Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Do'stlar_uz. 🇺🇿

dostlar_uz_kanali
Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади. Бизни кузатиб боринг t.me/dostlar_uz_kanali
Подписчики
1 894
24 часа
-2
30 дней
-16
Просмотры
345
ER
18,22%
Посты (30д)
249
Символов в посте
1 331
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 13, 03:36
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Бугун ҳафтани Якшанба куни.
13 - Сентябр 2026 йил.
01 - Рабиус-соний 1448 йил.
🌹
Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!
🌹
Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!
🌹
Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!
🤲
Доим Аллоҳ таолони паноҳида бўлинг!
✔️
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
🛫

September 12, 14:26
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

September 12, 14:26

#Ясин
сурасидаги ибратли воқеа.
#Биласизми
, биз каби бир инсон жаннатга кирган, Қиёмат қойим бўлишидан олдин ва бизлардан бирортамиз унга киришидан олдин унинг неъматларини татиб кўрган?
У шундай бир киши эдики, унинг дунёдаги ҳаёти тугаши биланоқ ундан парда кўтарилди ва унга:
«Жаннатга кир!» — дейилди.
Бу қишлоқ аҳлининг қиссаси ва «Ёсин» сурасида зикр қилинган мўмин кишининг қиссасидир.
Бу Қуръондаги энг таъсирли ва ибратли қиссалардан биридир.
Бир замонларда Аллоҳ бир қишлоқ аҳлига икки пайғамбарни юборди. Улар қишлоқ аҳолисини ягона Аллоҳга ибодат қилишга ва бутларга сиғинишни тарк этишга чақирдилар.
Қишлоқ аҳли икки пайғамбарни ёлғончи қилдилар. Шунда Аллоҳ уларга икковини қувватловчи учинчи пайғамбарни юборди. Шу тариқа уч нафар пайғамбар ўз қавмларини ҳаққа даъват қила бошладилар.
Улар дедилар:
﴿إِنَّا إِلَيْكُمْ مُرْسَلُونَ﴾
«Албатта, биз сизларга юборилганмиз».
(Ёсин сураси, 14-оят)
Лекин қавм уларнинг даъватини кибр ва инкор билан қарши олди ва дедилар:
﴿مَا أَنْتُمْ إِلَّا بَشَرٌ مِثْلُنَا وَمَا أَنْزَلَ الرَّحْمَٰنُ مِنْ شَيْءٍ إِنْ أَنْتُمْ إِلَّا تَكْذِبُونَ﴾
«Сизлар фақат биз каби инсонсизлар. Раҳмон ҳеч нарса туширгани йўқ. Сизлар фақат ёлғон гапиряпсизлар».
(Ёсин сураси, 15-оят)
Улар фақат ёлғонга чиқариш билан чекланмадилар, балки пайғамбарларни ёмон аломат деб билиб, уларни очиқчасига таҳдид қилдилар ва дедилар:
﴿إِنَّا تَطَيَّرْنَا بِكُمْ ۖ لَئِنْ لَمْ تَنْتَهُوا لَنَرْجُمَنَّكُمْ وَلَيَمَسَّنَّكُمْ مِنَّا عَذَابٌ أَلِيمٌ﴾
«Албатта, биз сизлар туфайли ёмон аломатга йўйдик. Агар тўхтамасангиз, албатта, сизларни тошбўрон қиламиз ва сизларга томонимиздан аламли азоб етади».
(Ёсин сураси, 18-оят)
Пайғамбарлар эса уларга:
﴿طَائِرُكُمْ مَعَكُمْ﴾
— деб жавоб бердилар.
«Сизларнинг ёмонлигингиз ўзларингиз билан биргадир».
(Ёсин сураси, 19-оят)
Қавм пайғамбарларга таҳдид ва ваъид билан юзма-юз турган бир пайтда, шаҳарнинг энг узоқ жойидан бир киши шошилиб келди.
Аллоҳ таоло деди:
﴿وَجَاءَ مِنْ أَقْصَى الْمَدِينَةِ رَجُلٌ يَسْعَىٰ قَالَ يَا قَوْمِ اتَّبِعُوا الْمُرْسَلِينَ ۝ اتَّبِعُوا مَنْ لَا يَسْأَلُكُمْ أَجْرًا وَهُمْ مُهْتَدُونَ﴾
«Шаҳарнинг энг узоқ жойидан бир киши югуриб келди. У: “Эй қавмим! Пайғамбарларга эргашинглар. Сизлардан ҳақ талаб қилмайдиган ва ўзлари ҳидоят топганларга эргашинглар”, деди».
(Ёсин сураси, 20–21-оятлар)
Бу киши шошилиб келди ва содир бўлаётган воқеа олдида томошабин бўлиб турмади.
У ҳақни ҳимоя қилиш учун турди ва қавмини пайғамбарларга эргашишга насиҳат қилди. Уларга оддий ва аниқ мантиқ билан деди:
﴿وَمَا لِيَ لَا أَعْبُدُ الَّذِي فَطَرَنِي وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ﴾
«Нега мени яратган Зотга ибодат қилмас эканман?! Ҳолбуки, сизлар ҳам Унга қайтариласизлар».
(Ёсин сураси, 22-оят)
