Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar
Шахсий стратегик маслаҳатчи. Ҳаммаси бор, йўналиш йўқ эркаклар учун. Бизнес воситалар орқали ўсади. Ҳаётингизнинг кейинги босқичи эса шахсиятингиз масштаби билан белгиланади. Батафсил: https://ikhtiyardosmetov.com/
Подписчики
5 036
24 часа
-4
30 дней
-84
Просмотры
2 064
ER
40,98%
Посты (30д)
8
Символов в посте
1 138
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Психология
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
July 26, 07:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ҳаммаси бор. Лекин йўналиши йўқ эркакнинг 5 белгиси.
Келажак ҳақида сўралса, жаҳли чиқади.
Савол ёмон эмас.
У фақат шу саволни анча вақтдан бери ўзига бермай қўйган.
Бировнинг саволи эса унга шуни эслатади.
Оиласига, тўйларга, мартабасига пулни аямай сарфлайди.
Ўзига келганда эса доим бир сабаб топиб, орқага суради.
Буни камтарлик деб ҳисоблайди.
Аслида эса бу - бошқа нарса.
Қаерда хато қилганини яхши билади.
Лекин сўрасангиз:
«Ҳаммаси тўғри эди», - дейди.
Чунки унга хатони тан олиш,
хатонинг ўзидан ҳам оғирроқ туюлади.
Ичида ишончи бўлмаса ҳам,
ташқарида ишонч билан гапиради.
Бу куч эмас. Бу - роль.
Шу ролни шунчалик узоқ ўйнайдики,
ўзи билан роли ўртасидаги
фарқни сезмай қўяди.
Ичида нимадир етишмаётганини ҳис қилади.
Лекин бу ҳолатни ҳамон
«муваффақият» деб атайверади.
Чунки унга бунинг бошқа номи борлигини ҳеч ким айтмаган.
Тавсиф
Бу заифлик ҳақида эмас.
Бу - ўзини аниқ кўра оладиган, лекин бу ҳақиқатни овоз чиқариб айтмайдиган инсон ҳақида.

July 24, 07:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

16 йил олдин мен одамлар билан ишлашни бошладим.
Шу йиллар ичида мингдан ортиқ тадбиркор, инвестор ва бизнес эгаси билан шахсан ишладим. Яккама-якка суҳбатларда 25 минг соатдан ортиқ вақт ўтказдим.
Бу йиллар менга бир ҳақиқатни кўрсатди.
Маълум бир нуқтадан кейин инсоннинг асосий муаммоси пул эмас.
Муаммо - нимани танлашда.
Нимага «ҳа» дейишда. Нимага «йўқ» дея олишда. Нимадан воз кечишда.
Йиллар давомида шуни англадимки, ҳар бир инсонга бир хил шаклда ёрдам бериб бўлмайди.
Шунинг учун бугун мен молиявий жиҳатдан барқарор эркаклар билан якка тартибда ишлайман.
Улар пул ишлашни ўрганиб бўлган. Энди уларнинг олдида бошқа саволлар турибди:
Кейинги 10-15 йил нимага бағишланади?
Нималарни давом эттириш керак?
Нималардан воз кечиш вақти келди?
Ва энг муҳими - муваффақиятдан кейин қандай яшаш керак?
Агар нега бугун бошқача гапираётганимни ўйлаган бўлсангиз, жавоб жуда оддий.
Мен ўзгармадим.
Мен шунчаки энг катта қийматни қаерда бера олишимни аниқ тушуниб етдим.

