
Dilshod Dadaboyev
❗️
Энди бирорта мактаб директори йиғилишга чақирилмайди. Барча туман хокимларига етказинглар, чақирмоқчи бўлса биринчи вазирликдан рухсат сўрайди, дейилди.
Эркинжон Турдимов, таълим ва илм-фан вазири.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
🇺🇿
21 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАН КУН
!
Барчангизни она тилимиз байрами билан самимий табриклаймиз!
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, маънавиятимиз ва ғуруримиз тимсоли. Уни асраш, қадрлаш ва келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
❤️
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
⚡️
🚨
Тошкентда ўқувчиларнинг дарс қолдиргани учун ота-оналарга жарималар кела бошлади!
📹
Тошкент мактабларида смарт-камералар ва Face ID орқали давоматни назорат қилиш тизими ишга туширилгани айтилмоқда.
❗️
Хабарларга кўра, ўқувчи дарсга келмаса ёки дарсдан чиқиб, қайтиб кирмаса, ота-онасига SMS-хабарнома юборилиши ва жарима қўлланилиши мумкин.
💸
Айрим хабарларда жарима миқдори 6,6 миллион сўмгача етиши мумкинлиги айтилмоқда.
📢
Ота-оналар, фарзандларингизнинг дарс давоматига эътиборли бўлинг!
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди
—
Энергетика вазирлиги
#Диққат
Контракт тўлаш муддати 1-ноябргача узайтирилди.
2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контрактни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1-ноябрга қадар узайтирилди.
Мазкур муддат бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган, шунингдек, ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт суммасининг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасининг эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
Шунингдек, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.
Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун
kontrakt.edu.uz
платформаси орқали ариза юбориш талаб этилади.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
⚡️
🇺🇸
Green Card-2027 учун рўйхатдан ўтиш санаси 16 октябрда эълон қилиниши мумкин
Тарқалаётган маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти рўйхатдан ўтиш муддатларини 15 октябрь куни Америка вақти билан кун охирига қадар эълон қилиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, рўйхатдан ўтиш 1 ноябрдан кечикмай бошланиши ва 30 кун давом этиши мумкин. Шунингдек, иштирок этиш учун 1 доллар тўлов белгиланиши ва ариза топширишда амалдаги хорижга чиқиш паспорти скани талаб қилиниши айтилмоқда.
Хабарни бошқаларга ҳам улашинг!
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман" – Президент.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
🚨
19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўми ўғирланди!
👍
ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йирик киберўғрилик ҳолатини фош этди.
💻
Гумонланувчи ўзини банк ходими сифатида таништириб, техник ёрдам баҳонасида
19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўмини
ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
⚖️
Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда.
📞
Жабрланганлар учун: 71 206 55 04
⚠️
Сохта банк мутахассисларига алданманг!
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.
Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан ёрдам берилади
Ҳужжат лойиҳаларига кўра, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 млн сўмдан ёрдам ажратилади. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қишда электр энергиясининг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатга оширилади.
Шу билан бирга, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш, суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Эҳтиёжманд оилаларга ҳар бир килограмм учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.
👉
https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD