
Hazratnavoi.uz
28.10.2026 йил, (1448 ҳижрий йил 17 Жумадул аввал) Чоршанба Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙
Бомдод - 05:44
🌅
Куёш -07:02
🏞
Пешин - 12:22
🌇
Аср -16:00
🌆
Шом - 17:46
🌃
Хуфтон - 18:57
Навоий шаҳридаги масжидларда жамоат бўлиб ўқиладиган намоз вақтлари:
⏰
Бомдод - 06:20|
⏰
Пешин - 13:00|
⏰
Аср - 16:15|
⏰
Шом - 17:55|
⏰
Хуфтон - 19:45|
🤲
”Намозни тўкис адоэтинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
Нисо сураси, 103-оят.
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Temurxon domla
27.10.2026 йил, (1448 ҳижрий йил 16 Жумадул аввал) Сешанба Навоийда намоз кириш вақтлари:
🏙
Бомдод - 05:43
🌅
Куёш -07:01
🏞
Пешин - 12:22
🌇
Аср -16:01
🌆
Шом - 17:48
🌃
Хуфтон - 18:58
Навоий шаҳридаги масжидларда жамоат бўлиб ўқиладиган намоз вақтлари:
⏰
Бомдод - 06:20|
⏰
Пешин - 13:00|
⏰
Аср - 16:15|
⏰
Шом - 17:55|
⏰
Хуфтон - 19:45|
🤲
”Намозни тўкис адоэтинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
Нисо сураси, 103-оят.
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Temurxon domla
#xabar
#ilmiy_amaliy_seminar
#xorazm
🤝
САЙЁР ҚАБУЛ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА АМАЛИЙ КЎМАК – ХОРАЗМДАГИ ФАЙЗЛИ ЛАҲЗАЛАР
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг бевосита халқ ичига кириб бориб ўтказаётган самимий мулоқотлари кўплаб муаммолар ечимига асос бўлмоқда. Хусусан, Хоразм сафари давомида
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар
ҳазратлари фуқароларни сайёр қабул қилиб, уларнинг ижтимоий-маиший муаммолари ва мурожаатларини жойида ҳал этиш чораларини кўрдилар.
📍
Жумладан, Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида истиқомат қилувчи Дурдипошша Юсупованинг хонадони томини ёпиш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилиб, оилага тез фурсатда амалий кўмак кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🟢
Сафар чоғида раис ўринбосарлари,
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатибларининг Хоразм вилоятидаги ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқотлари амалга оширилди. Шунингдек, улар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги масжидларга йўл олиб, имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишлари ва масжидларни бошқаришдаги фаолияти билан яқиндан танишди.
❔
Мазкур жараёнда имомларнинг халқ билан мулоқотлари, маърифий суҳбатлари, масжидларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, тозалик ва озодалик, ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳамда ҳужжатлар юритиш каби муҳим масалалар эътибор марказида бўлди. Ўрганишлар натижасида масжидлар жамоаларининг ишига ижобий баҳо берилиб, молиявий шаффофликни таъминлаш ва муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш бўйича муҳим ва амалий тавсиялар берилди.
📍
Хизмат сафарининг эътиборли жиҳатларидан бири бош имом-хатиблар вилоятнинг 13 та туман ва шаҳридаги 70 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир беморлари бор ва эътиборга ташна оилалар хонадонида бўлди. Кўнгил сўраш баробарида уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг совғалари улашилди.
🎁
Шунингдек
, Урганч шаҳридаги “Ғамхўрлик” интернат уйида бўлиб, жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга ширин сўзлар ва меҳрли далдалар билдирилиб, муассасага 2 та совутгич ҳамда турли ҳадялар тақдим этилди.
🤲
Кўрсатилган эътибор ва амалий кўмакдан кўнгли тоғдек кўтарилган ҳамюртларимиз бу хайрли ишлардан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ҳамда мутасаддилар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Muslim_podcast
📱
🗣
FITNA CHIQQANDA NIMA QILISH KERAK
❓
🎙
Ekspert: Miftohiddin domla Rojiddinov
–
Andijon shahar bosh imom-xatibi
🎞
To‘liq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da ko‘ring!
