
CHIRCHIQLIKLAR 24🇺🇿 |Расмий канал
❌
Телеграмда танишингиз қарз сўраса берманг, олдин текширинг!
❗️
Хорижий клиникаларда тажриба тўплаган ватандош шифокорлар мамлакатимиз шифохоналарига жалб этилади. Иш ҳақига 50 миллион сўмгача устама тўланади
– Биз уларни ўзимиздаги шифохоналарга олиб келиб, Янги Ўзбекистон тиббиётида ўз мактабини яратишига хизмат қиладиган янги тизимни йўлга қўямиз,
– деди Президент.
Бундай мутахассисларнинг ойлик иш ҳақига 50 миллион сўмгача устама тўланади. Иш жойлари замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
#Тезкор
⚡️
⚡️
Тиббиёт ходимлари учун янги қўшимча устамалар жорий этилади
Бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғасига 1,5 миллион сўм, магистратурани тугатганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама тўланади. Оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисига устама 5,5 миллион сўм бўлади.
Телефон соғлигингизни ейди!
Уйқуга ётишимиз билан энг биринчи қиладиган ишимиз бу телефон ўйнаш. Аслида мана шу кичкинагина телефонимиз бутун бошли умримизни ейиши бор гап.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Тезкор
❗️
Бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади
“Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак”, — деди давлат раҳбари.
#ТЕЗКОР
⚡️
⛈
Ноябрнинг биринчи ўн кунлигида республиканинг аҳоли зич истиқомат қилувчи вилоятларида кўп миқдорда ёғингарчилик бўлиш кутилмалари чиқиб келмоқда.
🚆
Тошкент Шимолий вокзалида CIP зали ишга тушди
Ўзтемирйўлйўловчига кўра, янги кутиш ҳудудида йўловчилар учун бепул Wi-Fi, чой, қаҳва ва турли ичимликлар, шунингдек, поезд жўнашидан олдин дам олиш ҳамда индивидуал хизмат кўрсатиш шароитлари яратилган.
❗️
«Док-1 Макс» фожиаси жабрланувчиларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди
Уч йил давомида судланган шахслардан товон пулининг атиги 20 фоизи ундирилган. Қолган 80 фоизи давлат ҳисобидан қопланган.
Суд ҳукмига кўра, вафот этган болаларнинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан, оғир тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган болаларнинг қонуний вакилларига 500 миллион сўмдан, енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларга эса 200 миллион сўмдан товон пули ундирилиши белгиланган.
Маълумот учун, «Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ фожиа оқибатида Ўзбекистонда 68 нафар бола вафот этган, 16 нафари ногирон бўлиб қолган эди.
⚡️
Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этади
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон президенти соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашув ўтказади. Шунингдек, Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок
этади.
#ДИҚҚАТ
✔️
Бошланғич синф ўқитувчилари иш ҳақига 15% устама олиши мумкин
🔼
Ўзбекистонда миллий сертификат олишни истаган бошланғич синф ўқитувчилари учун малака имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш бошланди.
Тегишли маълумотга эга ва Б+ ёки ундан юқори даражадаги сертификатни олган педагогларга лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Имтиҳон натижаларига кўра, А+, А, Б+, Б, C+ ёки C даражаларидан бири берилади. Сертификат уч йил давомида амал қилади.
Аризаларни мй.гов.уз портали орқали 5-ноябргача топшириш мумкин