Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

🌴🌹ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🌹🌴

dilimga_yaqinim
Дуоларизда бизларни хам унутманг дилимга яқинларим 🌹 Мурожаат учун 💬 : @dilimga_yaqinlarim_bot
Подписчики
11 601
24 часа
3
30 дней
-100
Просмотры
535
ER
4,61%
Посты (30д)
1 894
Символов в посте
395
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 12, 01:14
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Ҳаётда қандай яшаш ўзингизга боғлиқ
👇🏻
https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 01:12

Яхшилик калити бўлинг.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Одамлар орасида шундайлари борки, улар яхшиликка калит, ёмонликка қулфдирлар. Яна шундайлари ҳам борки, улар ёмонликка калит, яхшиликка қулфдирлар. Аллоҳ таоло яхшилик калитларини қўлига бериб қўйган кишиларга «Тубо» (жаннат/хушхабар) бўлсин! Аллоҳ таоло ёмонлик калитларини қўлига бериб қўйган кишиларга эса «Вайл» (ҳалокат/азоб) бўлсин!» (Ибн Можа ривояти)
Ўзи учун яхшилик калити ва ёмонлик қулфи бўлишни ҳамда «Тубо» (жаннат) аҳлидан бўлишни истаган киши қуйидагиларга амал қилиши лозим:
1. Сўз ва амалларда Аллоҳ учун ихлос қилиш. Зеро, ихлос ҳар бир яхшиликнинг асоси ва барча фазилатларнинг чашмасидир.
2. Дуо қилиш ва Аллоҳдан шунга тавфиқ сўраб ёлбориш. Чунки дуо ҳар бир яхшиликнинг калитидир. Аллоҳ Ўзига дуо қилган бандасини қайтармайди ва Унга нидо қилган мўминни ноумид қолдирмайди.
3. Илм олиш ва уни эгаллашга ҳарис бўлиш. Чунки илм фазилат ва гўзал хулқларга чорлайди, тубанлик ва катта гуноҳлардан тўсади.
4. Аллоҳга ибодат қилишга, айниқса фарзларга ва хусусан намозга юзланиш. Чунки намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради.
5. Олийжаноб ва гўзал хулқлар билан безаниш, тубан ва ёмон хулқлардан йироқ бўлиш.
6. Яхшилар билан ҳамроҳ бўлиш ва солихлар даврасида ўтириш. Чунки уларнинг даврасини фаришталар ўраб олади ва раҳмат эгаллайди. Ёмон ва бузуқ кишилар даврасидан эса ҳазирга бўлиш лозим, чунки у ер шайтонлар тушадиган жойдир.
7. Одамлар билан муомала ва аралашиш асносида уларга насиҳат қилиш: уларни яхшилик билан банд қилиб, ёмонликдан бурш.
8. Охиратни ва оламлар Роббиси ҳузурида туришни ёдда тутиш. Шунда У зот яхшилик қилувчини яхшилиги учун, ёмонлик қилувчини ёмонлиги учун мукофотлайди/жазолайди:
(«Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса, уни кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса, уни ҳам кўради») (Залзала сураси, 7-8 оятлар).
9. Ушбуларнинг барчасининг устуни — банданинг яхшиликка ва одамларга манфаат етказишга бўлган рағбатидир. Қачонки шу рағбат мавжуд бўлса, ният мустаҳкам, қарор қатъий бўлса ва бунда Аллоҳдан ёрдам сўраб, ишларни ўз эшигидан бошласа — Аллоҳнинг изни билан яхшилик калити ва ёмонлик қулфига айланади.
Аллоҳ таоло Ўз тавфиқи билан бандаларини Ўз паноҳига олсин ва кимга хоҳласа ҳақ билан очиб берсин, У очувчиларнинг энг яхшисидир.
https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 01:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 01:05

Мехрни қизғанманг
Дунёни дунёдек туриши учун
Қуёшни чарақлаб чиқиши учун
Хар инсон бахтли яшаши учун,
Мехрни қизғанманг Бир бирингиздан.
Боглар хазон бу́лмай гуллаши учун,
Диллар қувнаб шод яйраши учун,
Ку́злар севинчдан порлаши учун,
Мехрни қизғанманг бир бирингиздан.
Билсангиз қахрни мехр у́лдирар,
Умрни ширин бахтга тўлдирар,
Гина адоват, ғазабни қувар.
Мехрни кизғанманг Бир бирингиздан.
https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 00:48
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Архив видеолавҳа.
Ўзи яхши кўрган нарсани биродарига бериб юборган саҳобийлардан бирларининг ҳаётидаги ажойиб воқеа....
https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 00:43

Ҳаётда бўла туриб (бир бирингизни) билмаган қадрингизни, вафот этгандан кейин билишни ҳеч кимга фойдаси йўқ!
Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли, ҳаётдалик вақтингизда эътироф ва ифода этмоқдир
.
Шамс Табризий
https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 00:29
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 00:29

Бомдод намози!

Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.

Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.

Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.
https://t.me/dilimga_yaqinim

September 12, 00:28
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

September 12, 00:28

Роббим зикри билан калблар ором олур..
📿
📿
📿
📿
📿