўлда ниманидир учратамиз, ниманидир топамиз, севинамиз ва йўқотамиз. Фақатгина бу йўллардан қилиб ўтган яхшиликларимиз, гўзал амалларимиз ортимизда қолади.
Шуни унутмасак бас...
Тунингиз осуда ўтсин Қадрдон!
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_оқшом
Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ османг...
Ҳар сўз берган сўзида турар деб ўйламанг...
Ҳар танишган инсонингизни ўзингиз каби билманг...
Ҳеч кимга ҳақ этганидан ортиқ ишонч берманг...
Бахтсиз этганни эмас, ҳузур берганни танланг...
Оқшомингиз файзли бўлсин қадрдон!
@dunyo_boylab
🌍
#кун_ҳақиқати
Бировга яхшилик тилаяпсизми, ўзингизга Аллоҳ таолодан ниманидир сўраяпсизми, демак сиз ҳасадгўй эмассиз... Шуни билинки, ҳали сиз учун қуёшлар порлайди, яхши кунлар келади ва сўраганингиз берилади... Зеро яратган Зот дуоларни эшитувчидир!
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_тонг
Агар сиз ҳар нарсада фақат ва фақат гўзалликни кўришга қодир бўлсангиз, демак сиз чиройли қалб эгасисиздир. Чунки дунё кўзгу мисоли, унда ҳамма ўз аксини кўради...
Бошланган яна бир гўзал кунингиз хайрли бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум!
@dunyo_boylab
🌍
📍
#Исландия
🇮🇸
Рейкявик.
Ажойиб ва жуда яқин олинган кадрларда, Исландиянинг пойтахти ва энг йирик шахри бўлмиш Рейкявик яқинидаги вулқони отилиши кўрсатилган...
@dunyo_boylab
🌍
#хайвонот_олами
Леопардларни кундуз куни фақатгина омади келган тасвирчиларгина объэктивига муҳрлашлари мумкин ва бу ҳолат жуда камдан-кам содир бўлади.
Овчилар эса одатда, леопардларни фақат тунда овлаши мумкиндир!
Яна бир маълумот: Леопардларнинг эшитиш қобилияти одамникига қараганда 5 баравар ўткирроқдир...
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_оқшом
Орзулар учун қўйилган қадамлар одамларни деб тўхтаб қолмасин, ҳаёт сизники, уни жарга тиркаб эмас, нурга буркаб ўтказинг... Оқшомингиз файзли бўлсин Қадрдон!
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_тонг
Шукроналик ҳисси қалбда кўпайгани сари, шукр қилишга сабаблар ҳам кўпаяверади...
Бугунги кун учун, бугунги имкон учун Аллоҳга шукрона айтайлик..!
Ассалому алайкум Қадрдон.
Янги кун, янги имкон муборак!
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_кеч
Сиз ҳаётда тупроқдек бўлишга ҳаракат қилаверинг. Тупроққа энг ёмон нарсалар ташланса ҳам ундан фақат пок ва яхши нарсалар чиқаверади...
Тунингиз осойишталикда ўтсин Қадрдон!
@dunyo_boylab
🌍