🤍Toyyibatu Toyyibiyn🤍
Қалбингизнинг гўзаллиги, иффатингиз ила аёл бўлинг.
Одоб-ахлоқингиз, ҳаётингиз ила аёл бўлинг.
Оғир-босиқлик ва овозингизни пастлатишингиз ила аёл бўлинг.
Ўзингизни бегона кўзлару сўзлардан асрашингиз ила аёл бўлинг.
Аёл бўлинг, дуч келган кишининг қўлида ўйинчоқ эмас.
@halolim_halovatim
💔
Shoshib yashashni to‘xtatib, har bir kunga tafakkur bilan boqish kerak. Atrofimizdagi insonlar, sodir bo‘layotgan voqealar — barchasi bizni tafakkur qilishga, chuqurroq o‘ylashga chorlaydi. Hayot shunda haqiqiy hayotga aylanadi.
@islomiy_vidyolarr
@halolim_halovatim
💔
Шайх Шинқитий шундай деган эканлар:
«Инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жума куни ва кечаси айтадиган салавоти у зотга кўрсатилишини тасаввур қила олса, бу амали у зотнинг олий қадрлари олдида нақадар арзимас ва кам эканидан ҳаё қилади».
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
@halolim_halovatim
💔
🕌
VAFO SULTON
🎬
31-qism
🇺🇿
O‘zbek tilida
@halolim_halovatim
💔
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Севги ҳам, севишганлар ҳам айбланмайди, балки севги ортидан динини унутган, ахлоқи бузилган, эркаклигини йўқотган ва бир лаҳзалик лаззат учун жаҳаннамда минг йиллик азобни сотиб олган кишилар айбланади".
@halolim_halovatim
💔
To'ydan keyin yo‘qolgan muhabbatingdan
To'ydan keyin boshlangani ming marta yaxshi
@islomiy_vidyolarr
@halolim_halovatim
💔
Абу Сулаймон Дороний роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар:
«
Зоҳидлик дунё ғамини улоқтириб, дам олиш дегани эмас. Бундай қилган киши ўз роҳатини кўзлаган кимсадир. Ҳақиқий зоҳид ғамни бир четга суриб, охират йўлида ҳориб чарчаган кишидир».
Изоҳ: Зоҳид сўзи «зуҳд» сўзидан олинган бўлиб, луғатда «юз ўгирувчи, тарк этувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ розилиги йўлида риёзатга берилган, нафс васвасаларидан, дунё ҳою ҳавасларидан юз ўгирган киши зоҳид дейилади. Зоҳидлар Аллоҳнинг зикрига халал берувчи ҳамма нарсани тарк этиб, дунёга ҳавас қўйишмайди.
@halolim_halovatim
💔
🕌
VAFO SULTON
🎬
30-qism
🇺🇿
O‘zbek tilida
@halolim_halovatim
💔
Эр ишдан қайтди. Дарвоза ланг очиқ... Ҳовлида овқат солинадиган бир марталик идишлар ва улар ўраладиган қоғозлар сочилиб ётибди... Уй ичи бомба тушгандек аҳволда... Стол лампаси ерда синиб ётибди... Телевизорнинг овози жуда баланд... Уч фарзандини дарвоза олдида кўрди. Болалар эрталаб уйқудан турганларидан бери алмаштирилмаган ётоқ кийимида лой ўйнаб ўтиришарди! Бир тарафда ўйинчоқлар сочилиб ётибди... Уй-нинг ҳар ерида ҳар хил кийимлар ивирсиган... Ошхонада эса ювуқсиз идишлар тоғдек уйилган, дастурхонда эса нонушта қолдиқлари сочилиб ётибди. Музлаткичнинг эшиги эса ланг очиқ...
Бу ҳолатдан ҳуши бошидан учаёзган эр аёлини қидириб, зинадан тезлик билан иккинчи қаватга кўтарилди. Унга бир нима бўлганмикан, деб юраги тез-тез ура бошлади... Ётоқхонага киришдан олдин ҳаммом эшиги олдидаги ер намлигини сезди, қараса, ичкарида сочиқлар ҳўл бўлиб сочилиб ётибди! Эр шоша-пиша ўзини ётоқхонага урди! Не кўз билан кўрсинки, аёли тўшакда чалқанча ётиб китоб ўқирди!
Аёли унга қараб ширин табассум қилди ва куни қандай ўтганини сўради. Эри даҳшат ичра жонҳолатда: "Нима бўлди бугун?" дея сўради. Аёли яна бир марта табассум қилди ва: “Ҳар куни ишдан қайтганингизда ҳайрон бўлиб: "Куни билан нима арзигулик иш қилдинг?" деб сўрайсиз-ку, тўғрими?" деди. Эр: "Ҳа, шундай", деди. Аёли: “Шунчаки бугун ҳар куни қиладиган арзимас ишларимни қилганим йўқ!" деди...
@halolim_halovatim
💔
Баъзи аёллар озроқ шубҳали нарсани сезиб қолса, дарров эрининг ортидан жосуслик қилишга ўтишади. Дугонаси орқали ўзича эрини синаб кўради, ё бўлмаса, бегона рақамдан эрига бегона аёл бўлиб хабар жўнатади. Гоҳида баъзи эркаклар ҳам ўз аёлига шундай "тадбир"лар қўллашади. Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг "Жосуслик қилманглар" деган сўзи билан ҳаром қилинган ишлардир. Қанчадан-қанча оилалар шу каби ёмон гумонлар сабаб бузилиб кетади, қанчадан-қанча қалблар шун-дай “тадбир”лар сабабли жароҳатланади!
Ҳужурот сураси, 12-оят.
"Эр-хотинга насиҳат"
@halolim_halovatim
💔