📝
Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentabrdagi 02-07/7319-sonli xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
Жорий йилнинг 26–27 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг ташаббуслари билан Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этдилар.
Жумладан, семинарда Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳам фаол қатнашиб, тажриба алмашдилар
.
Шунингдек, Темурхон домла Атоев масжидга жамланган жамоат аҳли билан мазмунли суҳбат ўтказиб, диний-маърифий масалалар юзасидан ўзларининг қимматли насиҳатларини бердилар.
Мазкур семинар имом-хатиблар ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
#xuşxabar
#xorazm
#yangi_bino
📢
ХУШХАБАР: ХОРАЗМ ВАКИЛЛИГИ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
✅
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида
Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
🌳
Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.
📖
Очилиш маросими Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди.
Тадбирни Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаев олиб борди.
🌙
Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб,
бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.
⏺
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб,
авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар.
Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.
💬
Хоразм вилояти «Нуроний» жамғармаси раиси Рустам Султонов
вакиллик аҳлини янги бино билан қутлаб, яратилган бундай шароитлар диний-маърифий соҳадаги эзгу ислоҳотларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.
✅
Дарҳақиқат, замон талаблари асосида барпо этилган ушбу бинода вилоятдаги барча имом-хатиб ва ноиблар бир жойга жамланиб, ўқув-семинарлари ва маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш имконига эга бўлди.
Бинода кичик мажлислар зали, шунингдек, ахборот-медиа фаолияти ва тасвирга олиш учун барча қулайликларга эга махсус хоналар ҳам ташкил этилган.
🚗
Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
☪️
Сафар асносида Муфтий ҳазратлари ва меҳмонлар янги бинони кўздан кечириб,
вакиллик ходимларининг муносиб фаолият юритиши учун яратилган замонавий шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлдилар.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
🎬
“G’IYBAT QILAYOTGANINGIZNI BILASIZMI?”
🎙
Temurxon domla Atoyev
Navoiy viloyati bosh imom-xatibi
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Yaqinlaringizga ham ulashing!
⏰
Kanalimizga obuna bo’lishni unutmang!
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook | Temurxon domla
#xabar
#ilmiy_amaliy_seminar
#xorazm
📢
ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
✅
Шу йилнинг
26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар
ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.
🤝
Семинарда ўзаро тажриба алмашиш,
тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
📈
Иштирокчиларга
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.
✅
Семинар қатнашчилари
вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️
Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар.
Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.
💬
Илмий-амалий семинар давомида
саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.
⏺
Тадбирлар якунида
тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
🎬
“Farzandlaringizga qanday o‘rnak bo‘lyapsiz?”
🎙
Temurxon domla Atoyev
Navoiy viloyati bosh imom-xatibi
•┈┈•┈┈•⊰✿
🌿
🌸
🌿
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Yaqinlaringizga ham ulashing!
⏰
Kanalimizga obuna bo’lishni unutmang!
Telegram
|
Instagram
|
Youtube
|
Facebook
|
Temurxon domla
Навбаҳор туманидаги «Абул Ҳасан Харақоний» жомеъ масжидида янгидан қуриб битказилган таҳоратхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур қурилиш ишлари муҳтарам Президентимизнинг Қурбон ҳайити муносабати билан 500 та масжидга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилди.Ушбу хайрли иш муҳтарам Президентимизнинг масжидларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг эътибор ва саъй-ҳаракатлари ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондининг амалий кўмаклари самарасида рўёбга чиқди.
Очилиш маросимида Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев иштирок этдилар.
Янги таҳоратхона қурилишида замонавий технологиялардан фойдаланилиб, сув ва электр энергиясини тежаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, намозхонлар учун барча зарур шароитлар яратилиб, таҳорат олиш жараёнини қулай ташкил этишга аҳамият берилди. Айниқса, имконияти чекланган шахслар учун ҳам қулайликлар кўзда тутилгани масжидга ташриф буюрувчиларга янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.