
imom_adham Rasmiy kanali
#Ҳикмат
Эй биродарим!
Ҳар гал иймонингизни янгилаб турсангиз, қалбларингиздан иймон жой олса, ўсмирлик пайтингиздан Аллоҳ ва Унинг расули тоати, Қуръон муҳаббати, иймон аҳлининг муҳаббати билан улғайсангиз, ёшингиз катта бўлганида иймонингиз ҳам мустаҳкам бўлади. Кимнинг бошланишида қизғинлик бўлмаса, хотимаси ҳам порлоқ бўлмайди. Жаннат ҳиди ёшликдан ҳосил бўлиб боради.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
ИККИ ҚАНОТ
Охирги марта ота-онанг билан қачон бирга юрдинг, овқатландинг, севинтирдинг, эҳтиёжларини қопладинг, уларга бўлган муҳаббатингни намоён қилдинг?!
Улардаги беморлик ёки сендаги сафар халал етказмасидан олдин хизматларига шошил.
Улар билан ўтказган лаҳзалар такрорланмасдир. Ҳаётликларида бу имкониятлардан фойдаланиб қол.
Бизни улардан тортиб олаётган ижтимоий тармоқлардан бир дам кўз узайлик. Телефонларнинг турли-тумани чиқаверади, иловалар янгиланаверади, янги сайт ва хабарлар келаверади. Аммо ота-онамиз кетса, қайтиб келмайди. Уларни топа олмаймиз! Улар янгиланмайди...
"Қалблардан сўранг" китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
#кун_ояти
وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعًا وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَةَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва тафриқага тушманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз», дейди.
(Оли Имрон сураси, 103-оят).
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)
Эртага Ceшанба
- 27 Октябр, 2026 й
- 16 Жумодул Аввал, 1448 ҳ
🌇
Қуёш вақти
⏰
06:33
🌆
Қиём вақти
⏰
12:02
Азон Такбир
☪️
Бомдод
⏰
05:19 | | 06:04
☪️
Пешин
⏰
12:40 | | 12:50
☪️
Аср
⏰
15:34 | | 15:44
☪️
Шом
⏰
17:21 | | 17:21
☪️
Ҳуфтон
⏰
18:32| | 18:42
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓
Бугун Сешанба
27
Октябр, 2026 мелодий
16
Жумадул аввал, 1448 ҳижрий
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
#Аллоҳ
билан бўлган савдо.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилиб айтадилар:
“Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалиги даврида бир воқеа содир бўлди. Одамларга қаҳатчилик етди. Вазият оғирлашгач, улар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига бордилар ва:
“Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари, осмондан ёмғир ёғмай қўйди, ердан гиёҳ ўсмай қўйди, одамлар ҳалокат ёқасига келиб қолишди, бирор чора кўрасизми?” дейишди. У зот:
“Боринглар, сабр қилинглар, умид қиламанки, шояд Аллоҳ таоло кун кеч бўлмасидан туриб мушкулларингизни осон қилса!” дедилар.
Қуёш ботай деганда Мадинада “Усмон ибн Аффоннинг карвони Шомдан етиб келди” деган хабар тарқалди. Карвон Мадинага кириб келгач, одамлар уни кутиб олдилар. Қарашса, у карвон буғдой, ёғ ва майиз ортилган мингта туядан иборат экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг уйлари олдида чўктирилди. Кейин юклар у кишининг ҳовлиларига олиб кирилди.
