
ERKIN VOHIDOV
☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi
💫
ХОТИРА
Дўстим,
Хотирангдан қилма шикоят,
Ёддан чиқармоқ ҳам яхши одатдир.
Ёддан чиқармоқ ҳам бир саодатдир,
Унутмаслик дарди оғир ниҳоят.
Вақтида унутсанг,
Ором топар жон,
Қалб кўтариб юрмас ортиқ жафони.
Мана мен,
Йилларки, бир бевафони
Эсдан чиқаролмай куяман ҳамон.
✍
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1963 йил
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz
☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi
🎼
Мусиқашунос Сойибжон Бегматовнинг Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" қасидаси асосида ҳофиз Шерали Жўраев куйлаган ашула ҳақидаги мулоҳазалари.
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz
☀️
КЕЧА ВА КУНДУЗ
Ёруғ дунё бор зиёсин тенг
Тақсим этган кеча, кундузга.
Нур қадрига етмай тун, уни —
Сочди ойга, минглаб юлдузга.
Шундан ойнинг юзи доғ экан…
Юлдузлар ҳам худди мунчоқ ёш…
Кундуз эса барча нуридан
Яратибди биргина қуёш.
✍
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1965 йил
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz
☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi
❓
Эркин Воҳидов нима учун ЭВОҲ имзосини қўйганлар?
💫
Шерзодхон Қудратхўжаевнинг шу каби бошқа саволларига ардоқли шоиримизнинг фарзандлари Хуршид ака Воҳидовнинг берган жавобларини тингланг.
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz
☀️
Ардоқли шоиримизнинг ижод намуналаридан ушбу телеграм манзилда жойлашган саҳифада баҳраманд бўлинг:
👇
👇
👇
https://t.me/erkinvohidovijodi
💫
МЕҲМОН ВА МЕЗБОН
(Ўзбекчилик лутфларидан)
– Мени меҳмонга айтсангиз,
Туртмасангиз борай,
Юмшоқ ўрнимдан бўйрага
Сурмасангиз борай.
Қовоғингиз осиб, лабни
Бурмасангиз борай.
Томоғимга ханжар тираб
Турмасангиз борай.
Менинг учун темир қафас
Қурмасангиз борай.
Қамаб мени аямасдан
Урмасангиз борай
– Сиз мен учун азиз меҳмон,
Туртарканман нега?
Юмшоқ жойдан қоқ бўйрага
Сурарканман нега?
Қовоғимни осиб, лабим
Бурарканман нега?
Бўғзингизга ханжар тираб
Турарканман нега?
Сизнинг учун темир қафас
Қурарканман нега?
Ким ўз меҳмонин урипти?
Урарканман нега?
– Борсам, юқори чиқинг, деб,
Мени туртасиз-ку,
Хоҳлаган жойимни бермай
Тўрга сурасиз-ку.
Паққос ошингиз емасам,
Лабни бурасиз-ку,
Май ичмасам, ханжар тираб
Зўрлаб турасиз-ку,
Кетай десам, қўймай темир
Қафас қурасиз-ку,
Нодонга ҳамсуҳбат қилиб
Мени урасиз-ку.
✍
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1994 йил
👇
👇
👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
www.t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.uz