
Davlat Test Markazi
Барча тингловчилари
Нобель мукофотини олган тарихдаги ягона курс
Астрофизик ва Нобель мукофоти соҳиби Субраманьян Чандрасекар ҳар ҳафта Йорк обсерваториясидан Чикаго университетига 80 километр йўл босиб бориб, унда таълим олаётган атиги икки нафар талаба ўқиган курсда дарс берган. Ундан нима учун шунча вақти ва кучини шу икки нафаргина талабага сарфлаётгани сўралганда, профессор “чунки улар жуда яхши талабалар”, деб жавоб берган.
1957 йилда Ли Чжэндао ва Янг Чжэньнин физика бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Субраманьян Чандрасекар ўқитган ушбу курс эса тарихдаги — унинг барча тингловчилари
Нобель мукофотини олган тарихдаги ягона курс
бўлиб қолди.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
⚡️
Йил номлари (1991-2026)
1991 йил — Алишер Навоий йили.
1992 йил — Ҳамширалар
йили.
1993 йил — Аҳмад Яссавий йили.
1994 йил — Мирзо Улуғбек йили.
1995 йил — Абу Али ибн Сино йили.
1996 йил — Амир Темур йили.
1997 йил — Инсон манфаатлари йили.
1998 йил — Оила йили.
1999 йил — Аёллар йили.
2000 йил — Соғлом авлод йили
2001 йил — Она ва бола йили.
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили.
2003 йил — Обод
маҳалла йили.
2004 йил
— Меҳр-мурувват йили.
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили.
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили.
2008 йил — Ёшлар йили.
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010 йил — Баркамол авлод йили.
2011 йил — Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 йил — Мустаҳкам оила йили.
2013 йил — Обод турмуш йили.
2014 йил — Соғлом бола йили.
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили.
2016 йил — Соғлом она ва бола йили.
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019 йил — Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020 йил — Илм-маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021-йил —
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.
2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили
2025 йил — Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили
2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
❗️
Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади
Президент
фармони
билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
➖
2025 йилда
барча
ходимлар
учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар)
31 декабрь
– чоршанба;
➖
2026 йилда:
🔹
барча
ходимлар
учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
2 январь
– жума,
28 май
– пайшанба,
29 май
– жума,
31 август
– душанба;
🔹
олти
кунлик
иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
3 январь
– шанба,
30 май
– шанба,
31 декабрь
– пайшанба.
Шу тариқа ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан
кетма-кет 5 кун, яъни 31 декабрдан 4 январга қадар дам олишади
.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
❗️
Январ, Феврал, Март, Апрел ойларида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари саналари!
🗓
ЯНВАР
Рўйхатга олиш:
26-декабр 2025-йилгача
Тўлов қилиш:
27-декабр 2025-йилгача
Тест синовлари:
17–18-январ
Фанлар:
биология, физика ва тарих
🗓
ЯНВАР – ФЕВРАЛ
Рўйхатга олиш
: 9-январгача
Тўлов қилиш
: 10-январгача
Тест синовлари
: 31-январ ва 1-феврал
Фанлар
: она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт
🗓
ФЕВРАЛ
Рўйхатга олиш:
30-январгача
Тўлов қилиш
: 31-январгача
Тест синовлари
: 21–22-феврал
Фанлар
: математика, кимё ва география
🗓
МАРТ
Рўйхатга олиш
: 6-мартгача
Тўлов қилиш
: 7-мартгача
Тест синовлари
: 28–29-март
Фанлар
: биология, физика ва тарих
🗓
АПРЕЛ
Рўйхатга олиш:
3-апрелгача
Тўлов қилиш
: 4-апрелгача
Тест синовлари
: 25–26-апрел
Фанлар
: она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт
ДИҚҚАТ!
Графикда белгиланган саналарга давлат тадбирларининг тўғри келиши, талабгорлар сонининг ошиши муносабати билан ўзгартириш киритилиши мумкин.
💳
Нархи:
556 200 сўм
БИР ЯРИМ БАЗАВИЙ ҲИСОБЛАШ МИҚДОРИНИНГ 90 ФОИЗИ
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
⚡️
Гуруҳ назоратчилари диққатига!
Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этиладиган
тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш учун
биринчи танловга рўйхатга олиш бошланди.
🗓
Рўйхатдан ўтиш 11-декабрдан 22-декабрга қадар давом этади.
Мазкур танловда 2025–2026-ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида
гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этган ва бино раҳбари томонидан фаолияти ижобий баҳоланган талабгорлар
иштирок эта олади.
Танловда иштирок этиш учун агентликнинг
my.uzbmb.uz
сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
⚡️
Расман: Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич
1–4-синфларда 27 декабрь —
шанба кунидан) бошланади. Таътил
2026 йил 10 январгача
(14 календар кун) давом этади.
2026 йил
11 январь якшанба — дам олиш кунига
тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
❗️
Давлат ОТМлари ўртасида қишки ўқишни кўчириш 20 декабрдан бошланади
Қишки ўқишни кўчиришда фақат давлат олий таълим муассасалари ўртасида ва қуйидаги
икки узрли сабаб асосида
ўқишни кўчиришга рухсат берилади:
➖
талаба оила қурган тақдирда,
турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш истагида бўлса;
➖
давлат органлари ходимининг иш жойи ўзгарганда,
унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлса
(бу ҳолда тегишли вазирлик/идора раҳбарининг тавсия хати талаб этилади)
.
Аризалар 20 декабрдан 20 январгача
ҳудудий ишчи гуруҳларга офлайн шаклда топширилади. Онлайн ариза қабул қилинмайди, сайт орқали тўлдириш кўзда тутилмаган.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
❗️
Наманганда таълим соҳасида “бункер” фош этилди
Наманган шаҳрида мактаб директори ўринбосари, Наманган ДТУ ходимлари ва уларнинг ҳамкорлари ўқитувчиларга аттестация тестларини масофадан туриб ечиб бериш орқали пора олгани аниқланди.
Тезкор тадбирда “бункер” сифатида ишлатилган хонадондан 12 нафар ўқитувчи, ноутбуклар, яширин камералар, эшитиш мосламалари, Wi-Fi роутерлар ва бошқа техника топилди.
Айбдорлар ўқитувчилардан натижани “ижобий чиқариб бериш” учун 1300–1500 доллардан талаб қилиб, жами 25 минг доллар тўплагани маълум бўлди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
⚡️
🇰🇬
🇹🇲
😀
🇺🇿
Эндиликда Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон дипломлари ушбу давлатлар ҳудудида тўғридан-тўғри тан олиниши мумкин
Марказий Осиё давлатлари олий таълим дипломларини ўзаро тан олиш бўйича келишув имзолади.
Ушбу ҳужжатга кўра:
— Эндиликда битирувчилар минтақа давлатларида бемалол ишлаши, амалиёт ўташи ва ўқишни давом эттириши мумкин.
— Тўрт давлат (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) барча иштирокчи мамлакатлар дипломларини қабул қилади.
— Қозоғистон эса фақат QS, THE ёки ARWU рейтингларида биринчи 1000 таликка кирган ОТМ дипломларини тан олади.
Эслатиб ўтамиз
, Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ саммитида Президент Шавкат Мирзиёев давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва
дипломлар ҳамда малака дастурларини ўзаро тан олиш
ташаббусини илгари сурган эди.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈
⚡️
Талабалар ижара тўловининг бир қисмини онлайн қайтариб олиши мумкин
Энди ижарада яшайдиган талабалар ойлик ижара тўловининг бир қисмини
онлайн тарзда қайтариб олишлари мумкин
— университет ёки банкка бориш шарт эмас.
Бунда:
1️⃣
my.gov.uz
порталига киринг;
2️⃣
“Давлат ОТМ талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини
қоплаб бериш
” хизматини танланг;
3️⃣
Ҳужжат талаб этилмайди — тизим автоматик текширувни амалга оширади.
Агар ариза маъқулланса:
➖
Тошкентдаги талабалар
— БҲМнинг
1 баравари
(412.000);
➖
Вилоятдаги талабалар
— БҲМнинг
0.5 баравари
(206.000) миқдорда тўловни қайта олади.
🗓
Аризалар
ҳар ойнинг 1–7 кунлари
қабул қилинади.
Сафимизга қўшилинг!
👉
@davlattestmarkazi
👈