Шундан сўнг савдогарлар кела бошлашди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу улардан:
“Нима истайсизлар?” деб сўрадилар. Улар:
“Нима исташимизни биласиз-ку! Олиб келган нарсаларингизни бизга сотинг! Бу ашёларга одамларнинг эҳтиёжи борлигини ўзингиз яхши биласиз” дейишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу:
“Хўп бўлади, бажонидил. Мен олиб келган нарсаларни қанча фойдасига сотиб олмоқчисизлар?” деб сўрадилар. Улар:
“Ҳар бир маҳсулотни икки дирҳам фойдасига оламиз” дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу:
“Менга бундан кўпроқ ҳам берилди” дедилар. Улар:
“Тўрт дирҳам фойдасига оламиз” дейишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу:
“Бундан ҳам кўпроқ берилди” дедилар. Улар:
“Хўп, беш дирҳам фойдасига оламиз” дейишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу яна:
“Бундан ҳам кўпроқ берилди” дедилар. Савдогарлар ҳайрон бўлиб:
“Мадинада биздан бошқа савдогарлар бўлмаса, биз ҳаммадан олдин уйингизга етиб келган бўлсак, сизга ким биз бергандан кўпроқ берди?” деб сўрашди. Шунда буюк саҳобий:
“Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир дирҳам учун ўн дирҳам берди. Сизлар бундан ҳам кўпроқ бера оласизларми?” дедилар. Улар:
“Йўқ” дейишди. Бу гапни эшитган Усмон розияллоҳу анҳу:
“Мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳнинг розилиги учун мусулмонларнинг мискину фақирларига садақа қилдим” дедилар.
Шундай қилиб Мадинада ўша карвондаги моллардан ўзи ва оиласи учун етарлича нарса олмаган бирорта ҳам фақир қолмади”.
Аллоҳ бу зотлардан рози бўлсин!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
#кун_ояти
Аллоҳ таоло «Анфол» сурасида мўмин-мусулмонларга хитоб қилиб:
وَأَطِيعُواْ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَلاَ تَنَازَعُواْ فَتَفْشَلُواْ وَتَذْهَبَ رِيحُكُمْ وَاصْبِرُواْ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ
«Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир», деган (46-оят).
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
#Маъруза
Ғазаб аслида нима?
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Менга насиҳат қилинг”, деди. Шунда ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазабланма!”, - дедилар.Шундан сўнг буни бир неча марта такрорлаб: “Ғазабланма!” - дедилар». (Имом Бухорий ривояти).
Пайғамбаримизнинг «Ғазабланма» деган сўзларининг маъноси «ғазабингни юзага чиқарма» деганидир. Умуман ғазабланмаслик лозим дегани эмас. Чунки ғазаб инсон фитратида бор нарса.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈
#ОЧЛИКЛАРИНИ
ЮЗЛАРИДАН БИЛДИМ!
Ансорлардан Абу Шуъайб деган киши ўзининг хизматкорга деди:
-Таом ҳозирла. Мен беш кишини чақираман. Улар ичида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бўладилар. У зотнинг очликларини юзларидан билдим!
Абу Шуъайб уларни чақирди. Улар орасида олтинчи киши ҳам бор эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Бу бизга эргашди. Агар сен рухсат берсанг киради. Рухсат бермасанг қайтиб кетади!
Абу Шуъайб деди:
-Кираверсин, рухсат!
Озроқ эътиборли бўлинг. Кишиларнинг эҳтиёжи юзидан билинади.
Қайғули овозда кўз ёши бўлади. Огоҳ бўлинг!
Маҳзун овозда ёрдамга эҳтиёж бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг!
Титроқ қўлларда зое бўлган руҳ бўлиши мумкин. Билмаганга олманг!
Паришон хаёлда чуқур жароҳат ёки ғоибдаги кишини соғинчи бўлиши мумкин. Ўзингизни кўрмасликка олманг!
Тутилиб гапирилган гап ортида ташвиш кўмилган бўлиши мумкин. Эътиборлироқ бўлинг!
Инсон ўзидаги ҳамма нарсани айтмаслиги мумкин, аммо уни кўрса бўлади!
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
#БИРОДАРИНГИЗНИ
ДУНЁ БИЛАН ИШИ ЙЎҚ...
Набий салооллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида муҳожир ва ансорларни бир-бирига биродар қилиб қўйдилар. Биродарлашганлар ичида Салмон Форсий ва Абу Дардо розиёллоҳу анҳумо ҳам бор эди.
Бир куни Салмон розиёллоҳу анҳу биродари Абу Дардо розиёллоҳу анҳуни зиёрат қилгани келди. Абу Дардонинг хотини Умму Дардо бир аҳволда эди. Салмон розиёллоҳу анҳу бирор кулфат бўлганини ҳис қилди. Умму Дардодан сўради:
- Сизларга нима бўлди?
