
Namangan - LIVE Namanganliklar
⚡️
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади.
Ўқувчилар 6 кун дам олади. Дарслар 10 ноябрдан старт олади
.
👉
t.me/NAMANGANLIVE
Намангандаги энг тезкор хабарлар канали
❗️
Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди
—
Энергетика вазирлиги
.
Вазирлик қишда электр таъминотида
режадан ташқари узилишлар бўлмаслиги
ни билдирган. Фақат эскирган ускуналарни алмаштириш ва тармоқларни таъмирлаш вақтида свет вақтинча ўчирилиши мумкин
👉
@NAMANGANLIVE
Намангандаги энг тезкор хабарлар канали
#ТЕЗКОР
⚡️
🇺🇸
Green Card-2027 учун рўйхатдан ўтиш санаси 16 октябрда эълон қилиниши мумкин
Тарқалаётган маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти рўйхатдан ўтиш муддатларини 15 октябрь куни Америка вақти билан кун охирига қадар эълон қилиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, рўйхатдан ўтиш 1 ноябрдан кечикмай бошланиши ва 30 кун давом этиши мумкин. Шунингдек, иштирок этиш учун 1 доллар тўлов белгиланиши ва ариза топширишда амалдаги хорижга чиқиш паспорти скани талаб қилиниши айтилмоқда.
Хабарни бошқаларга ҳам улашинг!
👉
https://t.me/NAMANGANLIVE
Тарифлар бўйича ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:
➖
ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;
➖
газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади;
➖
эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади.
➖
суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб
белгилаш
, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилмоқда.
➖
хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача
30%га
индексация қилинади. Хусусан, Тошкент шаҳрида
иситиш тарифлари суткасига 1 м2 учун 314,0 сўм этиб белгиланади
.
➖
биринчи марта бутун республика бўйича иссиқ сув тарифлари ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда.
👉
https://t.me/NAMANGANLIVE
Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати эълон қилинди
👉
https://t.me/NAMANGANLIVE
🇺🇿
Янги Тошкентда пойтахтнинг ҳар бир тумани, шунингдек, ҳар бир вилоят аҳолиси ва тадбиркорлари учун ҳам 100 гектардан ер ажратилади. Наманганлик ҳам, бухороликлар ҳам келиб, ўз маҳалласида, кичик Ватанида яшаши мумкин
—
Шавкат Мирзиёев
👉
https://t.me/NAMANGANLIVE
❗️
Саудия Арабистонидаги аэропортга
ракета ҳужуми
оқибатида икки Ўзбекистонлик жароҳатланди — ТИВ.
2026 йил 10 октябрь куни Ар-Риёд шаҳридаги Подшоҳ Холид халқаро аэропортининг 3-терминалига баллистик ракета учирилиши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик енгил жароҳат олди.
Ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида яна 20 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар жабрланмаган
👉
https://t.me/NAMANGANLIVE
❗
Япония Ой атрофида улкан қуёш ҳалқасини қуришни таклиф қилмоқда
Япониянинг Shimizu Corporation компанияси Luna Ring лойиҳасини таклиф қилди. Унга кўра, Ой экватори бўйлаб қуёш панеллари ҳалқаси қурилиб, ишлаб чиқарилган электр энергияси Ерга узатилади.
Қурилишни асосан Ердан бошқариладиган роботлар амалга ошириши режалаштирилган. Энергия эса микротўлқинлар ва лазерлар орқали Ердаги махсус қабул қилувчи қурилмаларга етказилиши мумкин.
Компания ҳисоб-китобларида тизимнинг назарий қуввати 13 000 тераваттгача етиши айтилган.
📌
Муҳим: Luna Ring ҳозирча таклиф қилинган концепция бўлиб, амалга оширилган ёки қурилиши бошланган лойиҳа эмас. Унинг техник ва иқтисодий жиҳатдан амалга оширилиши ҳали исботланиши керак.
👉
https://t.me/NAMANGANLIVE
⚡️
Намангандаги 65-Халқаро гуллар фестивали
Гиннеснинг рекордлар китобига
киритилди.
Бу йил шаҳарда 150 млн туп гул экилиб, “бир ойда жамоавий энг кўп гул экиш” йўналишида рекорд ўрнатилди.
https://t.me/NAMANGANLIVE
Сардоба чорраҳасида пиёда йўлак бор. Лекин эскалатор йўқ. Муаммо шу ерда
.
Наманган шаҳрида, Сардоба бозори чорраҳасида янги ер усти пиёдалар йўлакчаси қилинди. Йўлнинг икки томонига эса панжара ўрнатилди. Энди одамлар йўлни кесиб ўта олмайди — мажбур йўлакдан фойдаланиши керак.
Лекин савол шу:
ҳамма бу йўлакдан чиқиб-туша оладими?
Йўлак жуда баланд. Ёши катталар, болалар, аёллар, ногиронлиги бор фуқаролар учун бу йўлак — синов. Танлов қолдирилмаган:
ё қийналиб чиқиш,
ё умуман ўтмаслик.
Агар панжара қўйиб, одамни мажбурлаётган эканмиз, унда
эскалатор ёки лифт қўйиш
ҳам
шарт
эди. Бу — ҳашамат эмас, зарурат.
Бутун бошли Наманган шаҳри учун битта чорраҳада эскалатор ўрнатиш шунча
қийинми
?
Ёки лойиҳа яна фақат: — “
бажарилди
” деб ҳисобот бериш учунми?
Пиёдалар йўлакчаси — фақат бетон эмас.
У
одамга хизмат қилиши керак
.
Панжара билан йўлни ёпиш осон.
Одамни ўйлаб, эскалатор қўйиш — масъулият.
Шаҳар инфратузилмаси одамни чеклаш учун эмас,
одамга
қулайлик яратиш
учун бўлиши керак
👉
https://t.me/namanganlive