
Global Tahlil l Rasmiy sahifa
🇸🇾
Сурияда тарих дарсликлари қайта ёзилди
Сурияда Аҳмад Шара бошқаруви даврида мактаб дарсликларига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Янги ўқув дастуридан Асад режими даврида қўлланилган «Усмонлилар истилоси», «Турклар зулми» ва «Буюк араб инқилоби» каби иборалар олиб ташлангани хабар қилинмоқда.
Хусусан, 1916 йилда Шариф Ҳусайннинг Усмонлилар давлатига қарши бошлаган ҳаракати энди «Буюк араб инқилоби» эмас, балки «Ҳусайн ибн Алининг исёни» деб аталмоқда.
Шунингдек, «Араб ерларини Усмонлилар истилосидан озод қилиш» ибораси «Араб ерларини Усмонлилар давлатидан ажратиш» деб ўзгартирилган.
Янги дарсликларда Шариф Ҳусайннинг Британия билан ҳамкорлиги, Лондоннинг мустақиллик ҳақидаги ваъдаларини бажармагани ҳамда ушбу исённинг Британия ва Франция мустамлакачилигига хизмат қилгани ҳам ёритилган.
Жамол пошшога нисбатан ишлатилган «Араблар қассоби» таърифи ҳам олиб ташланган. Бироқ унинг айрим араб миллатчиларига нисбатан чиқарган қатл ҳукмлари ҳақидаги маълумотлар сақлаб қолинган.
Тадқиқотларда Суриянинг янги тарих дарсликларида Усмонлилар даврига нисбатан муносабат сезиларли ўзгаргани ҳам қайд этилган.
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
🇮🇱
Нетаняҳунинг сайловга икки кун қолгандаги сўнгги баёноти:
«Агар мен ғалаба қозонмасам, Тель-Авивда Эроннинг ядровий бомбаси портлайди».
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
❗️
Ижтимоий тармоқларда Илҳом Алиев бошчилигидаги Озарбайжон ҳукуматининг мактаблардаги ҳижобли ўқувчи қизларга нисбатан олиб бораётган сиёсатига қарши эътирозлар ортиб бормоқда.
Фойдаланувчилар Озарбайжон президентини Исроил билан яқин ҳамкорлик қилишда ва ҳижобга таъқиқ масаласида сионистлардан илҳом олаётганликда айбламоқда.
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
🗣
Эквадорда жонли эфир вақтида руҳоний устига хоч қулаб тушди. 2026-йил 17-октабр куни Эквадорда диний маросимни жонли эфирда олиб бораётган руҳоний устига оғир ёғоч хоч қулаб тушди. Руҳоний олган жароҳатлари оқибатида вафот этди.
🚀
@Globaltahliluz - Каналимизга…
❗️
Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёллангани маълум қилинди.
Украинанинг "Яшашни хоҳлайман" лойиҳаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябргача Марказий Осиё давлатларидан 20 мингдан ортиқ киши Россия армияси билан шартнома имзолаган.
▪️
Лойиҳа вакиллари Марказий Осиё ҳукуматларини фуқароларининг тақдири юзасидан Москвадан изоҳ сўрашга, уларни ёллаш тафсилотларини аниқлашга ҳамда Россия урушга жалб қилган инсонларни ватанга қайтариш чораларини кўришга чақирди.
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
❗️
Нетаняху араб давлатлари раҳбарлари Фаластин учун ҳеч қачон қайғурмаслигини айтди.
Журналист исроил Бош вазирига худди шу масалада қуйидаги саволни берган:
"Саудия Арабистони каби мамлакатлар Фаластин давлатини ташкил этишни муайян шарт сифатида қўйгани ҳақида эшитдик."
▪️
Нетаняху унга шундай жавоб берди:
"Дўстлар, агар сизлар шу бемаъниликка ишонсангиз... Ҳа, омма олдида улар шундай дейишади. Мен эса ўзим эшитаётган гапларни бу ерда сизларга айтмоқчи эмасман.
Араб дунёсидагилар фаластинликларга сизлар қанчалик қайғурсангиз, улар ҳам шунчалик қайғуришади."
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
⚠️
Жанубий Кореядаги исломофоблар бўлажак масжид қуриладиган жойда провокация уюштиришди.
Жанубий Кореяда мусулмонлар Техён-донг ҳудудида масжид қуришга қарор қилишганди. Бироқ исломофоблар провокация уюштириб, масжид қурилиши режалаштирилган ҳудудда чўчқа гўштидан тайёрланган бепул тушлик тарқатишди.
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
🗣
Билл Гейтс сунъий интеллект ҳақида:
"Ҳукуматлар сунъий интеллект билан боғлиқ хавфларга ҳали тайёр эмас. Инсоният тарихидаги энг нотинч 20 йил бошланмоқда.
Сунъий интеллект, айниқса, киберҳужумлар ва биологик таҳдидлар каби жиддий хавфларни келтириб чиқариши мумкинлиги кўриниб турибди.
Роботлар жисмоний меҳнатнинг катта қисмини ўз зиммасига олиши мумкин. Бу эса бандлик даражасига ҳам салбий таъсир кўрсатиши эҳтимол."
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
🗣
Туркиянинг 2023-йил, 6-феврал зилзилаларидан кейин олиб борган қайта қуриш ишлари кенг муҳокама қилинмоқда.
6-февралдан сўнг зилзила ҳудудларида жами 455 минг 357 та мустақил уй-жой ва объект қуриб битказилган ҳамда инфратузилма, мактаблар, савдо ҳудудлари ва тарихий шаҳар марказларида тиклаш ишлари олиб борилган.
Маълумотларга кўра, илк уй-жойлар пойдевори зилзилалардан атиги 15 кун ўтиб қўйилган ва дастлабки қишлоқ уйлари эса зилзиланинг 45-куни топширилган.
3 минг 481 та қурилиш майдонида қарийб 200 минг киши ишлаган бўлиб, ишлаб чиқариш тезлиги кунига 550 та уй-жой қуриш даражасига етгани айтилган.
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
🔤
#kuniqtibosi
“Уруш инсон ўлганда эмас, душманига ўхшаб қолганда ютқазилади. Ўзлигингизни йўқотманг. Зулмга қарши курашар экансиз, золимга ўхшаб қолманг."
🎙
Алия Изетбегович — Босниянинг биринчи президенти ва мутафаккири.
🚀
@Globaltahliluz
- Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram
📷
Instagram
🎬
You tube
🔵
Facebook