
Ибн Қоййим дурдоналари
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
“Аллоҳ субҳанаҳу таоло Пайғамбар алайҳи саломга зиёда илмни сўрашга буюриши илм учун етарли шарафдир”.
«Мифтаҳ дар ас-саада» 18-важҳ.
@ibnulqoyyim
@shayxulislom
#1238_дур
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
قال ابن القيم رحمه الله:
خلقت النار لإذابة القلوب القاسية.
الفوائد، ص ١٤٢.
«Дўзах олови қаттиқ қалбларни эритиш учун яратилгандир».
«Фавоид», 142.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1237_дур
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
وأما الشرك في الإرادات والنيّات، فذلك البحر الذي لا ساحل له، وقلّ من ينجو منه. فمن أراد بعمله غيرَ وجه الله، أو نوى شيئًا غيرَ التقرّبِ إليه وطلبِ الجزاء منه، فقد أشرك في نيته وإرادته.
الداء والدواء [312].
«Ирода ва ниятдаги ширк – соҳили йўқ уммон бўлиб, ундан нажот топувчилар ниҳоятда оздир. Ким амалида Аллоҳнинг юзидан бошқа нарсани истаса, ёки У Зотга яқинлашиш ва Ундан мукофот исташдан ўзга бир нарсани ният қилса, у нияти ва иродасида ширк келтирган бўлади».
«Дард ва даво», 312.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1236_дур
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
فاعلم أن القلوب إذا اشتغلت بالبدع، أعرضت عن السنن.
إغاثة اللهفان، 291 /1.
«Билки, қалблар бидъатлар билан машғул бўлса, суннатлардан юз ўгиради».
«Иғосатул лаҳфан», 1/291.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1235_дур
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
إن الله إذا أراد بعبد خيراً سلب رؤية أعماله الحسنة من قلبه ، والإخبار بها من لسانه ، وشغله برؤية ذنبه ، فلا يزال نصب عينيه حتى يدخل الجنة.
لابن القيم | طريق الهجرتين ، ٣١٠.
«Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни раво кўрса, унинг қалбини ўзининг яхши амалларини кўришдан тўсиб қўяди, тилини уларни зикр қилиш, гапиришдан буриб қўяди, ҳамда ўзининг гуноҳларини кўриш билан машғул қилиб қўяди. Бас, у жаннатга киргунича Ўзининг кўз ўнгида тутади».
«Ториқул ҳижротайн», 310.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1234_дур
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
من آثر الله على غيره، آثره الله على غيره.
طريق الهجرتين، ٢/٦٤٨.
«Ким Аллоҳни бошқалардан энг афзал ўринга қўйса, Аллоҳ ҳам уни бошқалардан энг афзал ўринга қўяди».
«Ториқул ҳижротайн», 2/648.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1233_дур
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الإمام ابن القيم رحمه الله تعالى :
فأمراض القلوب أصعب من أمراض الأبدان، لأن غاية مرض البدن ، أن يفضي بصاحبه إلى الموت ، وأما مرض القلب ؛ فيفضي بصاحبه إلى الشقاء الأبدي ولا شفاء لهذا المرض إلا بالعلم .
مفتاح دار السعادة ، 111/1.
«Қалб касалликлари тана касалликларидан хавфлироқ. Чунки жисм касаллигининг ғояси соҳибини ўлимга элтишдир. Қалб касаллиги эса соҳибини абадий шақоват, бахтсизликка етаклайди. Бу касалликка илмдан бошқа даво йўқ».
«Мифтаҳ дарис саъада», 1/111.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1232_дур
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
لو عطّل المحسن الطاعة لضاقت عليه نفسه، وضاقت عليه الأرض بما رحبت، وأحسّ من نفسه بأنه كالحوت إذا فارق الماء، حتى يُعاودها، فتسكن نفسه، وتقرّ عينه.
ابن القيم | الداء والدواء | ص١٣٩.
«Муҳсин одам тоатдан узилар экан, нафаси қисила бошлайди ва унга ер торайиб қолгандай бўлади. У ўзини худди сувдан ажралиб қолган наҳангдай ҳис эта бошлайди. Қачонки тоатига қайтар экан, қалби тинчланиб, сокин бўлади ва кўзи қувнайди».
«Дард ва даво», 139.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1231_дур
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
قال ابن القيم رحمه الله:
"سلب النعم يعود لأمرين: ترك تقوى الله والإساءة إلى الناس".
احكام اهل الذمة، ١ / ٨٧.
«Икки иш неъматлардан маҳрум бўлишга олиб келади: Аллоҳдан қўрқишни тарк қилиш ва одамларни ҳақорат қилиш, айблаш».
«Аҳками аҳлиз зимма», 1/87.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1230_дур
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال ابن القيم رحمه الله:
العبد سائر لا واقف؛ فإما إلى فوق، وإما إلى أسفل، إما إلى أمام، وإما إلى وراء، وليس في الطبيعة ولا في الشريعة وقوف البتة.
مدارج السالكين ١/ ٢٧٨.
«Банда (ўз табиати билан) юрувчи шахс ҳисобланади, бир жойда турувчи эмас. У, ёки юқорига қараб юради, ёки пастга, ёки олдига, ёки орқага қараб юради. Табиатда ҳам шариатда ҳам бир жойда туриб олишлик йўқдир».
«Мадорижус соликийн», 1/278.
http://t.me/ibnulqoyyim
#1229_дур
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
قال ابن القيم رحمه الله:
فالخبيث يتفجر من قلبه الخبث على لسانه وجوارحه، والطيب يتفجر من قلبه الطيب على لسانه وجوارحه.
زاد المعاد، ١/ ٦٨.
«Ифлос қалб эгасидан ифлосликлар тили ва бутун аъзоларига тўлиб тошиб чиқади.
Покиза қалб эгасидан пок нарсалар тили ва бутун аъзоларига тўлиб тошиб чиқади».
«Зодул маъод», 1/68.
http://t.me/ibnulqoyyim