July 21, 12:13

Барча йўқотишлар банк ҳисобварағида кўринмайди.
Кўпчилик муваффақиятли эркаклар пулни эмас, умрининг энг яхши йилларини йўқотадилар.
Бу одатда битта катта хато билан бошланмайди.
Битта лойиҳа. Яна битта таклиф. Яна бир бизнес. Яна бир имконият.
Ҳаммаси мантиқий кўринади.
Чунки молиявий жиҳатдан мустаҳкам эркакнинг асосий муаммоси пул топиш эмас. Асосий муаммо - имкониятларнинг ҳаддан ташқари кўплигидир.
Бир нуқтадан кейин сизда пул ҳам, имконият ҳам бўлади. Лекин қайси йўл ҳақиқатан ҳам сизники эканини тушуниш қийинлашади.
Энг қиммат йўқотиш - нотўғри инвестиция эмас.
Энг қиммат йўқотиш - нотўғри ташкил қилинган ҳаёт.
Нотўғри қарор пулнигина эмас, вақтингизни, энергиянгизни ва хотиржамлигингизни ҳам олиб кетади.
16 йиллик тажрибам давомида бир ҳақиқатни кўрдим.
Муваффақиятли эркакларнинг муаммоси пул ишлашда эмас. Улар нима қилишни яхши биладилар.
Улар нима қилмаслик кераклигини билмайдилар.
Кўпчилик эркаклар бир куни ўзлари қурган ҳаётнинг хизматкорига айланиб қоладилар.
Янада кўпроқ пул, янада кўпроқ лойиҳалар ва масъулият ортидан юриб, ўзлари хоҳлаган ҳаётни эмас, шунчаки йиғилиб қолган ҳаётни яшаётганларини кеч англайдилар.
Мижозларимдан бири бир йил ичида тахминан 2,5 миллион доллар йўқотди. Лекин бу ердаги энг катта йўқотиш пул эмас эди. У ўз ҳаётининг бир йилини йўқотди.
Пулни қайта топиш мумкин. Вақтни эса йўқ.
Шунинг учун мен ҳеч қачон ўз вақтимнинг уч кунини сотмаганман.
Мен инсоннинг бугун қабул қилаётган қарорлари унинг кейинги 5–10 йиллик ҳаётини қандай шакллантираётганини кўраман.
Бу бизнес стратегияси эмас.
Бу — кейинги ўн йиллигингизни тасодифга топширмасликдир.
Бир нуқтадан кейин инсоннинг энг катта капитали пул эмас.
Унинг энг катта капитали - кейинги ўн йилидир.
Савол шунда: кейинги ўн йиллигингиз сизнинг қарорингиз бўладими ёки тасодифлар натижасими?

July 15, 09:08

Янги босқич.
Сўнгги ойларда менинг ишимнинг шакли эмас, фокуси ўзгарди.
Илгари мен стратегия ҳақида гапирардим. Ҳозир эса диагностика ҳақида. Капитали, мавқеи ва бизнес миқёси бор, лекин кейинги босқичнинг йўналиши ноаниқ бўлган раҳбарлар билан ишлайман.
Бу ресурслар етишмаслиги муаммоси эмас. Аксинча, имкониятлар ортиқчалиги стратегик ноаниқликка олиб келади.
Сайт ҳам энди айнан шу ёндашувни акс эттиради.
У ерда «Саҳро» ҳақида батафсил маълумот бор. Бу - уч кунлик индивидуал стратегик сессия. Бизнес муҳити, кундалик қарорлар ва ташқи шовқиндан ташқарида.
Натижа -мотивация эмас ва янги мақсадлар рўйхати ҳам эмас.
Натижа - «Тасаввур китоби»: мавжуд ресурслар, қадриятлар ва реал контекстга асосланган, кейинги 5-10 йил учун шахсий стратегик ҳужжат.
Бу терапия ҳам эмас, классик коучинг ҳам эмас.
Бу - стратегик диагностика.
Йилига тахминан 20 та учрашув ўтказаман.
Агар ушбу тавсифда ўзингизни кўрган бўлсангиз, қуйидаги ҳавола орқали сайт билан танишишингиз мумкин. Саралаш жараёни ҳам ўша ерда тушунтирилган.
https://ikhtiyardosmetov.com/

July 06, 11:24

Ҳар бир қарор йилларни ўзгартиради.
Кўпчилик тадбиркорлар бизнесни қандай қуришни билади.
Пул ишлашни ҳам.
Лекин вақт ўтиши билан яна бир хавф пайдо бўлади.
Муваффақият инсоннинг қарор қабул қилиш услубини ўзгартиради.
Кечаги қарорлар келажакни қурган бўлса, бугунги қарорлар кўпинча инерция билан қабул қилинади.
Чунки бизнес ишлаяпти.
Тизим ишлаяпти.
Даромад келяпти.
Лекин бир савол ҳамон очиқ қолади.
Бу қарорлар ҳаётингизни соддалаштиряптими ёки янада мураккаблаштиряптими?
Чунки ҳар бир қарор фақат натижани эмас, ҳаёт тарзини ҳам шакллантиради.
Бир куни бизнес ҳам, капитал ҳам, мақом ҳам иккинчи даражага тушади.
Шунда эса фақат бир нарса қолади.
Қандай ҳаёт яшадингиз?
Нимани сақлаб қолдингиз?
Нимани кенгайтирдингиз?
Нимага умрингизни сарфладингиз?
Бизнес стратегияси муҳим.
Лекин у ҳаёт стратегиясининг бир қисми, холос.
Аввал инсон қаерга кетаётганини аниқлайди.
Кейин бизнес ўша йўлга хизмат қилади.
Ҳаёт бизнесни бошқаради - тескари эмас.

