Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

GO'ZAL DUOLAR IJOBATI

guzalduolamaskani
TASKINIM DUO Shunchaki kuzating Vaqtingizga rozi bo'lsangiz, qo'shiling. Qiyomatda yoqamizdan tutmang❕ Saxifaga qarab uni yurutayotgan insonga boho bermang. Bizni solih yoki ilmli Deb o'ylamang Bizda na ilm na solihlik bor
Подписчики
4 204
24 часа
-2
30 дней
14
Просмотры
1 174
ER
27,93%
Посты (30д)
88
Символов в посте
637
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
August 04, 14:52
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

August 04, 13:22
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📚
🌿
"Лаа илааҳа иллаллоҳ" зикрининг буюк фазилати
«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасини ихлос, иймон ва муҳаббат билан тилдан туширмай зикр қилиб юрган инсон унинг баракасини бу дунёнинг ўзидаёқ кўради, ин шаа Аллоҳ.
Аммо бу муборак калиманинг охиратдаги ажри ва мукофотини эса ақлимиз билан тўлиқ тасаввур қила олмаймиз.
Чунки «Лаа илааҳа иллаллоҳ» — тавҳид калимаси, иймоннинг энг улуғ шиори, Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи энг афзал зикр ва Жаннатнинг калитидир.
Аллоҳ таоло қалбларимизни тавҳид нури билан ёритсин, тилларимизни ушбу муборак калима билан доимо нам қилсин ва охирги сўзимиз ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» бўлишини насиб этсин.
🤲
Aмин, ё Роббал оламин.

July 31, 18:31
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

July 31, 13:39

🧕
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ
ДУОЛАРИМ
🤲
🤍
Астағфируллоҳ. Астағфируллоҳ. Астағфируллоҳ.
🌸
Аллоҳумма антас-салам ва минкас-салам, табарокта я Зал-Жалали вал-Икром.
🌿
Я Ҳаййу, Я Қайюм, бироҳматика астағийс.
📖
Оятул Курсий
🤍
Аллоҳумма солли ва саллим 'ала саййидина Муҳаммад ﷺ.
🤲
Ё Роббим!
Ўқиган намозимизни даргоҳингда қабул айлагин. Хато ва нуқсонларимизни кечиргин, камчиликларимизни Ўзинг комил қилгин.
Қалбларимизни иймон билан безагин, тилларимизни зикрингдан ажратмагин, кўзларимизни Қуръон билан қувонтиргин.
🤲
Ота-онамга раҳмат ва барака бергин
🏡
Хонадонимизга файз, ризқимизга барака, танимизга соғлик ва умримизга хайр ато этгин.
👨‍👩‍👧‍👦
Фарзандларимизни солиҳ, илмли, одобли, Қуръон аҳли ва умматга манфаатли инсонлардан қилгин.
📿
Бизларга доимий зикр қилишни, ихлос билан ибодат қилишни, фойдали илм ва солиҳ амални насиб этгин.
🕋
Я ЗУЛ ЖАЛОЛУ ВАЛ ИКРОМ
Я МАЛУКУЛ МУЛК
🤲
🤲
Менга ота онам ахли оилам фарзандларим билан биргаликда Ҳаж ва Умра зиёратини насиб этгин. Бизларни Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада ибодат қилиш илм олиш муким яшаш бахтига муяссар этгин.
🌺
Раббана тақаббал минна иннака антас-Самиъул Алим, ва туб 'алайна иннака антат-Таввабур Раҳим.
🌾
Аллоҳумма солли ва саллим 'ала саййидина Муҳаммадин ва 'ала алиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн.
🤲
Амин, ё Роббал оламийн.

July 31, 02:16

🤲
Дуо
رَبِّ اغْفِرْ لِي، وَتُبْ عَلَيَّ، إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
📖
Роббиғфир ли, ва туб ъалайя, иннака антат-таввабур роҳийм.
🤲
Маъноси
«Эй Роббим! Мени мағфират қил, гуноҳларимни кечир ва тавбамни қабул эт. Албатта Сен Тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли Зотсан».

July 31, 02:16
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

July 31, 02:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Саловотнинг бешта фойдаси:
1. Битта саловот айтганга ўнта ҳасанот ёзилади.
2. Битта саловот айтганнинг ўнта гуноҳи ўчирилади.
3. Саловот айтиб бошланган дуонинг қабул бўлишига умид ортади.
4. Саловот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотларига сабабчи бўлади.
5. Саловот гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади.
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».
«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».
Яқинларга улашинг!

July 31, 02:04

🌿
Каҳф сураси, 10-оят
🌿
رَبَّنَا آتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحْمَةً وَهَيِّئْ لَنَا مِنْ أَمْرِنَا رَشَدًا
Ўқилиши
Роббана атина мил ладунка роҳматан ва ҳаййиъ лана мин амрина рошада.
Маъноси
«Эй Роббимиз
Бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва ишимизда тўғри йўлни насиб қилгин.»

July 31, 01:51
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

July 31, 01:50
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🌿
🤲
Ё ФАТТОҲ (يَا فَتَّاحُ)
Эй Фаттоҳ бўлган Роббим!
Фарзандларимнинг пешонасига хайр ва баракани ёзгин. Улар учун раҳматинг, фазлинг ва муваффақиятинг эшикларини кенг очгин.
Уларнинг ризқларини ҳалол, покиза ва баракали қилгин. Берганингга шукр қиладиган, молини хайр йўлида эҳсон қиладиган, саховатли, олийжаноб ва қўли очиқ бандаларингдан қилгин.
🤲
Эй Роббим
Фарзандларимни саховатпеша муҳтожларнинг ҳожатини чиқарадиган инсонлардан этгин. Уларга шундай кенглик ато этгинки, бошқаларга ҳам яхшилик улашиш насиб этсин.
Уларни илмда, ризқда, одобда, тақвода ва барча эзгуликларда зиёда қилгин. Қалбларини Ўз муҳаббатинг билан тўлдиргин, ҳаётларини барака ва хотиржамлик билан безагин.
🤲
Эй Фаттоҳ
Фарзандларим учун Сенинг розилигингга олиб борадиган барча хайр эшикларини очгин
Яхшиликлари ва яхши амалларига барака бер
Уларга икки дунё саодатини насиб эт
Амийн, ё Роббал ъаламийн.
🤲