Умму Дардо деди:
- Биродарингиз Абу Дардонинг дунё билан иши йўқ!
Яъни, Умму Дардо эрининг аҳли-оиласига қарамай қўйганини айтмоқчи бўлди. У доимо ибодат қилар, кундузлари рўзадор, кечалари қоим эди. Аёлига қарамас эди.
Салмон Абу Дардонинг ҳузурига кирди. Абу Дардо унга таом қўйди ва ўзи емади. Салмон ундан: "Нега емаяпсан?"-дея сўради. Абу Дардо: "Мен рўзадорман", деди. Салмон: "Сен емасанг мен ҳам емайман", деди. Абу Дардо (нафл) рўзасини бузиб овқатдан еди.
Кеч бўлганида Абу Дардо ибодат қилмоқчи бўлди. Салмон унга: "Ухла!", деди. Абу Дардо ухлади. Бир қанча вақт ўтиб яна турмоқчи бўлди. Салмон: "Ухла!", деди. Абу Дардо яна ухлади. Кечанинг учинчи қисмида Салмон уни уйғотди: "Энди тур!".
Улар биргаликда ибодат қилишди. Сўнгра Салмон розиёллоҳу анҳу Абу Дардога деди:
"Роббингни сенда ҳаққи бор. Нафсингни ҳам сенда ҳаққи бор. Аҳлинг-хотинингни ҳам сенда ҳаққи бор. Ҳар-бир ҳақ эгасининг ҳаққини бергин!".
Абу Дардо розиёллоҳу анҳу Салмон билан бўлган воқеани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бориб айтди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Салмон тўғри айтибди", дедилар.
#Ҳаё
иймондандир. Аёлни безайдиган энг гўзал восита бу ҳаёдир. Умму Дардонинг киноя ишлатиши нақадар гўзал! У Салмон розиёллоҳу анҳуга: "У мендан юз ўгирган. Шунинг учун мен бир аҳволдаман", демади. Бор йўғи "унинг дунё билан иши йўқ", деди.
#Бир
аёл Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб деди:
- Менинг эрим кечалари кўп намоз ўқийди, кундузлари кўп рўза тутади!
Умар розиёллоҳу анҳу:
- Қандай яхши инсон экан, дедилар.
У аёл гапини такрорлай бошлади. Унинг киноясини Умар розиёллоҳу анҳу закий инсон бўлсаларда тушунмадилар. Шунда Муҳаммад ибн Маслама розиёллоҳу анҳу: "У эрининг тўшагидан узоқлашганидан шикоят қилмоқда", деб тушунтирдилар.
#Мувозанат
яхши нарса. Абу Дардо розиёллоҳу анҳу хато қилган бўлсада, ибрати биз учун боқий қолди. Аммо Абу Дардо ийжобий томондан ҳаддидан ошган эди. Яъни, охират ишларига берилиб кетиб дунёсини ёддан чиқариб қўйган эди.
#Бизнинг
ҳаддимиздан ошишимиз салбий томондандир. Яъни, охиратни унутар даражада дунёга боғландик. Иккиси ҳам катта хато, шариатга ва суннатга хилофдир. Мусулмон инсон охиратга ҳозирлик кўради, аммо дунёда яшаётганини ҳам унутмайди.
#Уйлар
сирлардир. Бу каби ишларда ҳикмат билан иш қилиш лозим. Умму Дардонинг эри уни унутар экан, у ҳам нафсини унутиб хато қилди. Ҳаким инсон муаммони кичрайтиради, катталаштирмайди. Эр ҳам, хотин ҳам табиий рағбатларига эришиш ҳақлари борлигини унутмасликлари лозим. Турмуш қуриш ҳам аслида иффат асосида бир-бирига ёрдам бериш учун машруъ қилинган. Дунёга ҳам, охиратга ҳам мамнуният билан юзланиш матлубдир.
#Бир
-биримизга йўл азобини енгиллатайлик...
@imom_adham
👈
👈
👈
👈
👈
👈
👈