
Davr24
🌙
РАМАЗОН–2026: Бу йилги рўза 29 кун давом этиши мумкин
Қирғизистон диний идоралари Туркий давлатлар фатво кенгашининг (Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон) астрономик ҳисоб-китобларига таянган ҳолда, бу йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига тўғри келиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳозирча аниқ санани эълон қилмаган бўлса-да, календарь бўйича рўза 30 кун бўлса, ҳайит 21 мартга, ой кўринишига қараб 29 кун бўлса, 20 мартга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда ҳам Марказий Осиёда Рамазон ойи роппа-роса 29 кун давом этган эди.
Сўнгги йилларда анъанага айланганидек, давлат раҳбарининг қарори билан Рамазон ва Қурбон ҳайитларида камида 3-4 кунлик кетма-кет дам олиш кунлари белгиланиши кутилмоқда. Бу оилавий қариндош-уруғларни йўқлаш ва байрамни тўлақонли нишонлаш учун катта имкониятдир. Агар бу йилги Рамазон ҳайити 20 мартга (Жума кунига) тўғри келса, 21 март — Наврўз умумхалқ байрамига уланиб кетади. Бу дегани, халқимизни кетма-кет келадиган катта ва шукуҳли байрамлар, узун таътил кутиб турибди.
t.me/davr24official
АҚШ ВА ЭРОН: КИМНИНГ ЎҚ-ДОРИСИ БИРИНЧИ ТУГАЙДИ? (Bloomberg таҳлили)
Яқин Шарқдаги уруш кутилмаган сценарий бўйича кетмоқда. АҚШ ўзининг одатий “тезкор ва ҳалокатли зарбалар” тактикаси бу сафар иш бермаётганини тушуниб етди. Bloomberg агентлиги ва нуфузли ҳарбий таҳлилчиларнинг сўнгги хулосаларига кўра, можаро энди ким кучлироқ эканини эмас, кимнинг ўқ-дориси биринчи тугашини аниқлайдиган “захиралар пойгасига” айланди.
Батафсил:
davr24.uz
Эрондаги “Тахтлар ўйини”: Янги раҳбар Можтаба Хоманаий ва катта уруш хавфи
Дунё нигоҳи яна Теҳронга қадалди. Олий раҳбар Али Хоманаийнинг вафотидан кейин унинг ўғли Можтаба ҳокимиятни қўлга олди. Хўш, бу оддий одамлар ва минтақамиз учун нимани англатади? Уруш остонасидамизми?
Батафсил:
davr24.uz
Азиз муштарийларимиз, опа-сингилларимиз!
Сизни баҳорнинг илк гўзал байрами — 8 Март билан табриклаймиз!
🌷
Сиз борки, дунё гўзал, оиламиз файзли, меҳнатларимиз мазмунли. Сиз бизнинг ижодий оиламизнинг энг муҳим ва қадрли қисмисиз.
Санъат асарлари ёки фотосуратлар қанчалик гўзал бўлмасин, Сизнинг табиий нафосатингиз ва қалб гўзаллигингиз олдида ожиздир. Сиз ҳаётнинг ҳақиқий шеъриятисиз. Мана шу гўзал баҳор тонгида Сизга мустаҳкам бахт, чексиз муҳаббат ва барча режаларингизнинг омадли амалга ошишини тилаймиз. Дунёни ўз гўзаллигингиз ва заковатингиз билан лол қолдиришдан тўхтаманг!
Бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!
❤️
Davr24 ижодий жамоаси.
⛽️
Нефть "цунамиси" яқинми? 150 долларлик баррель ва ўзбекистонликнинг ҳамёни: Бизни нима кутмоқда?
Дунё иқтисодиёти навбатдаги "инфаркт" ёқасида турибди. Қатар энергетика вазирининг башорати нафақат биржа трейдерларини, балки оддий истеъмолчиларни ҳам сергак торттирди: "Агар чекловлар давом этса, нефть нархи 150 долларгача кўтарилиши мумкин". Бу шунчаки рақам эмас, бу глобал иқтисодий тизимнинг қайта қурилиши демакдир.
🌊
Ҳозирги вазиятда энг катта хавф — Ҳормуз бўғози. Дунёдаги нефть оқимининг қарийб 20 фоизи ўтадиган бу нуқтада транспорт 90 фоизга камайиши мумкинлиги айтилмоқда.
• Математика оддий: Ойига 600 миллион баррель нефть бозорга етиб келмаса, таклиф камаяди, талаб эса ўша-ўша қолади. Натижада нархлар "космосга" учади.
🇷🇺
Қизиқ жиҳати, бундай кескин вазиятда АҚШ ўз принципларидан бироз чекинишга мажбур бўлди. Россияга қарши санкцияларнинг юмшатилиши ва Ҳиндистон заводларига Россия нефтини сотиб олишга рухсат берилиши — бу Ғарбнинг энергия инқирозидан қўрқуви натижасидир. Улар тушуниб турибди: Россия нефтисиз дунё иқтисодиёти "музлаб" қолади.
🇺🇿
Ўзбекистонга бунинг нима дахли бор?
