Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ilm ahllari | Rasmiy

ilmahllari
© Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жомеъ масжидининг расмий телеграм саҳифаси. Имом-хатиб: Маъруфхон Алоходжаев Имом-ноиблар: Орифхон Усманов Одилхон Абдураҳманов Зухриддин Насриддинов Мурожаат учун: 👇🏻 👨🏻‍💻 @muhaddis_taklif_bot
Подписчики
1 651
24 часа
3
30 дней
-14
Просмотры
249
ER
15,08%
Посты (30д)
433
Символов в посте
1 180
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 11, 13:05
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Истиғфорни кўп айтинг
Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим:
– Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, – деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.
Солиҳлар гулшани.
@ilmahllari

September 11, 12:02
Файлы недоступны
9
2
Открыть в Telegram

#Жума_суҳбати
📖
«Қуръони карим маърифати — инсоний фазилатлар бош мезони!»
Бугун Наманган шаҳар «Абдулқодир қори» жоме масжидида жума намозидан аввал «Қуръони карим маърифати — инсоний фазилатлар бош мезони!» мавзусида жума суҳбати қилинди.
🗣
Суҳбатни масжид имом-ноиби
Одилхон Абдураҳмонов
жамоатга Қуръони каримнинг инсон ҳаётидаги ўрни, унинг маърифати ва инсоний фазилатларни шакллантиришдаги аҳамияти ҳақида таъсирчан тарзда баён қилиб бердилар.
🤲
Қуръони карим маърифати қалбларимизга нур, ҳаётимизга барака ва хулқимизга гўзаллик бағишласин!
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
📚
@ilmahllari
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/TThWwF4OrHXl15mn

September 11, 11:01

Аллоҳ таоло намоз ўқийдиган бандаси билан фаришталарга мақтанади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Сизларнинг орангизда кечаси келадиган ва кундузи келадиган фаришталар кетма-кет навбатчилик қиладилар. Улар бомдод ва аср намозида тўпланадилар. Бандаларни кечаси билан кузатган фаришталар осмонга кўтарилгач, Аллоҳ Ўзи билиб турган ҳолда улардан: «Келаётганингизда бандаларим нима қилишаётган эди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Келаётганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди»
, деб жавоб беришади».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
@ilmahllari

September 11, 09:03

Юзингизни пастга қаратинг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.
Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло
«номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг»
дейди”.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
@ilmahllari

September 11, 07:02

ШАЙТОННИ ҚУВИШ
1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
@ilmahllari

