Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

DUNYO XABARLARI

dunyo_xabarlari
ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР ❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari
Подписчики
40 354
24 часа
-46
30 дней
-1 646
Просмотры
4 564
ER
11,31%
Посты (30д)
225
Символов в посте
557
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Медиа и коммуникации
Краткое описание
July 28, 06:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб тузилади
Штабга энергетика вазири Шерзод Ходжаев раҳбарлик қилади. Туман ҳокими Санъат Жуманиёзов эса унинг ўринбосари бўлади.
Шунингдек, электр ва газдаги йўқотишларни икки баробар камайтириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади. Унда харажатларнинг қайси қисми тизим корхоналари, қайси қисми маҳаллий қўшимча даромадлар ҳисобидан қопланиши белгиланади.
Барча ишлар 1 октябрга қадар якунланиб, Янгийўл электр ва газ таъминоти бўйича намунавий туманга айлантирилади.
👉
@dunyo_xabarlari

July 28, 06:15
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🇷🇺
Россия халқини ҳеч ким ва ҳеч қачон синдира олмайди. Бундай бўлмаган ва ҳеч қачон бўлмайди
Россия президентининг Давлат думаси депутатлари билан учрашувидаги асосий баёнотлари:
▪️
Ғарб Россияга қарши жорий этилган санкциялар сони бўйича ҳам, уларнинг самарасизлиги бўйича ҳам рекорд ўрнатмоқда;
▪️
Россия рақиблари жанг майдонида натижага эриша олмаётгани учун террорчилик усулларига ўтмоқда;
▪️
Россия мураккаб даврни бошдан кечираётган бўлса-да, фуқаролар фаровонлигини эътибордан четда қолдирмайди;
▪️
Мамлакатни ҳимоя қилишга тайёрмиз ва жамият билан биргаликда ҳар қандай душманона ҳаракатларга қатъий жавоб қайтарамиз.
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 17:00
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

⚽️
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026нинг иккинчи энг чиройли голи деб топилди!
FIFA мухлислари ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, турнирнинг энг чиройли учта голи қуйидагича бўлди:
🥇
🇨🇻
Сидней Лопес Кабрал —
🇦🇷
Аргентинага қарши (1/16 финал)
🥈
🇺🇿
Элдор Шомуродов —
🇨🇩
Конго ДРга қарши (гуруҳ босқичи)
🥉
🇭🇹
Уилсон Исидор —
🇲🇦
Марокашга қарши (гуруҳ босқичи)
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 17:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🇹🇯
Тожикистонда ҳижоб, соқол ва арабча кийимларга тақиқ жорий қилинди
, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Мамлакатда давлат даражасида
тожик миллий маданиятига ёт деб баҳоланадиган кийимларни кийиш ва олиб кириш тақиқланди
.
Бу, биринчи навбатда, қора ҳижоблар ва арабларга хос бош кийимларга тааллуқли.
Шунингдек, ҳукумат томонидан диний экстремизм билан боғланадиган эркаклар соқоли ҳам чекловлар остига тушди. Айрим фуқаролардан ҳатто ҳар ҳафта соқолини олдирганини тасдиқловчи фотоҳисобот юбориш талаб қилинмоқда.
Ҳукумат бу чораларни диний радикализм ва экстремизмга қарши курашиш зарурати билан изоҳламоқда.
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 12:45
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram


Энди Ахолига суюлтирилган газни давлат эмас хусусий сектор ўз вақтида етказиб беради
Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ҳозирда табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 916 та маҳалла мавжуд.
Масъулларга уч ой муддатда ушбу маҳаллалардаги иситиш тизимини электр энергиясига ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини ҳисоб-китоб қилиш топширилди.
Биринчи навбатда молиялаштириш талаб этиладиган маҳаллалар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.
Бугунги кунда 3 миллион 700 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланмоқда. Сўнгги йилларда мазкур тизим рақамлаштирилиб, анча тартибга келтирилган бўлса-да, газни ўз вақтида етказиб бериш муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган.
Суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий секторни жалб этиш ва бу ишни Андижон вилоятидан бошлаш таклифи маъқулланди.
Яқинларга юбориб қўямиз, балон газдан муаммо бўлмайди энди
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 12:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#ТЕЗКОР
⚡️
⚡️
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев 8 йилга қамалди!
Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаевга
8 (саккиз) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
У Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси  2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 09:56
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🇷🇺
🇺🇦
Зеленский
:
“Одамларнинг Путинга жуда кўп саволлари бор: “Бензин қаерда? Нима қилиш керак? Логистикасиз қандай яшаш мумкин? Дизельсизчи? Шундай экан, бу жуда қийин. Путин ўз жамиятидан, ички қийинчиликлардан, унга нисбатан саволлардан ва ички кайфиятдан қўрқади.”
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 09:56
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🇮🇱
🇵🇸
Нетаняху Ғазо секторига хорижий кучларни киритишга рози бўлди
Қарор Исроил бош вазирининг Вашингтонга ташрифи арафасида қабул қилинди. Нетаняху 28 июль куни Трамп билан учрашиши кутилмоқда.
“Халқаро барқарорлаштириш кучлари” деб номланган миссия таркибига Исроил назорати остида бўлмаган ҳудудларга жойлаштириладиган “Уганда ва Марокаш каби дўст мамлакатлардан” 200 нафар аскар киради. Ҳар бир ҳарбий контингентнинг Ғазога кириши Исроилнинг алоҳида розилигини талаб этади.
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 06:31
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

⚡️
2026-йил 1-июлдан нафақа миқдорлари янги тартибда
2026-йил 1-июлдан бошлаб фуқароларга тўланадиган болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ҳамда ногиронлик нафақаларининг қуйидаги миқдорлари амал қилади
:
👥
Болалар нафақаси:
1️⃣
3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун — 386 000 сўм;
2️⃣
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 000 сўм;
3️⃣
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 177 000 сўм;
4️⃣
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 118 000 сўм.
🖋
Бошқа нафақа ва тўловлар:
1️⃣
моддий ёрдам — 450 000 сўм;
2️⃣
ёшга доир нафақа — 878 000 сўм;
3️⃣
ногиронлиги бўлган боланинг онасига ёшга доир нафақа — 878 000 сўм;
4️⃣
И гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 209 000 сўм;
5️⃣
ИИ гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 083 000 сўм.
👉
@dunyo_xabarlari

July 27, 06:31
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#диққат
☀️
🥵
Бугун ва эртага туш вақтида кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг
Маълумотларга кўра, 27-28 июль кунлари туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
👉
@dunyo_xabarlari