Кўпчиликда: "Биз нефть қазиб олсак, Россия билан яқин бўлсак, бунинг бизга нима таъсири бор?" деган савол туғилиши табиий. Келинг, вазиятга реал кўз билан қараймиз:
Ўзбекистон ички бозорида бензин нархи жаҳон биржаларига боғланган. Нефть 150 долларга чиқса, АИ-92 ёки АИ-95 маркали ёнилғи нархи сезиларли ошади.
• Хўш, кейин-чи? Юк машиналари қимматроқ ёнилғи қуяди. Бу эса Сурхондарёдан келаётган помидорнинг ёки Қозоғистондан келаётган уннинг нархига "транспорт харажати" бўлиб қўшилади.
Биз истеъмол қиладиган маиший техника, кийим-кечак ва ҳаттоки баъзи озиқ-овқатлар четдан келади. Глобал логистика қимматлашса, бу маҳсулотларнинг Ўзбекистондаги нархи ҳам автоматик равишда кўтарилади. Биз бойимаган ҳолда, харажатларимиз кўпайиши — мана шу асосий хавф.
Олтин — бизнинг "хавфсизлик ёстиғимиз"
Бу вазиятда Ўзбекистон учун битта ижобий нуқта бор. Одатда дунёда нефть қимматласа ва беқарорлик ошса, олтин нархи ҳам кўтарилади. Ўзбекистон йирик олтин экспортчиси сифатида бюджетдаги дефицитни шу орқали ёпиши ва ижтимоий ҳимояни кучайтириши мумкин.
📉
Оддий фуқаро нима қилиши керак?
Ҳозирча Ўзбекистон бозорларида "тинчлик". Лекин глобал бўрон яқинлашмоқда. Популистик ваҳималарга берилмаган ҳолда, қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
• Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш энди шунчаки тавсия эмас, балки заруратга айланади.
• Импортга боғлиқликни камайтириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш давлат учун ҳам, халқ учун ҳам энг тўғри йўл бўлиб қолмоқда.
Дунё иқтисодиёти катта синов қаршисида. Ўзбекистон бу синовдан қандай ўтиши эса нафақат ташқи омилларга, балки ички иқтисодий ислоҳотларнинг тезлигига ҳам боғлиқ.
Сизнингча, бензин нархи ошиши бозордаги бошқа маҳсулотларга қанчалик тез таъсир қилади? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!
t.me/davr24official
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республикамизнинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди
Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.
Энергетика вазирлиги
t.me/davr24official
🇮🇷
🇮🇱
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Ахмадинажод Исроил ҳаво ҳужумлари натижасида ўлдирилди
Эроннинг ILNA давлат агентлиги Исроил ва АҚШнинг Теҳрондаги собиқ президент Маҳмуд Аҳмадинажоднинг қароргоҳи жойлашган Нармак туманига берган зарбаси оқибатида унинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, у билан бирга тансоқчилари ҳам вафот этган. Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ.
Аҳмадинажод Эроннинг олтинчи президенти бўлган ва бу лавозимни 2005 йилдан 2013 йилгача эгаллаб келган. Бунгача у Ардабил вилоятини бошқарган ва Теҳрон шаҳри мэри бўлган. Президентлик лавозимидан кетганидан сўнг, у Олий раҳбар Хоманаийнинг фармони билан Мамлакат манфаатларини кўчиш кенгаши — мамлакат олий раҳбари ҳузуридаги маслаҳат органи таркибига киритилган эди.
t.me/davr24official
🇮🇱
🇮🇷
Нетаняху доим азалий душманининг ядро қуролига эга чиқишига тўсиқ бўлиб
келган
🔹
1995 йил: “Эрон ядровий бомба яратишга атиги бир неча ҳафта қолди.”
🔹
2006 йил: “Эрон ядровий бомба яратишга атиги бир неча кун қолди.”
🔹
2012 йил: “Эрон ядровий бомба яратишга атиги бир неча ҳафта қолди.”
🔹
2015 йил: “Эрон ядровий бомба яратишга атиги бир неча кун қолди.”
🔹
2018 йил: “Эрон ядровий бомба яратишга атиги бир неча ҳафта қолди.”
🔹
2025 йил: “Эрон ядровий бомба яратишга атиги бир неча кун қолди.”
t.me/davr24official
Ислом Каримов: Менга қолса, ядровий уруш билан таҳдид қилганларни жазога тортар эдим
"Иккинчи жаҳон урушидан сўнг инсоният тарихида яна шундай урушга йўл қўйиш мумкинлиги ҳақида одамлар ҳатто ўйлашга ҳам қўрқар эди.
Бу даҳшатли урушда ҳаммаси бўлиб 50 миллион, собиқ Иттифоқ ҳудудидан 27 миллион киши қурбон бўлди. Тасаввур қилаяпсизми, 50 миллион киши! Такрор айтаман, илгари бундай урушнинг қайтарилиши ҳақида ҳеч ким ўйламас, гапирмас эди.
Бугун эса кўпгина сиёсатчилар, юқори лавозимда ўтирган раҳбарлар ва журналистлар ядровий уруш бўлиши ёки бўлмаслиги ҳақида бемалол гапирмоқда. Учинчи жаҳон уруши бўладими, деган саволни бамайлихотир муҳокама қилмоқда.
Менга қолса, ядровий уруш билан таҳдид қилганларни гапирганларни жазога тортар эдим".
t.me/davr24official