Сўнг у қавми олдида бутун жасорати билан иймонини эълон қилди:
﴿إِنِّي آمَنْتُ بِرَبِّكُمْ فَاسْمَعُونِ﴾
«Албатта, мен Роббингизга иймон келтирдим. Бас, менга қулоқ солинглар».
(Ёсин сураси, 25-оят)
Бир киши бутун бир қавмга қарши турди ва қўрқув ҳам, таҳдид ҳам уни иймонини очиқ эълон қилишдан тўсмади.
Лекин қавм унинг сўзларига тоқат қила олмади ва бир кишининг ҳақ тарафида туришини қабул қилмади.
Уни ўлдирдилар!
Шунда қалбни ларзага соладиган лаҳза келади. Дунёвий саҳна тугайди ва Қуръон бизга бу мўмин киши ўлганидан сўнг дарҳол унга нима бўлганини очиб беради:
﴿قِيلَ ادْخُلِ الْجَنَّةَ﴾
«Унга: “Жаннатга кир!” — дейилди».
(Ёсин сураси, 26-оят)
У нима деди?
У: «Эй Роббим, қавмимдан интиқом ол», демади.
«Эй Роббим, мени ўлдирганларни ҳалок қил», ҳам демади.
Балки деди:
﴿يَا لَيْتَ قَوْمِي يَعْلَمُونَ ۝ بِمَا غَفَرَ لِي رَبِّي وَجَعَلَنِي مِنَ الْمُكْرَمِينَ﴾
«Қани эди, қавмим Роббим мени мағфират қилганини ва мени икром қилинганлардан қилганини билса эди».
(Ёсин сураси, 26–27-оятлар)
Қандай буюклик!
Ҳатто қавми уни ўлдирганидан кейин ҳам унинг қалби уларга яхшиликни тиларди. У уларга ўзига берилган Аллоҳнинг мағфирати ва икромини билишларини истарди. Балки улар иймон келтириб, нажот топар эдилар.
Шу ерда баъзилар шундай савол бериши мумкин:
Бу киши Қиёмат қойим бўлишидан олдин жаннатга кирдими?
Қуръонда:
﴿قِيلَ ادْخُلِ الْجَنَّةَ﴾
«Унга: “Жаннатга кир!” — дейилди».
(Ёсин сураси, 26-оят)
Тафсир аҳлининг айримлари бунинг маъноси у жаннатга киритилгани эканини айтганлар.
Бу Аллоҳ шаҳидни икром қилган барзах неъматларидандир.
Унинг исми ва касби тафсилотларига келсак, тафсир китобларида унинг исми «Ҳабиб» экани зикр қилинган ва у одамлар орасида «Ҳабиб ан-Нажжор» номи билан машҳур бўлган.
Қишлоқнинг Антакия экани эса баъзи муфассирлар ва ривоятчилар томонидан зикр қилинган масалалардандир.
Қишлоқ аҳлига келсак, улар мўмин кишини ўлдирганларидан кейин катта қўшинлар керак бўлмади ва узоқ давом этган жанг ҳам бўлмади.
Аллоҳ таоло деди:
﴿وَمَا أَنْزَلْنَا عَلَىٰ قَوْمِهِ مِنْ بَعْدِهِ مِنْ جُنْدٍ مِنَ السَّمَاءِ وَمَا كُنَّا مُنْزِلِينَ ۝ إِنْ كَانَتْ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً فَإِذَا هُمْ خَامِدُونَ﴾
«Ундан кейин унинг қавми устига осмондан бирор лашкар туширмадик ва Биз лашкар туширувчи ҳам эмас эдик. У фақат биргина қичқириқ бўлди, холос. Бас, бирданига улар сўниб қолдилар».
(Ёсин сураси, 28–29-оятлар)
Биргина қичқириқ!
Бас, бирданига бутун қавм сўниб қолди..!!
Сўнг таъсирли илоҳий таъқиб келади:
﴿يَا حَسْرَةً عَلَى الْعِبَادِ ۚ مَا يَأْتِيهِمْ مِنْ رَسُولٍ إِلَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ﴾
«Бандаларга надомат! Уларга қайси бир пайғамбар келмасин, албатта, уни масхара қилар эдилар».
(Ёсин сураси, 30-оят)
Сўнг У Зот айтади:
﴿أَلَمْ يَرَوْا كَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُمْ مِنَ الْقُرُونِ أَنَّهُمْ إِلَيْهِمْ لَا يَرْجِعُونَ ۝ وَإِنْ كُلٌّ لَمَّا جَمِيعٌ لَدَيْنَا مُحْضَرُونَ﴾
«Улардан олдин қанча авлодларни ҳалок қилганимизни кўрмадиларми?! Албатта, улар буларнинг олдига қайтиб келмаслар. Ҳолбуки, уларнинг барчаси Биз ҳузуримизга ҳозир қилинувчилардир».
(Ёсин сураси, 31–32-оятлар)
Демак, ўлим қиссанинг охири эмас.
Инсон охир деб ўйлаган нарса, аслида бошқа бир босқичга ўтишдир.
Сўнг аввалгилар ва кейин келганлар жамланиб, ҳисоб ва жазо учун Аллоҳнинг ҳузурига олиб келинадиган кун келади.
Аллоҳдан бизни мағфират қилишини, раҳмати билан икром қилишини ва бизни жаннат аҳлидан қилишини сўраймиз.
Эй Аллоҳ, бизни сўзни эшитиб, унинг энг гўзалига эргашадиганлардан қил.
Агар ўқиб тугатган бўлсангиз, Расулуллоҳга ﷺ салавот айтинг.

