
Darakchi.uz | LIVE
Бу ҳафта ҳам кун тартибидан жиддий саволлар жой олди
Электрон базада "тириклайин" ўликка чиқарилган аёл, мактабдаги воқеадан сўнг шифохонага тушган бола, Москвада рейд вақтида ушланган фуқаролар
тақдири...
👉
Батафсил — YouTube’да!
🎬
https://youtu.be/ZuCwDKh_VEA?si=PnIuAsPaOVbNAs_j
Youtube
|
Instagram
|
Facebook
|
Telegram
Нью-Йоркдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди
Нью-Йоркнинг Бруклин туманидаги ўйин майдончасида содир бўлган отишмада 33 ва 35 ёшли икки эркак ҳалок бўлди.
Полиция маълумотига кўра, Браунсвилл маҳалласидаги Говард ўйин майдончасида бир нечта ўқ овози эшитилган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари турли қисмларидан ўқланган икки кишини топган. Улар оғир жароҳатлар оқибатида вафот этган.
@darakchilive
Татаристонда Нижнекамск шаҳрига дронлар ҳужум қилди
Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрига дронлар ҳужум қилди. OSINT каналлари шаҳарга учувчисиз қурилмалар орқали ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди.
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, 12 киши жароҳатланганини маълум қилди.
Украина томони эса Татаристондаги "ТАНЕКО" нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилганини билдирди.
@darakchilive
"Фоизсиз кредит" тузоғи: 400 дан ортиқ фуқаро қарздор бўлиб қолди
"Фоизсиз кредит" ваъда қилиб, 400 дан ортиқ кишининг номига кредит расмийлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди. Улар қарийб 17 млрд сўмни ўзлаштирган.
Маълум қилинишича, фирибгарлар интернетга эълон жойлаштириб, қизиққан фуқароларни олдиндан ижарага олинган ҳашаматли офисларга чақирган. Сўнг уларнинг номига кредит расмийлаштириб, маблағларни ўзлаштирган.
Муаммо кредитлар ваъда қилинганидек тўланмаганидан кейин бошланган. Банклар қарздорликни ундириш учун кредит кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша фуқароларга талабнома юбора бошлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гуруҳнинг 6 нафар аъзоси ушланиб, қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.
Сеул марказида Ўзбекистон байроғи намойиш этилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи муносабати билан Сеул шаҳрида "Ўзбекистон байроғи" ватанпарварлик акцияси ўтказилди.
Тадбир пойтахтнинг машҳур Кванхвамун майдонида бўлиб ўтди. Унда 100 га яқин киши иштирок этди.
@darakchilive
Давлат раҳбари Кореядаги ватандошлар билан суҳбатлашди
@darakchilive
Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар) Боб-ал-Мандеб бўғозида илк ҳарбий-денгиз патрулларини бошлади
Ҳаракат бўғоз орқали ўтаётган кемалар ҳаракатини назорат қилмоқда.
Қайд этилишича, бу ҳусийларнинг Боб-ал-Мандеб ҳудудидаги биринчи ҳарбий-денгиз патрули ҳисобланади. Патруллар орқали стратегик аҳамиятга эга бўлган бўғоздаги кема қатнови кузатиб борилмоқда.
@darakchilive
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди
Олий мартабали меҳмонларни Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.
@darakchilive
📣
darakchi.uz
дайжести. 12 сентябрь янгиликлари
🔴
Шимолий Корея денгизга бир нечта баллистик ракета
учирди
🔴
Франция ва Словакия Алишер Усмоновни ЕИ санкцияларидан чиқаришни таклиф
қилди
🔴
Тошкентда янги Миллий музей барпо
этилмоқда
🔴
Ишловчи оналарга боласи 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа
тўланади
🔴
Қаршида ўқувчи қизлар ўртасида жанжал содир
бўлди
🔴
Болага қўл кўтарган педагог бир йил педагогик фаолиятдан
четлатилади
🔴
Самарқандда Malibu 2 ҳайдовчиси 8 нафар пиёдани хавф остида
қолдирди
🔴
Ўзбекистон Саудия ҳудудига уюштирилган ҳужумларга муносабат
билдирди
Youtube
|
Instagram
|
Facebook
|
Telegram
Филиппиндаги паром ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди
Филиппинда паромда юз берган ёнғин оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса вақтида кема бортида 132 киши бўлган, 43 нафар йўловчи қутқарилган, 54 киши эса ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Тирик қолганлар ёнғиндан олдин кучли портлаш овозини эшитганини маълум қилган. Қутқарувчилар қалин тутун ва кучли иссиқлик туфайли паромга дарҳол кира олмаган.
11 сентябрь куни қутқарувчилар кемани текширишга муваффақ бўлиб, 30 кишининг жасадини топган. Ҳодиса юзасидан қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
@darakchilive