September 11, 06:38

#Мақола
#Ихтилоф
#Мавзу
: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН САҚЛАНИШ — ДАВР ТАЛАБИ
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Улар орқали дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиш, билим ва тажриба алмашиш, яқинлар билан мулоқот қилиш, таълим олиш ва фойдали маълумотларга эга бўлиш имконияти мавжуд. Бироқ интернетдан оқилона ва мақсадли фойдаланилмаса, у турли ёт ғоялар ва зарарли ахборотларнинг тарқалиши учун ҳам майдонга айланиши мумкин.
Айниқса, ёшларнинг дунёқараши ва маънавий тарбиясига таъсир кўрсатишга қаратилган турли мазмундаги ахборотлар бугун жиддий эътиборни талаб қилмоқда. Айрим шахслар ва гуруҳлар ижтимоий тармоқлар орқали инсонларнинг ишончидан фойдаланиб, ўзларининг нотўғри қарашларини сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Ахборотни ҳар доим ҳам ҳақиқат деб қабул қилиб бўлмайди
Интернетда тарқатилаётган ҳар қандай маълумот ишончли ва тўғри бўлавермайди. Айрим хабарлар атайлаб нотўғри талқин қилинади, воқеалар бир томонлама ёритилади ёки инсонни ҳис-туйғуларга берилиб қарор қабул қилишга ундайди.
Шу боис ҳар бир инсон ахборот истеъмолида танқидий фикрлашни ўрганиши зарур. Хабар ёки видеони кўрган заҳоти уни бошқаларга юборишдан аввал манбаси, мақсади ва ҳаққонийлиги ҳақида ўйлаш керак.
Ёт ғоялар қандай таъсир қилади?
Ёт ғоялар кўпинча очиқ-ойдин тарзда эмас, балки жозибали видеолар, таъсирчан постлар, турли савол-жавоблар, шахсий ёзишмалар ва сохта маълумотлар орқали тарқатилади. Аввалига оддий ва қизиқарли кўринган контент кейинчалик инсонни ўз қарашларидан узоқлаштириши, жамият ва оилага нисбатан салбий муносабатни шакллантириши мумкин.
Айниқса, ҳаётий тажрибаси етарли бўлмаган ёшлар бундай таъсирларга тезроқ берилувчан бўлиши мумкин. Шунинг учун уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, илм-маърифатга қизиқишини ошириш, оила ва таълим муассасаларида соғлом мулоқот муҳитини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Диний масалаларда ишончли манбаларга мурожаат қилиш зарур
Ижтимоий тармоқларда диний мазмундаги маълумотлар ҳам жуда кўп тарқалмоқда. Аммо ҳар бир диний саволга интернетдаги тасодифий саҳифа ёки номаълум шахс берган жавобни асос қилиб олиш тўғри эмас.
Диний масалаларда ишончли манбаларга, малакали уламолар ва мутахассисларга мурожаат қилиш, асоссиз даъволар ва кескин чақириқлардан эҳтиёт бўлиш лозим. Айниқса, дин номидан тарқатилаётган ҳар қандай маълумотни текширмасдан қабул қилиш ёки тарқатиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ота-она ва жамиятнинг масъулияти
Ёшларни интернетдаги турли салбий таъсирлардан асраш фақат бирор ташкилотнинг эмас, балки бутун жамиятнинг вазифасидир. Бу борада ота-оналарнинг ўрни айниқса муҳим.
Фарзанди интернетдан нимани кўраётгани, кимлар билан мулоқот қилаётгани ва қандай ахборотларга қизиқишига бефарқ бўлмаслик керак. Бироқ бу назорат фақат тақиқлашдан иборат бўлмаслиги лозим. Энг самарали йўл — фарзанд билан ишончли мулоқот қилиш, унга тўғри ва нотўғри ахборотни фарқлашни ўргатишдир.
Ҳар биримиз ахборот хавфсизлигига масъулмиз
Ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш эмас, балки улардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш муҳим. Бунинг учун:
— ҳар қандай ахборотни текширмасдан тарқатмаслик;
— номаълум ва шубҳали манбаларга ишонмаслик;
— ҳис-туйғуларни қўзғатувчи, адоват ва низога ундайдиган контентдан узоқ бўлиш;
— диний ва ижтимоий масалаларда ишончли манбаларга мурожаат қилиш;
— ёшларни китоб ўқиш, илм олиш ва фойдали машғулотларга жалб этиш;
— интернет маданияти ва медиасаводхонликни ошириш зарур.
Зеро, ахборот асрида инсонни ҳимоя қиладиган энг кучли воситалардан бири — мустаҳкам билим, соғлом тафаккур ва тўғри дунёқарашдир.
Бугун интернетда тарқалаётган ҳар бир маълумотни қабул қилишдан олдин “Бу хабар қанчалик ишончли?”, “Унинг мақсади нима?”, “Мен буни тарқатиш билан кимгадир зарар етказиб қўймайманми?” деган саволларни ўзимизга беришимиз керак.
Фарзандларимизни ёт ғоялардан асрашнинг энг самарали йўли — уларни билим, маърифат, эзгулик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир. Зеро, маърифатли инсонни турли ёт ғоялар билан адаштириш қийин.
Жамият маънавий иммунитети қанчалик кучли бўлса, ёт ғояларнинг таъсири шунчалик заиф бўлади.
Орифхон Усманов,
Наманган шаҳридаги "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-ноиби
🌐
КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR

September 11, 05:03
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

• Айримларнинг сенга хиёнат қилиши қалбинг поклигидан бўлса ўкинма!...
• Зотан, бу сенинг қалбинг олтиндек соф, уларнинг қалблари эса тош эканини таъкидлайди!...
• Барчага яхшилик қилавер-ки, сен яхшилик аҳлисан.
• Қабиҳлардан гўзаллик кутмагин!...
• Зеро қабиҳлар орамизда бор бўлганидек, сени севадиганлар ва сени яхшилик билан эслайдиганлар ҳам мавжуд...
У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”.
Доктор Салоҳуддин Кафтору.
@ilmahllari

September 11, 04:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
📚
@ilmahllari
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/TThWwF4OrHXl15mn

September 11, 03:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Жума_суҳбати
Мавзу:
"Қуръони карим маърифати инсоний фазилатлар бош мезони!"
Суҳбатни -
Одилхон домла,
Наманган шаҳар, «Абдулқодир қори» жоме масжиди имом-ноиби қиладилар.

Соат
11:55 да
бошланади.
➡️
Манзилимиз
⬅️
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
📚
@ilmahllari
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/TThWwF4OrHXl15mn

September 11, 03:04

🌺
🌺
🍀
🍀
🌸
🌸
🍀
🍀
🌺
🌺
ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”,
дедилар
(Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).
САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт:
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид”
– деб айтинглар"
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:
🍃
🌹
🍃
"Соллаллоҳу алайҳи васаллам"
🍃
🌹
🍃
"Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"
🍃
🌹
🍃
"Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"
🍃
🌹
🍃
“Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”
🍃
🌹
🍃
“Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”
🍃
🌹
🍃
“Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”
🍃
🌹
🍃
“Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”
🍃
🌹
🍃
“Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
📚
@ilmahllari
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/TThWwF4OrHXl15mn