July 05, 12:49

Кўпчилик тадбиркорлар бизнеснинг ўсишини инструментларга боғлайди.
Бу қисман тўғри.
Лекин инструментлар ҳам маълум бир нуқтагача ишлайди.
Шундан кейин бизнеснинг кейинги ўсиши бозорга эмас, эгасининг қарор қабул қилиш сифатига боғлиқ бўлади.
Шунинг учун бир хил имкониятга эга икки инсон мутлақо турлича натижага эришади.
Фарқ бозорда эмас.
Фарқ стратегияда эмас.
Фарқ капиталда эмас.
Фарқ - инсоннинг фикрлаш масштабида.
Инструментлар бизнесни масштаблайди.
Фикрлаш эса натижани.
Бу ҳақиқатни кўпчилик фақат йўқотилган йиллардан кейин тушунади.

June 30, 08:18

Ҳаммаси бор — фақат биттаси йўқ.
Уй бор.
Машина бор.
Жамоа бор.
Ҳисобларда — катта рақамлар.
Телефонда — ҳурмат билан ёзилган хабарлар.
Лекин кечаси ёлғиз қолганингизда бир савол пайдо бўлади.
«Мен қаёққа кетяпман?»
Бу савол бойлик ҳақида эмас.
Бу — бойликдан кейин бошланадиган ҳаёт ҳақида.
Сиз бизнес қурдингиз.
Оилангизни таъминладингиз.
Ном орттирдингиз.
Кўпчилик орзу қиладиган ҳаётга эришдингиз.
Лекин энди ҳар бир қарорнинг баҳоси аввалгидан қимматроқ.
«Йўқ» дейиш қийинлашади.
Атрофингиздагилар сиздан маслаҳат, ёрдам ва қарор кутади.
Лекин қарорнинг оқибатини барибир ўзингиз кўтарасиз.
Вақт ўтиши билан яна бир нарса секин йўқолади.
Сизга ҳақиқатни айта оладиган одамлар.
Айниқса, эшитиш оғир бўлган ҳақиқатни.
Шу пайтдан бошлаб инсон рақобатчиларидан эмас, ўз қарорларидан ютқаза бошлайди.
Чунки ташқи томондан ҳаммаси жойида кўринади.
Ичкарида эса йўналиш аста-секин хиралаша бошлайди.
Баъзан инсонга яна битта маслаҳат керак эмас.
Унга сукунат керак.
Шундай сукунатки, унда биринчи марта бошқаларнинг овози эмас, ўзининг овози эшитилади.
Уч кундан кейин сиз тайёр жавоб билан қайтмайсиз.
Лекин бир нарса аниқ бўлади.
Қайси қарорлар ҳаётингизни қуряпти.
Қайсилари эса фақат вақтингизни оляпти.
Шундан кейин инсон излайдиган эмас.
Текширадиган инсонга айланади.
Бу учрашув ҳамма учун эмас.
Йилига атиги йигирма киши билан ишлайман.
Ҳар бир учрашув эса шахсий суҳбатдан бошланади.
Агар шу ергача ўқиган бўлсангиз, шошилманг.
Балким, бу саволни биринчи марта ўзингизга ростдан ҳам бергандирсиз.
Агар унга бирга жавоб излашни истасангиз — гаплашамиз.

June 28, 06:19

Нега маълум бойликдан кейин сизга ҳеч ким ҳақиқатни айтмайди.
Бу ҳокимият ва пулга эга инсон учун энг оғир ҳақиқатлардан бири.
Сабаби одамлар сиздан қўрққани эмас.
Балки вақт ўтиши билан атрофингизда шундай муҳит шаклланадики, у сизнинг келажагингизни эмас, ҳозирги мавқеингизни ҳимоя қилади.
Бой тадбиркор ўзини бу ўринда дарҳол таниб олади.
Ходимлар рози бўлади.
Ҳамкорлар эҳтиёткор гапиради.
Дўстлар тобора дипломатик бўлиб қолади.
Қариндошлар баҳсдан қочади.
Ҳатто маслаҳатчилар ҳам ҳақиқат ўрнига ишонч сотади.
Натижада инсон ўз фикрлари доирасида яшай бошлайди.
Айнан шу ердан стратегик хатолар бошланади.
Бу унинг заифлашгани учун эмас.
Балки унинг фикрига қаршилик йўқолгани учун.
Мавқеингиз қанчалик юқори бўлса, сиз эшитишни истамайдиган ҳақиқатни айта оладиган одамлар шунчалик камаяди.
Шу билан бирга, ҳар бир йилнинг қиймати янада ошиб боради.
Чунки қаршиликсиз фикрлаш ривожланмайди.
Муваффақиятли эркак ҳаётидаги энг хавфли пайт - пули тугаган пайт эмас.
Балки унга:
«Сиз нотўғри йўналишда кетяпсиз.» деб айта оладиган инсонлар қолмаган пайт.

June 20, 09:20

Ҳамма нарса бор, лекин ўзингиз билан тинч бўла олмаган ҳаёт қанча туради?
Энг қиммат хатолар кўпинча тўғри қарорларга ўхшайди.
Шунинг учун ҳам улар шунчалик қимматга тушади.
Одамлар ҳаётини битта ёмон қарор билан бузмайди.
Улар яхши қарорларни нотўғри йўналишда қабул қилиб, бутун бир ўн йилликни йўқотади.
Пулни яна топиш мумкин.
Бизнесни яна қуриш мумкин.
Обрўни тиклаш мумкин.
Лекин 50 ёшли эркак 40 ёшига қайтолмайди.
Ҳеч ким сизга ҳаётингизнинг йўқотилган ўн йилини қайтариб беролмайди.
Ҳеч ким фарзандингиз билан ўтказилмаган вақтни қайтариб беролмайди.
Шунинг учун савол яхши маслаҳат қанча туришида эмас.
Балким ҳаётингиздаги энг қиммат қарор қабул қилинган қарор эмасдир.
Балким у ўз вақтида қабул қилинмаган қарордир.
Сўнгги 16 йил давомида мен юзлаб тадбиркорлар ва компания эгалари билан ишладим.
Уларнинг аксариятида билим етарли эди.
Тажриба ҳам етарли эди.
Муаммо билимда эмас эди.
Муаммо улар қаерга кетаётганини аниқ кўрмаётганида эди.
Шунинг учун мен йил давомида фақат бир нечта инсон билан ишлайман.
Уч кунга.
Дубай саҳросида.
Учрашувларсиз.
Шовқинсиз.
Телефонсиз — токи қайтганингизда оилангизга ва ишингизга тўлиқ қайтиш учун.
Фақат сиз, ҳаётингиз ва кейинги 10 йиллик траекториянгиз.
Баъзан инсонга янада кўпроқ ишлаш эмас, балки қаерга кетаётганини аниқ кўриш керак бўлади.
Чунки кейинги даража кўпроқ ҳаракат билан қурилмайди.
У тўғри йўналиш танлаш билан бошланади.
Бу формат ҳамма учун эмас.
Фақат шу ҳолат билан яшаётганлар учун.
Агар бу сизга таниш бўлса — шахсан гаплашишимиз мумкин.
Танлов икки томонлама бўлади.

June 09, 13:23

Кейинги даража қурилмайди.
Танланади.
Кўпчилик инсонлар ҳаёти давомида битта кўникмани мукаммал даражагача ривожлантиради.
Қўшиш кўникмасини.
Янги бизнес. Янги ҳамкор.
Янги бозор. Янги лойиҳа.
Янги мақсад.
Бу кўникма уларга миллионлар олиб келади.
Лекин маълум бир босқичдан кейин шунинг ўзи муаммога айланади.
Чунки инсон пул топиш учун қурган тизими кейинчалик унинг вақтини, диққатини ва ҳаётини истеъмол қила бошлайди.
Қизиғи шундаки, катта капиталга чиққан инсонларнинг муаммоси имкониятлар етишмаслиги эмас.
Аксинча.
Уларда имкониятлар ҳаддан ташқари кўп.
Шунинг учун кейинги босқичда энг муҳим савол «нима қилиш керак?» эмас.
Савол бошқача:
Нима учун яшаш керак?
Чунки мақсад аниқ бўлмагунча ҳар қандай имконият жозибали кўринади.
Мақсад аниқ бўлганда эса кўп имкониятлар аҳамиятини йўқотади.
Шу нуқтадан кейин инсоннинг ўсиши қўшиш орқали эмас,
танлаш орқали бошланади.
Кейинги даража қурилмайди.
Танланади.
Мен айнан шу нуқтада одамлар билан ишлайман.