September 12, 13:25
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#quron
📜
Қуръонни ёдлаш шундай бир лойиҳаки, у муваффақиятсизликни билмайди. Агар сиз ўн йил Қуръонни ёдлашга уриниб, тўлиқ ёд олишга қурбингиз етмаса ҳам, муваффақиятсизликка учрамагансиз. Чунки камида, шунча йиллик тиловат қилганлик савобига эришгансиз.
Ҳасан Басрийга:
"Фалончи Қуръонни ҳифз қилибди"
, деб айтилганида, у киши: "
Балки Қуръон уни ҳифз қилибди",
дедилар.
Агар вақтингиз ва ишингизда барака бўлишини истасангиз, зиқ вақтларингизнинг ўртасида Қуръон тиловати учун вақт
(вирд)
белгилаб олинг.
Зиёд Жуҳаний.
Bastomiy_uz.
📥
😄
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
🛫

September 12, 13:24
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#rasulullohga_muhabbat
(7-қисм)
📿
ОҒИР
ЖУДОЛИК
😢
1️⃣
-
қисм
,
2️⃣
-қисм
,
3️⃣
-қисм
,
4️⃣
-қисм
,
5️⃣
-қисм
,
6️⃣
-қисм

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

September 12, 13:24
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#rasulullohga_muhabbat
(6-қисм)
📿
ИСЛОМ ТАРИХИДАГИ МУҲИМ ВОҚЕАЛАР
1️⃣
-
қисм
,
2️⃣
-қисм
,
3️⃣
-қисм
,
4️⃣
-қисм
,
5️⃣
-қисм

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

September 12, 13:24
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#rasulullohga_muhabbat
(5-қисм)
📿
ИЛК ВАҲИЙ
1️⃣
-
қисм
,
2️⃣
-қисм
,
3️⃣
-қисм
,
4️⃣
-қисм

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

September 12, 13:21
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

September 12, 13:21
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

September 12, 13:21
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram